10.Мухитларнинг синфланиши. Мухит параметрлари
Мухитлар икки синфга бўлинади
Таърифи: Чизиқли муҳит – мухит параметрлари қиймати таъсир этаётган майдон кучланганлигига боғлиқ бўлмаган мухитдир.
Чизиқли бўлмаган муҳит – мухит параметрлари қиймати таъсир этаётган майдон кучланганлигига боғлиқ бўлган мухитдир.
: Биржинсли муҳит – мухит параметрлари координатага боғлиқ бўлмаган мухитдир.
Биржинсли бўлмаган муҳит – мухит параметрлари координатага боғлиқ бўлган мухитдир.
Изотроп муҳит – электр (магнит) майдон векторлари бир хил йўналишга эга бўлган мухитдир.
Анизотроп муҳит – электр (магнит) майдон векторлари ҳар хил йўналишга эга бўлган мухитдир.
Муҳит параметрлари.
1. ε – нисбий диэлектрик сингдирувчанлик
Ўлчовсиз катталик бўлиб, мухитнинг ташқи майдон таъсирида қутбланиш даражасини кўрсатади. 1 ва ундан катта қийматларни қабул қилади.
- абсолют диэлектрик синдирувчанлик
- электр доимийси ( )
2. μ – нисбий магнит сингдирувчанлик
Ўлчовсиз катталик бўлиб, мухитнинг ташқи майдон таъсири остида магнитланиш даражасини кўрсатади.
- абсолют магнит синдирувчанлик
- магнит доимийси ( )
3. σ – солиштирма электр ўтказувчанлик (Сим/м)
Қаршиликка тескари катталик бўлиб, мухитдаги эркин электронлар концентрациясини кўрсатади
11.Радиорелей алока линияларининг курилиш хусусиятлари
Радиорелели линиялар алоқа тизимларида муҳим ўрин эгаллайди. Уларнинг узунлиги мамлакатимизда минглаб километрни ташкил қилади, бунда қўшни станциялар орасидаги масофа асосан 40 ... 70 кm ва ҳар бир станция қабул қилинувчи-узатувчи қурилма ва антенналар билан таъминланган. РРЛ учун антенналар типи, асосан ишчи частоталар диапазони ва линия сиғими (телефон ва телевизион каналлар сони) билан белгиланади. Дециметрли диапазонда ишловчи тўғри кўринишли РРЛ линияларида, асосан талаб 192 қилинадиган электр характеристикаларга эга, тайёрланиши етарлича содда ва шамол юкланишларига мустаҳкам бўлган спирал антенналар қўлланилади. Бунда кучайтириш коэффициентини ошириш учун, икки ёки тўртта параллел уланган спирал нурлатгичлардан фойдаланилади. Қўшни ретрансляцион пунктлар орасидаги масофа 40...70 кm бўлганда, алоқанинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун кучайтириш коэффициенти 30 ... 48 dB бўлиши керак. Бундай антенналарнинг нурлатувчи очилиш юзаси 2...15 m2 га тенг. Йўналганлик диаграммаси кенглиги 2θ0,5 5°дан (G = 30 dB бўлганда), 0,7° (G = 48 dB бўлганда) гача оралиқда бўлади. Катта сиғимдаги радиорелели линиялар сантиметрли диапазонда ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |