Кандай электромагнит тўлқинлар радиотулкинлар деб аталади?


Рупорли антенналарнинг йуналганлик хусусиятлари: Е-секториал, Н-секториал, пирамидасимон


Download 1.83 Mb.
bet28/29
Sana28.01.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1136982
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Antenna yakuniy shpargalka (2)

97. Рупорли антенналарнинг йуналганлик хусусиятлари: Е-секториал, Н-секториал, пирамидасимон
Е - секториал рупор деб, электр майдоннинг куч чизиқларига параллел равишда тор деворларининг (b) ўлчамларини узайтирилишига айтилади.
Н - секториал рупор деб, магнит майдон куч чизиқларига параллел равишда кенг деворларининг (а) ўлчамларни узайтирилишига айтилади.
Пирамидасимон рупор эса тўлқин ўтказгичнинг тор ва кенг деворларини узайтирш ҳисобига ҳосил қилинади. Конуссимон рупор эса доиравий тўлқин ўтказгични узайтириш ҳисобига ҳосил қилинади. «Н» - текисликдаги рупор фақат Н текислик бўйича, «Е» - текисликдаги рупор фақат Е текислик бўйича, пирамидасимон рупор эса ҳар иккала текислик бўйича ЙД торайтиради



98. Параболик антенна кандай тузилишга эга? Унинг йўналганлик хусусиятлари
Параболик антенна (кўзгули ѐки рефлекторли) деб, бирламчи нурлатувчи ҳосил қилган йўналтирилмаган электромагнит тўлқинларни
ўткир йўналган тўлқинларга айлантириб берувчи қурилмага айтилади. Бу турдаги антенналар ўзининг содда тузилиши, ЙТК нинг катта қийматларини олиш имконияти, яхши диапазонлик хусусиятлари ва нисбатан қиммат бўлмаган нархлари билан эътиборга лойиқ. Антенна кўзгуси яхши ўтказувчанликка эга бўлган материаллардан: алюминий ва унинг эритмасидан ѐки қайтарувчи металл сирт билан қопланган пластмассалардан тайѐрланади. Коррозияни олдини олиш мақсадида эса рефлекторлар сиртига бўѐқ берилади. Кўзгули антенналарнинг турли хиллари мавжуд: кўзгу-рупорли, параболик кўзгули, сферик кўзгули, ясси ва бурчак кўзгули, махсус шаклдаги кўзгули, икки ѐки кўп кўзгули. Кўзгули параболик антенна парабола айланмаси шаклида тайѐрланган металл сиртдан ва парабола фокусида жойлашган антенна - нурлатгичдан ташкил топган.
Ўқ бўйича симметрик кўзгули антенна параболоид кўринишида тайёрланган қайтарувчи сирт ва параболоид фокусида жойлашиб, уни ички юзасини нурлатувчи унча катта бўлмаган, нисбатан суст йўналган антенна нурлатгичидан иборат бўлади. Бундай классик кўзгусимон антенна асосида турли модификациялар яратилган. Қайтарувчи кўзгу сонига кўра, бир ва кўп кўзгули антенналарга бўлинади. Кўп кўзгули антенналар одатда иккита кўзгуга эга бўлади ва бу гуруҳ антенналарни икки кўзгули антенналар дейилади. Антенна нурлатгичи ва кўзгусининг ўзаро жойлашишишга кўра, улар ўқи бўйича симметрик ва носимметрик бўлади.
Параболик антеннани йўналганлик хоссаларини аниқлашнинг 2 та тақрибий методи мавжуд, яъни апертур ва токлар асосида. Апертур методида нурланаётган электромагнит майдонни аниқлаш кўзгу юзасида қўзғалаётган майдон тақсимоти эквивалентлик принципига асосланади. Кўпгина омилларни ҳисобга олмаган ҳолда, кўзгунинг нурлатувчи юзаси сифатида унинг очилиш юзаси олинади. Кўзгу очилишидаги амплитуда тақсимоти ва антеннанинг йўналганлик диаграммаси нурлатгич йўналганлик диаграммаси ва кўзгу шакли (R0/f0 нисбат) орқали аниқланади. Амплитуда тақсимотини ҳисоблашда кўзгу нурлатгичга нисбатан узоқ зонада жойлашган деб таҳмин қилинади. Бу ҳолат, одатда фокусдан кўзгу юзасигача бўлган масофа ўнлаб тўлқин узунликка тенг бўлган ҳолда ўринли. Бунда кўзгу юзасининг исталган нуқтасида нурлатгич юзага келтирадиган майдон кучланганлигининг нисбий амплитудаси қуйидаги хулосалар асосида топилиш мумкин.
Кўзгули параболик антенна парабола айланмаси шаклида тайёрланган металл сиртдан ва парабола фокусида жойлашган антенна - нурлатгичдан ташкил топган. Тўғри чизиқли координаталар тизимидаги параболик сирт қуйидаги тенглама билан изоҳланади: х2 + у2 = 4f0z
Параболик антеннанинг ЙТК ихтиёрий нурлатувчи сиртга ўхшаш тарзда ҳисоблаш мумкин:

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling