Камбағалликни қисқартириш борасида Томди туманида амалга оширилган ишлар юзасидан


Download 14.01 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi14.01 Kb.
#1591890
Bog'liq
Маълумот


Камбағалликни қисқартириш борасида
Томди туманида амалга оширилган ишлар юзасидан
МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалаларига бағишланган жорий йил 15 май санасидаги видеоселектор йиғилиши,Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг жорий йилнинг 25 майдаги 02-994-сонли топшириғи ижросини таъминлаш ҳамда Томди туманида камбағалликни қисқартириш борасида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилди:


Жумладан: 2023 йилнинг 1 июнида туман ҳокимининг 101-5-75-F/23-сонли фармойиши тасдиқланиб, 12 кишидан иборат тумани кичик ишчи гуруҳи, ҳамда ушбу ишчи гуруҳи вакилларига тумандаги 8 та маҳаллалар бириктирилди.
Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш борасида “20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис” дастурини ташкил этиш ва умумлаштириш бўйича 9 нафар аъзодан иборат Томди тумани Штаб таркиби тасдиқланди.
Ишчи гуруҳ аъзоларига дастур доирасида ишларни амалга оширишда камбағал оилалар ва ишсиз аҳоли рўйхатини маҳаллалар кесимида шакллантириш ва улардан меҳнатга лаёқатли ва ишлаш истаги бор 125 нафар фуқаролар ажратиб олинди.
Камбағал оилалар аъзолари ҳамда ишсиз аҳолини касбга ўқитиш, Дастур доирасида тадбиркорларга кўшимча имтиёзлар бериш ҳисобига янги иш жойлари яратиш ва Дастурда иштирок этувчи тадбиркорлик субъектларига ишлаш истаги бор камбағал ва ишсиз фуқароларни бириктириш, қўшимча иш жойлари яратиш бўйича давлат билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирган салоҳиятли тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди ҳамда 44 та салоҳиятли тадбиркорлик субъектлари танлаб олинди.
Мазкур салоҳиятли тадбиркорлик субъектлари билан жойига борган ҳолда учрашувлар ўтказилиб, муаммолари ўрганилди.
Жумладан:
“MEGA KVARTS” МЧЖ - Кварц қумини қазиб олиш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланадиган корхона ҳисобланади. Корхона томонидан ҳозирда янги қиймати 39,7 млрд.сўм бўлган Кварц қумини қазиб олиш ва қайта ишлаш лойихаси бошлаб юборилган мазкур лойиҳа амалида туманда 60 га яқин янги доимий иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Учрашув давомида мазкур дастурнинг имкониятлари бўйича тегишли тушунчалар ва кўрсатмалар берилди.
- “OLTIN-VODIY-TOMDI” МЧЖ – Бетон плиталари ҳамда шебен ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган корхона. Корхона томонидан ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида янги умумий қиймати 2,1 млрд. сўм бўлган бетон плиталари ишлаб чиқариш лойихаси ишга туширилган, корхона томонидан бир ойда ўртача 200,0 млн.сўмлик махсулотлар ишлаб чиқарилади. Мазкур лойиҳа амалида туманда қўшимча 20 га яқин янги доимий иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Учрашув давомида мазкур дастурнинг имкониятлари бўйича тегишли тушунчалар ва кўрсатмалар берилди.
- “JANA-TOMDI-SIRLARI” МЧЖ “Ғишт ишлаб чиқариш” фаолияти билан шуғулланадиган корхона. Корхона томонидан бир ойда ўртача 200,0 млн.сўмлик махсулот ишлаб чиқарилади. Ушбу корхона жорий йилда 15 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Учрашув давомида мазкур дастурнинг имкониятлари бўйича тегишли тушунчалар ва кўрсатмалар берилди.
Download 14.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling