Калонна баландлиги
Download 1.4 Mb.
|
Ашуров С
Мундарижа Кириш……………………………………………………………………….....2 Назий қисм.........................................................................................................4 Умумий тушунчалар.........................................................................................4 Оддий ҳайдаш..................................................................................................10 Ректификация………………………………………………….…………….13 Узлуксиз ишлайдиган ректификацион колоннанинг иссиқлик баланси..17 Ҳисоб қисми...........................................................................,.........................23 Калонна баландлиги........................................................................................27Қурилманинг иссиқлик баланси....................................................................31 Хулоса..............................................................................................................34 Фойдаланилган адабиётлар............................................................................36 Кириш. “Кимёвий ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалари” фанидан бажарилган курс лойиҳада узлуксиз ишлайдиган ректификацион колоннасини кўриб чиқамиз. “Кимёвий ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалари” фани талабаларга ихтисослик фанларини чуқур ўзлаштиришга, қай йўл билан ишлаб чиқариш интенсивлигини ошириш ва технологик қурилмалардан унумли фойдаланиш мумкинлигини ўргатади. Охирги ўн йил ичида кимёвий технология, озиқ-овқат ва бошқа саноатларда кескин ўзгаришлар рўй бериб, янги технологиялар амалда қўлланиб, ривожланиш бошланди. Бундай ўзгаришлар “Кимёвий ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалари” фанини янада юқори даражага кўтарилишига сабабчи бўлди. Ушбу фаннинг бундай юқори савияга кўтарилишига хисоблаш техникасининг гуркираб ривожланиши хам ўз хиссасини қўшди, чунки у жараён ва қурилмаларни ўрганиш, моделлаштириш ва хисоблаш ишларини мисли кўрилмаган имкониятларини яратди. " Кимёвий ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалари " фани бакалаврларни тайёрлашда умуммухандислик бўлим фанларидан, махсус фанларни ўрганишга ўтишда энг мухим вазифани бажарувчи зарур фандир. Хозирги кун фанининг аниқловчи ва тавсифловчи белгиларидан бири бу саноат ва техниканинг фан билан узвий боғланишининг чуқурлашиши ва кенгайишидир. Дунёнинг кўпчилик таниқли олимлари фан ва унинг амалиётда қўлланиши бир бутун ва узвий боғлиқ эканлигини такидлашган. " Кимёвий ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалари " фани хақидаги замонавий таълим кимё, физика, математика, механика, иссиқлик ва совуқлик техникаси, электротехника, кимёвий кибернетика, материалшунослик, саноат иқтисодиёти ва бошқа сохалар фундаментал фанларининг асосий қонунларига таянади. Лекин, жараёнлар ва қурилмалар тўғрисидаги таълим фан сифатида аниқ, алохида курс бўлиб, ўзининг тажриба, хисоблаш услублари, хамда назарий қонуниятлари билан ажралиб туради. Кимё, озиқ-овқат, нефт ва нефт махсулотларини кайта ишлаш, фармацевтика ва халқ хўжалиги саноатларининг бошқа тармоқлари учун умумий бўлган жараёнлар ва қурилмалар асосий жараёнлар ва қурилмалар деб аталади. Исталган кимёвий ёки бошқа технологик жараён, унинг турли услубларда ўтказилишидан қатъий назар, ўзаро бир-бирига боғлиқ типик технологик босқичлар мажмуасидан иборат. " Кимёвий ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалари " курсида асосий жараёнларнинг назарияси, ушбу жараёнларни амалга оширадиган машина ва қурилмаларнинг тузилиш принсиплари ва уларни хисоблаш услублари ўрганилади. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling