Карьер ҳақида тушунча. Поғона элементлари


Download 174.75 Kb.
bet1/5
Sana28.09.2023
Hajmi174.75 Kb.
#1688771
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Karyerda yuk aylanishi va yuk oqimlari


Karyerda yuk aylanishi va yuk oqimlari

Режа:


  1. Карьер ҳақида тушунча. Поғона элементлари

  2. Карьер элементлари ва асосий контехник тушунчалар

  3. Карьернинг бош параметрлари


Карьер ҳақида тушунча. Поғона элементлари.
1. Ернинг устки қисмида очиқ кон ишлари олиб борилиши натижасида катта чуқурликлар пайдо бўлади. Чуқурликларнинг йигиндиси карьер (очиқ кон ишлари корхонаси) деб айтилади. Бу чуқурликларнинг кўндаланг кесими чегараси туташмаган бўлади.
Маъмурий-хўжалик тушунчасида эса карьер деб конни очиқ усулда қазиб олишни ташкил этадиган кон корхонасига айтилади. Кўмир саноатида ва сочилма конларни очиқ усул билан қазиб олишда карьерни кесим (разрез) деб аталади.
Фойдали қазилмаларни, қопловчи ва ўз ичига олувчи тоғ жинсларини қазиш ишлари табақаланган ҳолда юқоридан пастга қараб олиб борилади. Натижада қазиш ишлари олиб борилаётган тоғ жинслари массиви поғона шаклини эгаллайди.
Алоҳида қазиш, юклаш ва ташиш воситаларига эга бўлган (таъминланган) ва поғона шаклидаги ишчи юзага эга бўлган тоғ жинси қатламининг бир қисмига поғона дейилади.
Ҳар бир поғона унда транспорт воситаларининг горизонт бўйича жойлашувига мос келувчи баландлик белгиси билан характерланади. Поғона белгилари абсолют, яъни мутлақ (денгиз сатҳига нисбатан) ёки шартли (юзадаги доимий пунктга нисбатан) бўлиши мумкин.
Алоҳида қазиш воситалари билан қазиб олинадиган, лекин барча поғоналар учун умумий бўлган транспорт воситалари билан хизмат кўрсатиладиган поғонанинг баландлиги бўйича қисмига поғонача дейилади. Поғоналарнинг иш олиб бориладиган ва иш олиб борилмайдиган турлари мавжуд. Иш олиб бориладиган поғонада қопловчи тоғ жинсларини олиб ташлаш ёки фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишлари амалга оширилади.
Поғона остки ва устки майдончалар, қиялик ва бровкалардан иборат (4.1 расм) бўлади.


Download 174.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling