Kapıtal qurulısh


Download 5.22 Mb.
bet1/6
Sana30.10.2023
Hajmi5.22 Mb.
#1734436
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9.mavzu - Kapital qurilish

9-mavzu. Investitsiya faoliyatida kapital qurilish

Kapital qurilish

  • bu xalq xo’jaligining alohida bir tarmog’i bo’lib, uning tayyor mahsuloti bo’lib asosiy fondlar hisoblanadi. Jamiyatning moddiy texnik-bazasini yaratishing asosiy yo’nalishlari - yangi korxonalarni qurish, yaratish bilan birgalikda ishlab turgan korxonalarni rekonstruktsiya qilish va texnik jihatdan qayta qurollantirish chora-tadbirlariga bevosita bog’liq. Boshqacha qilib aytganda, davlat investitsiya siyosati nafaqat, yangi ob’ektlarni vujudga keltirish, balki mavjud korxonalarni texnik va texnologik jixatdan yangilashga qaratilishi lozim

Капитал қурилиш

  • Янги қурилиш, кенгайтириш, таъмирлаш, техник қайта қуроллантириш ва амалдаги объектларни модернизация қилиш йўли билан ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий фондларини барпо этиш жараёни капитал қурилишни англатади. Унинг ёрдамида жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирган асосий фондлар янгиланади. Капитал қурилиш асосий фондларни барпо этишнинг барча босқичларини (объектни лойиҳалаштиришдан бошлаб то уни ишга туширишгача бўлган жараённи) қамраб олади

Қурилиш ишлаб чиқаришнинг асосий хусусиятлари:

  • Биринчидан, саноат ишлаб чиқаришидан фарқли ҳолда қурилиш маҳсулоти кўчмаслиги ва қаерда яратилган бўлса, ўша ерда ишлатилиши билан хусусиятланади.
  • Иккинчидан, қурилиш маҳсулотини тайёрлаш жараёни узоқ муддатни кўзда тутади ва шунинг учун қурилиш жараёнига ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи узоқ муддатга жалб қилинади.
  • Учинчидан, қурилиш ишлаб чиқариши кўплаб тармоқлар ва корхоналар (фирмалар, уюшмалар) билан боғлиқ бўлади. Маълум бир тармоқ корхоналаридан қурилиш маҳсулотини тайёрлаш учун хом ашё, материаллар ва ускуналар олади. Бошқа тармоқ корхоналари билан боғлиқлиги шундаки, буюртмачи-корхоналар топшириғига биноан буюртма асосида тегишли ишларни амалга оширади.

Капитал қурилишнинг инвестиция жараёнидаги ўрни ва аҳамияти

  • – капитал қурилиш капитал қўйилмаларни ўзлаштиришда (амалга оширишда) қатнашади. Жами капитал қўйилмалар суммасининг 2/3 қисми қурилиш ташкилотлари томонидан бажариладиган қурилиш-монтаж ишларига, лойиҳа-қидирув ва бошқа қурилиш ишларига тўғри келади;
  • – капитал қурилиш корхоналар ишлаб чиқариш қувватининг ошиши ва асосий фондлари ўсишини таъминлайди, бу, ўз навбатида, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда халқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш имконини беради;
  • – капитал қурилиш корхоналарда замонавий техника ва технологияларни қўллаш асосида ишлаб чиқаришда илмий-техник тараққиётни таъминлайди;

Download 5.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling