Кардиохирургия мутахассислиги бўйича саволлар рўйхати


Download 117.84 Kb.
Sana22.06.2023
Hajmi117.84 Kb.
#1646736
Bog'liq
46. Кардиохирургия ўзб




Кардиохирургия мутахассислиги бўйича саволлар рўйхати



  1. Ҳозирги даврда соғликни сақлашни ташкил қилиш ва ижтимоий гигиенанинг назарий асослари. Юрак қон томир хирургияси ривожланищ тарихи.

  2. Юрак қон томир хирургиясининг асос солиниши ва ривожланишига махаллий олимларнинг ўрни.

  3. Ихтисослаштирилган стационарда юрак қон томир касалликлари бор беморларга хирургик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш турлари ва хусусиятлари. Юрак қон томир травмалари ва ўткир касалликларида беморларга тезкор хирургик ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш.

  4. Кўкрак қафаси хирургик анатомияси.

  5. Кўкрак бўшлиғи, плевра, ўпка, ўпка илдизининг топографияси, қон билан таъминланиши, лимфа оқими, ўпка иннервацияси.

  6. Олдинги кўкс оралиғи, айрисимон без, томир коллекторлари, нервлар, ўпка артерияси стволи, юқорига кўтарилувчи аорта, юқори ковак вена, ички кўкрак артерияси, ўпка веналари, дифрагма нервлари, адашган нерв.

  7. Орка кўкс оралиғи, пастга тушувчи аорта, пастки ковак вена, кўндаланг вена, кизилўнгач, симпатик ствол, адашган нерв, кўкрак лимфатик йўли.

  8. Юрак хирургик анатомияси:юрак топографияси, перикард, юрак қаватлари, юрак мушак қавати, ўнг бўлмача, чап бўлмача, бўлмачалараро тўсиқ топографияси, ўнг қоринча, қоринчалараро тўсиқ топографияси.

  9. Юрак клапанлари(уч табақали, митрал,аортал,ўпка) клапанлар топографияси.

  10. Юрак томирлари хирургик анатомияси.

  11. Кўкрак аортаси хирургик анатомияси.

  12. Қўл артериялари хирургик анатомияси.

  13. Қорин аортаси ва унинг шохлари хирургик анатомияси.

  14. Оёқ артерияларининг хирургик анатомияси.

  15. Юқори ковак вена ва унинг шохларини хирургик анатомияси.

  16. Пастки ковак вена ва унинг шохларини хирургик анатомияси.

  17. Оёқлар веноз системасининг анатомик тузилиши.

  18. Юрак ва магистрал томир операциялари учун оператив йўл.

  19. Юрак клапанлари порокларида ёпиқ методдаги оператив усуллар.

  20. Сунъий қон айлантириш: техника, кўрсатма, асоратлар профилактикаси.

  21. Ишлаб турган юракда бажариладиган коронар хирургия: техника, афзалликлари ва етишмовчиликлари, асоратлари.

  22. Сунъий қон айлантириш шароитида юрак пороклари оператив хирургияси.

  23. Юрак қон томир касалликларини функционал диагностика услублари.

  24. Юрак қон томир касалликларини рентгенологик диагностика усуллари.

  25. Юрак, аорта ва унинг шохлари касалликларини ангиографик тасхишлаш усуллари.

  26. Юрак диагностик катетеризацияси, афзалликлари, кўрсатма ва қарши кўрсатма.

  27. Юрак касалликларини тасхишлашда ЭКГ ни ўрни. Нормал тишчалар ва интервалларни характеристикаси.

  28. Велоэргометрик проба. Пробани ўтказиш услуби. Кўрсатма ва қарши кўрсатма. Пробани тўхтатиш критерийлари.

  29. Артериал томирларни текшириш услублари (ультратовуш текшириш услуби, спирал КТ, МРТ-ангиография, артериография, радионуклид текшириш услублари).

  30. Веноз томирларни текшириш услублари (ультратовуш текшириш услуби, флебография, сцинтиграфия, функционал пробалар).

  31. Веноз қон томирларни рентгенконтраст текшириш услублари. Ангиопульмонография. Кўрсатма, афзалликлари, асоратлари.

  32. Умумий оғриқсизлантиришни асосий принциплари.

  33. Бемор умумий холатини клиник-физиологик баҳолаш.

  34. Умумий ва махсус юрак операцияларига беморларни тайёрлашни хусусиятлари.

  35. Кардиохирургияда миокардни ҳимоялаш услублари.

  36. Қорин ва кўкрак аортаси аневризмалари, уйқу артериялари шикастланган беморларда анестезиянинг хусусиятлари.

  37. Юрак қон томир хирургиясида интенсив терапия ва реаниматология.

  38. Юрак клапанларида реконструктив(пластик) операциялар. Кўрсатма ва қарши кўрсатма. Юрак клапан протезлари. Механик ва биологик протезларни афзаллик ва етишмовчилик томонлари.

  39. Туғма юрак порокларини замонавий рентгенэндоваскуляр даволаш усуллари. Кўрсатма ва асоратлар.

  40. Юрак туғма пороклари. Таснифи. Оддий ва мураккаб пороклар. Этиопатогенез ва патофизиологияси. Ўпка гипертезияси даражалари. Диагностика услублари.

  41. Очик артериал йўлак. Клиникаси. Диагностикаси. Даволаш.

  42. Қоринчалараро тўсиқ туғма дефекти. Клиник кўриниши, диагностикаси. Хирургик даволаш.

  43. Бўлмачалараро тўсик туғма дефекти. Таснифи, клиникаси, диагностикаси. Хирургик даволаш усуллари.

  44. Юрак туғма пороги: ўпка артерияси стенози, клиника, диагностика, даволаш.

  45. Юрак туғма пороги: магистрал қон томирлар транспозицияси. Клиника. Диагностикаси. Паллиатив ва радикал оператив даво.

  46. Юрак туғма пороги: Эбштейн аномалияси. Патофизиологияси, клиникаси, диагностикаси, оператив даволаш.

  47. Юрак туғма пороги: Фалло пороклари, патофизиологияси, клиникаси. Диагностика ва оператив даволаш.

  48. Сурункали юрак ишемик касаллиги. Клиника, диагностика услублари, коронарография, коронар ангиопластика.

  49. Аортокоронар шунтлаш. Кўрсатма, усуллари, материаллар.

  50. Миокард инфаркти. Инфарктдан кейинги асоратлар: юрак аневризмаси, митрал клапан етишмовчилиги, қоринчалараро тўсиқ дефекти.

  51. Юрак ритми бузилиши. Брадиаритмияларни хирургик даволаш. Сунъий юрак батареяларининг турлари.

  52. Тахиаритмия. Элетрофизиологик диагностика. Даволаш услублари.

  53. Юрак орттирилган пороклари. Этиология. Дифференциал диагностика.

  54. Юрак орттирилган пороклари: митрал стеноз. Этиология, патогенез, клиникаси. Диагностикаси. Операцияга кўрсатма. Хирургик коррекция услублари.

  55. Юрак орттирилган пороклари: митрал клапан етишмовчилиги. Этиология, патогенез, клиникаси. Диагностикаси. Операцияга кўрсатма. Хирургик коррекция услублари.

  56. Юрак орттирилган пороклари: аорта оғзи стенози. Этиология, патогенез, клиникаси. Диагностикаси. Операцияга кўрсатма. Хирургик коррекция услублари.

  57. Юрак орттирилган пороклара: аортал клапан етишмовчилиги. Этиология, патогенез, клиникаси. Диагностикаси. Операцияга кўрсатма. Хирургик коррекция услублари.

  58. Юрак орттирилган пороклари: трикуспидал клапан пороклари. Этиология, патогенез, клиникаси. Диагностикаси. Операцияга кўрсатма. Хирургик коррекция услублари.

  59. Юрак орттирилган пороклари: трикуспидал клапан инфекцион эндокардити. Клиникаси, диагностикаси, даволаш.

  60. Юрак орттирилган пороклари: клапанларни қўшма шикастланиши. Клиник кўринишининг хусусиятлари. Диагностикаси. Хирургик тактика.

  61. Юрак орттирилган пороклари: посттравматик пороклар. Асосий сабаблари. Клиник кўринишининг хусусиятлари, операцияга кўрсатма, хирургик коррекция услублари.

  62. ЮИК билан бирга кечувчи юрак пороклари. Клиникасининг хусусиятлари, операция қилиниш даражасини баҳолаш. Хирургик даволашни ўтказиш принциплари.

  63. Миокардиопатиялар.Таснифи, клиникаси. Диагностикаси. Хирургик даволаш методлари. Юрак трансплантацияси.

  64. Юрак ўсмалари. Таснифи. Патоморфологияси, диагностика. Даволаш.

  65. Юрак яхши сифатли ўсмалари: миксома, папилляр фиброэластома. Локализацияси, клиник кечиши, диагностикаси. Хирургик даволаш.

  66. Перикардитлар. Этиологияси, патогенези, клиникаси. Диагностикаси, оператив даволашга кўрсатма. Хирургик коррекция услублари. Перикард пункциясига кўрсатма, техникаси. Асоратлари.

  67. ЮИК клиникаси ва диагностикаси. Клиник кечиши ва прогнози. ЮИК таснифи.

  68. ЮИКни хирургик даволаш. Кўрсатма ва қарши кўрсатма. Паллиатив операциялар.

  69. Аутовеноз аортокоронар шунтлаш.

  70. Аутоартериал аортокоронар шунтлаш.

  71. Маммакоронар анастомоз.

  72. Коронар шунтлаш операциясини операция давридаги хато, хавф ва асоратлари.

  73. Асоратсиз кечган аортокоронар шунтлаш операциясидан кейин беморларни кузатиш. Операциядан кейинги эрта ва узоқ даврдаги натижалар.

  74. Юракнинг инфарктдан кейинги аневризмалари. Патогенези, клиник кечиши ва прогнози. Анатомик ва клиник таснифи, клиника ва диагностикаси. Операцияга кўрсатма ва қарши кўрсатма. Хирургик даволаш услублари. Хатоликлар ва асоратлар.

  75. Артерия касалликларининг оператив даволаш услублари (эмболэктомия, эндартерэктомия, шунтлаш, протезлаш, бевосита реваскуляризация услублари). Кўрсатма, асоратлар. Инструментлар. Томир чоки, қон томир протезлари.

  76. Артерияларда рентгенэндоваскуляр амалиётлари услублари. Кўрсатма, замонавий қулайликлар. Асоратлари, медикаментоз бошқариш.

  77. Аорта коарктацияси. Клиникаси, диагностикаси, хирургик даволаш.

  78. Туғма артериовеноз оқмалар(Паркс-Вебер синдроми), юз ва бўйин қисми гемангиомалари. Клиникаи, диагностикаси, даволаш.

  79. Қон томирларни травматик шикастланиши. Учраш частотаси, патофизиологияси, диагностикаси ва даволаш.

  80. Аорта терминал қисми ва унинг шохларини тромбоэмболияси. Сабаблари. Клиникаси, оёқларнинг ўткир ишемияси даражалари, даволаш тактикаси.

  81. Оёқлар артерияларининг тромбози. Сабаблари, клиник кўриниши, ўткир ишемиянинг таснифи, консерватив даволаш. Хирургик тактика.

  82. Мезентериал қон айланишининг ўткир бузилиши (тромбоз, эмболия). Этиологияси. Клиникаси, диагностикаси, даволаш.

  83. Аорта ўзаги ва юқорига кўтарилувчи аорта анервизмаси. Этиологияси, клиникаси, диагностикаси, даволаш.

  84. Кўкрак аортаси аневризмаси. Этиологияси, клиникаси, диагностикаси, даволаш.

  85. Қорин аортаси аневризмаси. Этиологияси, клиникаси, диагностикаси ва даволаш.

  86. Ёнбош ва периферик артерияларнинг аневризмаси. Таснифи, этиологияси, клиникаси, диагностикаси, даволаш.

  87. Аорта ва периферик артерияларнинг сурункали облитерловчи касалликларининг асосий сабаблари. Мультифокал атеросклероз. Риск факторлари. Клиник кечиши, даволаш.

  88. Неспецифик аортоартериит. Этиологияси, патогенези, клиникаси, диагностикаси, даволаш.

  89. Лериш синдроми.Сабаблари, симптомлари,оператив даволаш.

  90. Брахиоцефал артерияларининг экстракраниал касалликларини хирургик даволаш. Сабаблари. Клиникаси. Диагностикаси. Хирургик даволаш услублари. Анестезиологиянинг танлашнинг ўзига хослиги.

  91. Қўлларнинг сурункали ишемияси. Этиологияси. Диагностикаси, оператив даволаш услублари.

  92. Овқат ҳазм қилиш органлари сурункали ишемияси. Клиникаси, диагностикаси. Даволаш.

  93. Вазоренал гипертензия. Этиологияси, клиникаси, диагностикаси, даволаш.

  94. Оёқларнинг сурункали ишемияси. Сабаблари, клиникаси, оёқларнинг ишемия даражалари. Стеноз ва окклюзияларнинг энг кўп учровчи локализацияси.

  95. Сон артерияси атеросклеротик стенози(окклюзияси). Клиникаси, диагносткикаси, консерватив, кам инвазив ва хирургик даволаш.

  96. Оёқ артерияларининг облитерловчи эндоартериити. Этиологияси. Клиникаси. Консерватив ва оператив даволаш.

  97. Оёқ артерияларининг облитерловчи касалликларининг дифференциал диагностикаси(атеросклероз, эндартериит).

  98. Периферик артериялар окклюзион-стенотик патологияларини эндоваскулар даволаш. Кўрсатма, афзалликлари, асоратлари.

  99. Оёқ веналарининг касалликларининг юзага чиқишидаги анатомофизиологик шартлар.

  100. Оёқ веналарининг варикоз кенгайиши. Тарқалиш даражаси. Юзага олиб келувчи омиллар. Патогенези. Варикоз касаллиги ва сурункали веноз етишмовчилигини таснифи.

  101. Оёқ веналарининг варикоз кенгайиши. Клиникаси, диагностика услублари, профилактикаси.

  102. Оёқ веналарининг варикоз кенгайиши. Консерватив даволаш: компрессион терапия, дори воситалари гурухлари, кўрсатмалар.

  103. Оёқ веналарининг варикоз кенгайиши. Оператив даволашнинг замонавий усуллари (кроссэктомия, Бэбкокк операцияси, минифлебэктомия). Кўрсатма, асоратлар, операциядан кейин беморларни кузатиш.

  104. Оёқ веналарининг варикоз кенгайиши. Перфорант веналар етишмовчилигида қўлланиладиган оператив даволаш усуллари. Кўрсатмалар.

  105. Оёқ веналарининг варикоз кенгайиши. Склеротерапия: кўрсатма ва қарши кўрсатма, услублари, кўлланиладиган дори воситалари. Асоратлар.

  106. Оёқ веналарининг варикоз кенгайиши. Оператив даволашдан кейин рецидивларни сабаблари.

  107. Пастки ковак вена системаси тромбози. Сабаблари, риск факторлари, профилактикаси. Диагностика услублари.

  108. Илеофеморал тромбоз. Этиологияси, клиникаси, диагностикаси. Оператив ва консерватив даволаш. Асоратлари.

  109. Болдирни чуқур веналари ва тақим ости веналарининг тромбози. Сабаблари, клиникаси, диагностикаси, даволаш.

  110. Сон ва ёнбош веналари тромбози асоратлари: оқ оғриқли флегмазия, веноз гангрена (кўк оғриқли флегмазия, Грегуар касаллиги). Сабаблари, клиникаси, даволаш. Артериал гангреналар билан дифференциал диагностикаси.

  111. Оёқни юзаки веналари тромбофлебити. Сабаблари. Клиникаси, диагностикаси. Даволаш. Тезкор оператив даволашга кўрсатма.

  112. Постромбофлебитик синдром (постромбофлебитик касаллик) Сабаблари, таснифи, клиникаси, дифференциал диагностикаси. Консерватив ва оператив даволаш.

  113. Ўмров ости венаси тромбози(Педжет-Шретер синдроми) сабаблари, диагностикаси, даволаш, асоратлари.

  114. Ўпка артерияси тромбоэмболияси. Тарқалиши, этиологияси. Риск факторлари. Гемодинамик ва вентиляцион бузилишлар.

  115. Ўпка артерияси тромбоэмболияси. Диагностика: асосий диагностик вазифалар, скрининг(мажбурий) текшириш услублари, кўрсатмага эга текширишлар. Дифференциал диагностика.

  116. Ўпка артерияси тромбоэмболияси. Консерватив даволаш услублари: антикоагулянт ва тромболитик терапия. Кўрсатма ва қарши кўрсатма. Препаратлар ва дозалари, инъекция йўллари.

  117. Ўпка артерияси тромбоэмболияси. Профилактика услублари. Риск факторлари ва гурухлари.

  118. Ўпка артерияси тромбоэмболияси. Профилактиканинг хирургик услублари. Кавафильтр ўрнатишга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.

  119. Лимфедема. Таснифи. Клиникаси. Диагностика ва даволаш услублари.

  120. Хилоторакс. Хилоперитонеум. Сунъий лимфовеноз анастомозлар.

  121. Кўкрак лимфа йўлини дренажлаш.

  122. Качон бирламчи коронар ангиопластика кулланилади?

  123. Качон «куткарувчи» ангиопластика кулланилади?

  124. Качон «тезкор» ангиопластика кулланилади?

  125. Качон «кечиктирилган» ангиопластика кулланилади?

  126. Коронар артерияларига эндоваскуляр таъсирни мувофаккиятини аниклаш критерийси.

  127. Коронар артерияларига эндоваскуляр таъсирни (коронар артерияларни стентлаш) ангиографик мувофаккияти белгиларини айтинг.

  128. Качон ангиопластика муолажаси мувофаккиятли деб хисобланади?

  129. Клиник мувофаккиятли коронар ангиопластика аникланади:

  130. Куп томирли зарарланишда миокардни эндоваскуляр ревакуляризация вариантларини айтинг.

  131. АВ блокада II даражаси 2 тип, кайси исботланган даражага тааллуқли?

  132. Симптомсиз АВ блокада I даражаси кайси исботланган даражага тааллуқли?


  133. АВ блокада II даража, тип ва блокада локализациясидан каътий назар, симптомли брадикардия билан кайси исботланган даражага тааллукқли?

  134. Синоатриаль тугун дисфункцияси спонтан пайдо буладиган тасдикланган брадикардия ёки паузалар билан кайси исботланган даражага тааллуқли?

  135. Илк бора нечанчи йили VVI (талабга кура) режимида ишлайдиган электрокардиостимуляторлар пайдо булган?

  136. Качон биринчи марта доимий ЭКС имплантация килинган?

  137. ЭКС имплантацияси учун энг куп ишлатиладиган томирни айтинг.

  138. ЭКСнинг кандай электрод турлари бор?

  139. Кайси булмачалар фибриляцияси бор беморларда тромбоэмболияли асоратлар куп учрайди?

  140. Митраль тешикни юзасини кай даражада торайиши кон айланиш бузилиш симптомларини келтириб чикаради?

  141. Аорталь стенозда улимнинг асосий сабабини айтинг.

  142. Унг коринча эрта етишмовчилигини пайдо булиш сабаблари.

  143. Уткир чап коринча юрак етишмовчилигига хос булган сабаблар.

  144. Инфекцион эндокардитда бирламчи сурункали учоклари бу …

  145. Механик протезли беморларда антикоагулянтларни кабул килиш давомийлигини айтинг.

  146. Механик протезли клапанли юракли беморлар кандай протромбин индексини ушлаб юриши керак?

  147. Стенокардияни патогенизини асосий механизми.

  148. Нитратларни куллашга асосий курсатма.

  149. Кайси Са антоганистлари пульсни камайтирувчи максадда кулланилади?

Download 117.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling