Калонна баландлиги


Download 1.4 Mb.
bet6/13
Sana18.06.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1570430
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Ашуров С

Дефлегмация билан ҳайдаш Бу усул эритмаларни ажратиш даражасини кўтариш учун қўлланилади (5-расм).
Бу усулда, куб 1 да ҳосил бўлган буғлар дефлегматор 2 га узатилади ва у ерда қисман конденсацияланади. қисман конденсацияланиш даврида қийин учувчан компонент миқдори кўп бўлган флегма ҳосил бўлади ва қайтадан кубга туширилади. Куб 1 га тушиш вақтида кўтарилаётган буғлар билан ўзаро таъсирида булади.
Енгил учувчан компонент миқдори юқори бўлган буғлар конденсаторга йўналтирилади. Конденсацияланиш натижасида ҳосил бўлган дистиллят йиғгич 4 га тушади. Куб қолдиғининг концентрацияси ўрнатилган x қийматига етганда сўнг, кубдан чиқариб юборилади.
Сув буғи билан ҳайдаш Эритмалар қайнаш температурасини пасайтириш учун жараённи вакуум остида ташкил этиш усули олдиндан маълум эди. Лекин, эритмаларни сув буғи билан ҳайдаш усулида ҳам қайнаш температурасини пасайтириш мумкин. Айниқса, бу усул қайнаш температураси 100°С дан ортиқ бўлган ва компонентлари сувда эримайдиган эритмалар учун жуда қўл келади. Шунинг учун, эритма компонентлари сувда эримаса, унда ҳайдаш кубига қўшимча компонент сифатида сув буғи юборилади.
6-расмда сув буғи билан оддий ҳайдаш даврида қайнаш температурасини аниқлаш диаграммаси келтирилган. Бу диаграммада қайнаш температурасига сув буғининг эластиклик эгри чизиғи билан турли суюқликлар эластиклик эгри чизиқлари кесишган нуқтаси тўғри келади. Графикдан кўриниб турибдики, атмосфера босимида бензолни сув билан ҳайдаш пайтида жараён температураси 69,5°С, босим р = 0,0395 МПа да 46°С атрофида, босим р = 0,1МПа да толуол учун эса - 85°С.
7-расмда аралашмаларни сув буғи билан ҳайдаш қурилмасининг схемаси келтирилган.

Бошланғич эритма куб 1 га юкланади ва унинг ғилофига сув буғи юборилади. Сўнг, куб ичидаги эритмага барботер орқали кучли сув буғи ҳайдалади. Эритманинг қайнаш пайтида ҳосил бўлган буғлар конденсатор 2 га узатилади ва ундан кейин сепаратор 3 да конденсат ажратилади. Сепаратордан сув чиқарилади, сувда эримайдиган енгил учувчан компонент эса махсус идишга йиғилади. Одатда бу усул мувозанат бўлмаган шароитларда амалга оширилади.



Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling