Кандай электромагнит тўлқинлар радиотулкинлар деб аталади?


Логопериодик антеннанинг диапазонлик хусусияти нима билан аникланади?


Download 1.83 Mb.
bet26/29
Sana28.01.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1136982
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Antenna yakuniy shpargalka (2)

93. Логопериодик антеннанинг диапазонлик хусусияти нима билан аникланади?
Логопериодик антеннанинг актив сохаси
Ишлаш принципи бўйича бундай логапериодик антенна директорли антеннани эслатади. f0 частотада резонанс, нисбатан катта интенсивлик билан елка узунлиги λ/4 га яқин бўлган тебратгич қўзғалади, чунки бу тебратгичнинг кириш қаршилигини актив деб хисоблаш мумкин. Бошқа тебратгичлар нисбатан суст қўзғалади, чунки уларнинг кириш қаршилиги реактив ташкил этувчи ҳисобига катта бўлади. Нурланувчи майдон ҳосил қилувчи антеннанинг актив соҳаси одатда резонанс ва унга иккала томондан яқин бўлган 3 – 5 та тебратгични ўз ичига олади. Актив соҳа тебратгичлардаги токларнинг фазавий нисбатлари тебратгичларнинг узунлиги, ўзаро таъсирлашуви ва таъминот линияси ўтказгичларига галмагал улаш орқали аниқланади. Бунда нисбатан қисқа узунликдаги тебратгичлардаги ток фаза бўйича резонанс тебратгичдаги токдан орқада қолади, узунроқ тебратгичда эса олдинда бўлади. Демак, нисбатан қисқа тебратгичлар директор режимида ишлайди, узунлари эса рефлектор вазифасини ўтайди. Нурланиш йўналиши антеннанинг чўққиси томонга йўналган бўлади.
Логопериодик антенна тебратгичларидаги токларни ҳисоблашда, уларнинг нафақат эркин фазо бўйлаб, балки таъминловчи линиянинг ўтказгичлари орқали ўзаро таъсирини инобатга олиш керак бўлади. Берилган частотада нурланишда фақат бир нечта тебратгич иштирок этганлиги учун, йўналганлик диаграммаси сезиларли даражада кенг бўлади, бунда ЙД кенглиги Е текисликда (тебратгичлар жойлашган текислик) Н текисликка нисбатан торроқ бўлади. Ўзгармас α ҳолатда τ нинг ортиши билан йўналганлик диаграммаси тораяди, чунки актив соҳага кирувчи тебратгичлар сони ортади. Ўзгармас τ ҳолатида α бурчак камайиши билан йўналганлик диаграммаси тораяди, чунки бу ҳолатда қўшни тебратгичлар орасидаги масофа ортади, яъни актив соҳа кенгаяди. Айтиб ўтилганлар фақат маълум критик қиймат τmах≈0,95 ва αmin≈10°гача ўринли. Агар логопериодик антеннани таъминловчи линия ўтказгичларини бир бирига нисбатан бурчак остида жойлаштирилса, фазовий логопериодик антенна юзага келади (10.11 - расм).
Бундай антеннанинг Н текисликдаги йўналганлик диаграммаси, ҳар бир сирт актив соҳасининг Н текисликда ажратилиши хисобига юзага келувчи тизим кўпайтувчиси таъсири сабабли, ясси логопериодик антеннанинг йўналганлик диаграммасидан торроқ бўлади. Е текисликда йўналганлик диаграммаси ўзгармайди. Бундай конструкцияда таъминловчи линия ўтказгичлари паразит қутбланишли нурланиш ҳосил қилади, лекин у унча катта бўлмайди. УҚТ диапазонида логопериодик антенналар параболик ва линзали антенналарнинг кенг полосали нурлатгичлари, қабул қилувчи телевизион антенналар ва ҳ.з. лар сифатида қўлланилади.



Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling