Картошка сақлаш технологияси Режа: I. Кириш


Омборларнинг шамоллатиш тизими


Download 48.39 Kb.
bet4/9
Sana27.01.2023
Hajmi48.39 Kb.
#1132431
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Картошка сақлаш

Омборларнинг шамоллатиш тизими. Технологик талаблар ҳисобга олиб қаралганда маҳсулотларни сақлашда зарур режимни юзага келтирадиган тизим муҳимдир. Омборхоналардаги вентиляцияси тизими табиий, мажбурий ва фаол шамоллатишларга бўлинади.
Табиий шамоллатишда омборхонадаги ҳаво иссиқлик конвенцияси қонуни бўйича ҳаракатланади. У қизиганда кенгаяди, сийраклашиб юқорига кўтарилади, айни вақтда совуқроқ ва қалинроқ ҳаво пастга тушади. Натижада ҳавонинг тортилиши юзага келади. Ҳаво ҳароратнинг тезлиги қанчалик жадаллашса, омборхона ичидаги ва ташқарисидаги ҳарорат тафовути шу қадар ортади. Шу сабабли табиий шамоллатишнинг совутиш самараси унчалик сезилмайди. Куннинг қулай пайтларида қопқоқли туйнук орқали шамоллатишга тўғри келади. Қишда эса, ташқари ҳарорат пасайганда, аксинча, маҳсулотни совуқдан сақлаш учун шамоллатиш қувурларининг тўсиқларини ёпилиб, ҳаво ҳаракати тўхтатилади.
Мажбурий шамоллатиш. Бу шамоллатиш усулида электр вентиляторлар ёрдамида ҳаво омборхонага ҳайдалади. Омборхона ходими кирадиган ҳавонинг миқдорини бошқариб туриш имконига эга. Яъни маҳсулотларни сақлаш режимини маълум даражада режалаб туради. Урта ва катта ҳажмдаги омборхоналарда мажбурий вентиляция мавжуд бўлади, чунки уларда табиий шамоллатиш билан маҳсулот сакдаш режимини етарли даражада амалга ошириб бўлмайди. Хоналардан ҳавони ҳайдаш ва ҳаво сўриш қувурлари орқали мажбурий вентиляция юзага келтирилади.
Омборхонадаги ҳаво бутун сатҳ бўйича бир текис тақсимланган ер остидаги найсимон йўллар орқали тарқалади. Мажбурий вентиляцияси бўлган омборхоналардаги маҳсулот, албатта, идишлар — яшик ва контейнерларга жойланган ҳолда тахланади. Шунда ҳаво қадоқланган маҳсулотга таъсир этади. Бу ҳолда унча катта ҳажмда бўлмаган маҳсулот тахламларидаги қарорат, намлик, ҳавонинг газ таркибида кўп фарқ қилмайди. Бундай омборлар бир қатор афзалликларга эга бўлиб, уларда самарали совутиш ва ортиштушириш ишларини механизациялаш имкони бор. Аммо катта ҳажмдаги омборхоналарда уюм ҳолида сақланган картошка ва бошқа илдиз мевалиларнинг қатламлари орасидан ҳавони яхши ўтказмаслик мажбурий шамоллатишнинг ноқулайлигидир.

Download 48.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling