Карьернинг бош параметрлари.
Охирги чуқурлик —бу қия ва тик жойлашган уюмларни қазиб олишда, карьернинг ишлаб чиқариш қуввати, унинг майдондаги ўлчамлари, қазиб олинадиган кон массаси жами ҳажми аниқланади. Горизонтал ва оғма уюмлар учун охирги чуқурлик табиий шарт-шароитлар билан аниқланади ва карьерни бутунлигича қазиб олиш даврида озгина ўзгаради. Охирги чуқурлик карьерни лойихалаштириш вақтида ўрнатилади. Ҳозирги вақтда жаҳонда карьерларнинг чуқурликлари 400 метрларни ташкил этади. Лойихаларда 700 метргача чуқурликда очиқ кон ишларини олиб бориш мўлжалланмоқда.
Ер юзасида уюмнинг чўзилиши ва кўндаланг йўналиши бўйича карьернинг кўрсаткичлари, уюмнинг ўлчамлари яъни карьернинг туби, чуқурлиги ва унинг борти қиялик бурчаги ўлчамлари билан аниқланади. Улар чизма тасвир ҳолида ёки аналитик ўрнатилади. Пландаги карьернинг шакли кўпинча овальсимон шаклга эга бўлади. Карьернинг узунлиги 100 метрдан 8 км.гача масофага, кенглиги эса коннинг тузилишига қараб 4 км.гача узунликда ўзгариб туради.
Карьер ости ўлчамлари, карьернинг охирги чуқурлик белгисида қазиб олинаётган уюм қисми билан чегараланади. Карьернинг остки минимал ўлчамлари пастки поғонада олиб борилаётган жинсларни хавфсиз қазиб олиш ва юклаш шарт-шароитлари билан аниқланади (кенглиги буйича камида 20 метр, узунлиги буйича 50 метрдан кам бўлмаслиги керак).
Карьер бортининг қиялик бурчаги борт ёнбағири массиви жинслари мустаҳкамлиги ва транспорт коммуникацияларининг жойлаштирилиши шарт-шароитлари билан аниқланади. Қопловчи тоғ жинсларини қазиб олишни камайтириш мақсадида бортларнинг қиялик бурчакларини иложи борича тикроқ қилиб олинади.
Карьер чегарасидаги бутун кон массаси ҳажми, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини, унинг қазиб олиниш муддатини ва бошқа бир қанча кўрсаткичларни белгиловчи зарур кўрсатгич ҳисобланади.
Ер юзаси рельефи текис бўлганда карьер майдонидаги бутун кон массаси ҳажмини (м3) қуйидаги формула ёрдамида аниқ ҳисоблаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |