Эркин фазо кандай мухит? У кандай хоссаларга эга?
Эркин фазо — бу ютилиш содир бўлмайдиган биржинсли мухитдир. Бу мухитнинг нисбий диэлектрик ва магнит сингдирувчанликлари бирга, ўтказувчанлиги эса нольга тенг (ε = 1, μ = 1, σ = 0), яъни мухит параметрлари доимийларга тенг. Барча антенналар тўлқинли зонада (узоқ зонада) сферик тўлқин тарқатади. Тўлқиннинг бундай тарқалишида, узатувчи манбадан узоқлашган сайин тўлқин фронтининг ва электромагнит энергияси оқимининг сферик ёйилиши кузатилади. Эркин мухитдаги радиолинияларнинг ишлаш амалиётида энергия оқими зичлигининг камайиши хисобига майдон кучайганлигини сусайиши, кўп холларда, аппаратуранинг энергетик кўрсаткичларини белгилаб беради.
Эркин фазодаги йукотишлар нима учун юзага келади?
Радиолокация, радиоалоқа ва радиоэшиттириш тизимларини лойихалаштиришда, электромагнит энергиянинг узатишдаги йўқотишлар қийматини билиш зарур. Узатишдаги йўқотишлар L деб - узатувчи антеннага берилаётган Р1 қувватнинг қабул қилувчи антенна чиқишидаги Р2 қувватга нисбатига айтилади.
Эркин фазода шароитида 1-турдаги радиолиния учун узатишдаги йўқотишлар қуйидагига тенг
1-турдаги радиолинияда майдон қабул қилувчи антеннага тўғридан-тўғри етиб боради ва майдоннинг бир марта сферасимон тақсимланиши юзага келади. 2-турдаги радиолинияда эса майдоннинг икки карра сферасимон сочилиши юзага келади. Биринчиси – узатувчи антенна ва пассив ретранслятор йўлида, иккинчиси – пассив ретранслятор ва қабул қилувчи антенна йўлида.
Ҳоссалари эркин фазодан фарқ қилувчи муҳитлар учун сусайишкўпайтирувчиси киритилади В= Е / , бу ерда В - сусайиш кўпайтирувчисининг модули, у эркин фазо шароитидагига нисбатан реал муҳитда юзага келувчи қўшимча амплитуда сусайишини билдиради. Бу ердан Е = В эканлиги келиб чикади.
Эркин фазодаги йукотишларни ва майдон кучланганлигини аниклаш тенгламаси
Йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда қабул нуқтасида майдон кучланганлиги қуйидагига тенг: Ет=Е0*F
Бу ерда F сусайтириш кўпайтирувчиси, яъни интерференцион тенглама ҳосил бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |