Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам


Нафақа қандай ҳолларда тўхтатилади?


Download 24.01 Kb.
bet4/5
Sana03.12.2023
Hajmi24.01 Kb.
#1806591
1   2   3   4   5
Bog'liq
Презентация-Ягона реестр

Нафақа қандай ҳолларда тўхтатилади?
Қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганда
Ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзоси томонидан тўлов тўхтатилишини сўраб ариза тақдим қилинганда
Оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида
«Ягона реестр» АТдаги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмаганлиги сабабли, шунингдек, аризани киритишдаги техник хатолар оқибатида нотўғри тайинланганлиги аниқланган тақдирда
“Ягона реестр” АТ орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилаларнинг иқтисодий аҳволи мазкур Низомнинг 351-352 бандларида кўрсатилган тартибда қайта ўрганиш натижасида оила кам таъминланган деб эътироф этилмаганда
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган ариза берувчи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ўзларининг ҳамда таркибидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари, уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) шунингдек, пенсионерларитомонидан аризалар тақдим этилганлиги аниқланганда
Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги Низомга асосан пенсиялар билан таъминланган оила аъзолари мавжудлиги аниқланганда
Ортиқча тўловлар аниқланганда вақтинча тўхтатилади. Бунда тўловлар кам таъминланган оилага келгуси ойларда тўланиши лозим бўлган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам учун маблағлар ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилингандан сўнг қайта амалга оширилади.

Download 24.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling