Камилов бахрамжон умарджанович ўзбекис


§ 3.2. Ўзбекистонда ўзаро қайта суғурталаш институтини яратиш


Download 277.78 Kb.
bet2/5
Sana25.03.2023
Hajmi277.78 Kb.
#1294329
1   2   3   4   5
Bog'liq
Дисеертация Б.Камилов 2022

§ 3.2. Ўзбекистонда ўзаро қайта суғурталаш институтини яратиш 120
§ 3.3. Ўзбекистонда қайта суғуртанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш 126
§ 3.4. Қайта суғурталашда ўзида сақлаб қолинадиган улуш даражасини белгилашнинг оптимал йўллари 130
ХУЛОСА 144
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ 152
ИЛОВАЛАР 156
Ўзбекистон суғурта ташкилотларининг кирувчи қайта суғурта муносабатлари, яъни қайта суғуртага рискларни қабул қилиш ҳажми асосан 2003 йилдан бошлаб орта бошлади. Ушбу ўзгаришларни мамлакатда суғурта бозорини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган чуқур исҳотларнинг табиий натижаси сифатида баҳолаш мумкин. Ушбу даврга келиб Ўзбекистон суғурта
қабул қилиб олганига қарамай, ушбу рисклар бир суғурта шартномасига тегишли бўлиб, рискларнинг кумуляциясини келтириб чиқарган.
Ретроцессия амалиѐтида факультатив қайта суғурталаш ҳам камдан- кам учрайди ва факультатив-облигаторли қайта суғурталаш шартномалари кўп қўлланилади. Ушбу шартномалар тезлик билан цедент томонидан ортиқча ҳажмдаги жавобгарлик миқдорини қайта суғурталовчига ўтказиш имконини беради. Мазкур тарзда қайта суғурталаш ушбу шартномалар бўйича мувозанатнинг бузилиши ва рискларнинг кумуляциясини олдини олади.
Ретроцессияда энг кўп тарқалган қайта суғурталаш шартномасининг тури бу квотали қайта суғурталаш шартномасидир. Ушбу шартнома тури соддалиги, кам харажатлилиги билан ажралиб турганлиги сабабли, ретроцессияда кенг қўлланилади. Ретроцессияга бериладиган жавобгарликнинг даражаси қайта суғурталовчига берилаѐтган суғурта жавобгарлиги ва суғурта мукофоти ўртасидаги нисбат ва рискларнинг бошқа шартномалар бўйича кумуляцияси эътиборга олинади.
Рискларнинг кумуляцияси ва халокатлар билан боғлиқ рискларни қабул қилишда қайта суғурталовчилар катта ҳажмлардаги зарарлардан ҳимоялашниш мақсадида, зарар эксцеденти базасидаги қайта суғурта шартномаларини тузишга ҳаракат қиладилар. Бундай шартномалар ретроцедент ҳисобидан ѐки унинг квотали ретроцедентлари ҳисобидан амалга оширилади. Бундай суғурта шартномаларининг бозори чегараланганлигига қарамасдан, ретроцессионерлар айниқса табиий офатлар билан боғлиқ рискларни имкони борича кўпроқ реторцедентлар ўртасида тақсимлашга ҳаракат қиладилар.
Мамлакатимизда қайта суғурта шартномалари шартларининг ўзига хос жиҳатларига тўхталадиган бўлсак, шуни қайд этишимиз лозимки, Ўзбекистон ҳудудида қайта суғурта хизматларини кўрсатишда суғурта ташкилотлари “Қайта суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва
стандартлари тўғрисида”ги Низом24 талаблари асосида фаолият юритади. Таъкидлаш жоизки, мазкур низомда келтирилган ягона талаблар асосан қайта суғурта шартномаларини тузиш шартларига таалуқлидир. Масалан. қайта суғурталаш хизматлари қайта суғурталаш шартномаси асосида кўрсатилиб, ѐзма шаклда тузилиши лозим. Бу талабга риоя этмаслик қайта суғурталаш шартномасининг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлади.
Қайта суғурталаш шартномаси қайта суғурта қилдирувчининг (қайта суғурта брокерининг) оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва қайта суғурталовчи уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади.
Бугунги кунга келиб суғуртанинг қайта суғурталаш соҳаси етарли даражада тараққий этган ва халқаро даражада кенг амалга оширилади. Шу билан биргаликда, жамиятнинг ривожланиши билан унда янги суғурта хизматларига бўлган талаб мунтазам равишда кенгайиб бормоқда. Мазкур талабни қондиришда ва суғурта муносабатларининг самарали амалга ошишида қайта суғурта механизми асосий омил бўлиб ҳисобланади.
Умумий хулоса сифатида айтиш мумкинки, суғурта муносабатлари иқтисодиѐтда миллий даромаднинг тақсимланиши билан амалга ошади. Бунда миллий даромадлар суғурта ҳодисасидан зарар кўрмай ишлаѐтган субъектлар ҳисобидан зарар кўрган субъектларнинг зарарларини қоплаш йўналишида ҳаракатланиб қайта тақсимланади. Натижада, суғурта ҳодисалари оқибатида зарар кўрган субъектларнинг зарарлари қопланиб уларнинг молиявий-хўжалик фаолияти узлуксизлиги таъминланади. Бу эса ўз навбатида, макро даражада миллий даромадларнинг барқарор ўсишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Тўғридан-тўғри суғуртада мазкур тақсимот фақатгина бир суғурта ташкилотининг мижозлари ўртасида юз беради. Қайта суғурта механизмларининг қўлланилиши натижасида эса


24 29.01.2011 йилда 2190-сон билан Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган “Қайта суғурта хизматларини кўрсатиш бўйича ягона талаблар ва стандартлар тўғрисида” Низом. Манба: https://lex.uz/docs/1738609
мазкур қайта тақсимот жараѐнини бир мамалакат доирасида ѐки халқаро ва глобал даражада консолидациялаш имконияти яратилади.
Охирги йилларда Ўзбекистон суғурта бозори кўсаткичларининг ўсиш суръатлари жадаллашганини кузатиш мумкин. Ушбу динамик ўсиш суръатлари мамлакатда олиб борилаѐтган ислоҳотлар натижасида иқтисодиѐтнинг ўсиши ҳисобига таъминланмоқда. Масалан, 2018 йил якунларига кўра суғурта бозори бўйича ялпи суғурта мукофоти ҳажми 1,6 трлн. сўмга етди ва ўтган йилги кўрсатгичдан 76,3 фоизга ортиқроқни ташкил этди (2.4-расмга қаранг).



927,4
1 635,2
2 313,9 2 213,7

439,1 515,7 692,6
74,6 111,0 130,5 269,9
813,5 737,6
460,8



2014 йил 2015 йил 2016 йил 2017 йил 2018 йил 2019 йил 2020 йил Суғурта мукофотлари Суғурта қопламалари

Download 277.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling