Кармана тумани Зарафшон мфй ҳоким ёрдамчиси фаолияти таҳлили юзасидан саволнома
Download 24.57 Kb.
|
Зарафшон МФЙ Саволнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зарафшон МФЙ бўйича “Йўл харита” йил бошида ишлаб чиқилиб 16 банддан иборат бўлиб 14 та банди тўлиқ ва ортиғи билан бажарилиб 2 та банди қисман ижроси таъминланди.
Кармана тумани Зарафшон МФЙ ҳоким ёрдамчиси фаолияти таҳлили юзасидан саволнома. I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сон қарори. 1.Маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолиятини олиб бораётганлиги (Ҳудудда ишсиз аҳоли сони, уларни иш билан таъминлаш бўйича қилинган амалий ишлар сони, мисол учун, ишга жойлаштириш юзасидан қайси тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган). Зарафшон МФЙда 2022 йилда хатловдан сўнг ишсиз аҳоли 73 нафар шундан 19 нафар фуқаролар доимий ва 3 нафар фуқаролар мавсумий ишларга жалб қилинди, шунингдек 51 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминлашга эришилди. 2.Ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқилганлиги ва унинг ижроси ҳолати (“Йўл харита” қачон ишлаб чиқилган, нечта банддан иборат, нечта банд ижроси таъминланган). Зарафшон МФЙ бўйича “Йўл харита” йил бошида ишлаб чиқилиб 16 банддан иборат бўлиб 14 та банди тўлиқ ва ортиғи билан бажарилиб 2 та банди қисман ижроси таъминланди. 3.Ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторинглар амалга оширилаётганлиги (Ҳудудни ривожлантириш учун 2022 йилда қанча ресурс ажратилган, уларни самарали фойдаланилиши бўйича неча маротаба мониторинг ўтказилган, нечта самарасиз фойдаланилган ҳолатлар аниқланган). Зарафшон МФЙ бўйича оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 2022 йилда 2,259 млрд сўм кредит ресурси ажратилиб, ажратилган кредит маблағларининг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш мақсадида туман “Агробанк” ходимлари билан биргаликда мунтазам равишда мониторинг ишлари олиб борилди. 4. Амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан биргаликда доимий равишда ҳокимга ҳисобот бериб борилаётганлиги (Берилган ҳисоботлар бўйича қисқача маълумотлар). Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Т.Ўринов билан биргаликда хар чорак давомида амалга оширилган ва жараёндаги ишлар тасдиқланган график асосида ўрганиб чиқилиб келинди 5.“Онлайн маҳалла” электрон платформасига келиб тушган тадбиркорларнинг мурожаатларини ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳалланинг ўзида кўриб чиқиш ва ҳал этилиши, ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаатларни “business.gov.uz” ягона интерактив порталига киритиш ҳолатлари (2022 йилда платформага келиб тушган мурожаатлар сони, қаноатлантирилганлар сони, тушунтириш берилганлар сони ҳамда “business.gov.uz” ягона интерактив порталига юборилганлар сони). Download 24.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling