Kasb-hunar kolleji talabalarida tashkilotchilik madaniyatini shakllantirishning pedagogik shart-sharoitlari


Download 34.04 Kb.
bet2/6
Sana14.08.2023
Hajmi34.04 Kb.
#1667146
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
XALQARO MAQOLA 2023-MAY

Концентрланган таълим – ўқув жараёнини ташкил этишнинг алоҳида технологияси бўлиб, бунда педагог ва талабаларнинг диққати хар бир фанни теран ўрганишга дарслар ва блокларни бириктириш, ўқув куни, хафтаси давомида параллел ўрганадиган фанларнинг сонини қисқартириш орқали жалб қилинади.
Концентрланган таълимнинг мақсади ўқув жараёнининг ташкилий тузилишини қулайлаштириш, таълимни инсонни тарбиялашнинг табиий психологик ўзига хосликлари билан яқинлаштириш орқали талабаларга таълим ва тарбия бериш сифатини оширишдир.
Концентрланган таълимнинг моҳияти: билиш жараёнининг узлук-сизлиги ва унинг яхлитлиги; бутун ўкув фани ёки бўлим, мавзуларини ўр-ганиш, уларнинг мустаҳкам ўзлаштирилшини таъминлашда бир хил муд-датдаги давомийлик; бир пайтнинг ўзиди ўрганилаётган фанлар сонини қисқартириш; ўқув жараёнини талабаларнинг мустақиллиги, масъулияти, ижодий фаоллигини ривожлантиришга йўналганлиги; таълим метод ва шаклларининг қўлланилишининг яхлитлиги ва хилма-хиллиги; ўқув мате-риалининг мақсади ва мазмуни, педагог ва талабаларнинг иш қобилияти динамикасини ҳисобга олишнинг мослиги; педагог ва ўкувчиларнинг, талабаларнинг ўзаро ҳамкорлиги.
Юқорида баён этилганлар касб-ҳунар коллежи талабаларида ташкилотчилик маданиятини шакллантиришда қуйидагиларга амал қилиш зарурлиги ҳақида хулоса чиқаришга имкон беради:

  • педагогларнинг ўспиринлик ёш даврида шахс ривожланишининг ўзига хосликларини билиши;

  • моҳияти билиш жараёни ва унинг яхлитлигида намоён бўладиган концентрланган таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда, талабаларнинг шахсий потенцциалини ривожлантириш асосида таълим жараёни амалга ошади;

  • талабаларда мустақиллик, ишчанлик, ташаббускорлик, интизомлилик, мақсадга қаратилганлик, жавобгарлик, ижодий фаолликни ривожлантиришга имкон берадиган таълимнинг шакл ва методларини вариатив ва комплекс қўллаш асосида ўқув жараёнини ташкил этиш.



2.2. Касб-ҳунар коллежи талабаларида ташкилотчилик маданиятини шакллантиришга доир тажриба-синов ишлари мазмуни ва натижалари
Тадқиқот даврида касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган талабаларнинг ташкилотчилик маданиятини шакллантиришнинг назарий асосларига таянган ҳолда тажриба-синов ишларининг ташкил этилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Тажриба-синов ишларини ташкил этишдан кўзланган мақсад – бўлажак мутахассисларда ташкилотчилик маданиятини шакллантириш имконини берувчи, тавсия этилган педагогик шарт-шароитлардан самарали фойдаланиш даражасини аниқлашдан иборат этиб белгиланди.
Белгиланган мақсадга мувофиқ қуйидаги вазифалар ижобий ҳал этилди:
1. Касб-ҳунар коллежлари фаолияти мазмунини ёритувчи ўқув-меъёрий ҳужжатларни (давлат таълим стандарти, ўқув режа, фан дастурлари ва ҳ.к) ўрганиш асосида ўқув-тарбия жараёнида талабаларда ташкилотчилик маданиятини шакллантириш бўйича назарий маълумотларни ўрганиш ва умумлаштириш.
2. Тест ва анкета сўровлари ёрдамида касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва талабаларида ташкилотчилик маданиятига доир фазилатларнинг намоён бўлишини аниқлаш.
3. Ишлаб чиқариш (педагогик) амалиёт даврида педагогик вазиятли топшириқлар ёрдамида бўлажак мутахассисларда ташкилотчилик маданиятини шаклланганлигинин мавжуд аҳволини ўрганиш.
4. Касб-ҳунар коллежи талабаларида ташкилотчилик маданиятини шакллантиришнинг муҳим омили индивидуал хусусиятларининг тарбияланишига эришиш.
Амалий тажриба ишларининг маълум мақсад ва унга мувофиқ белгиланган вазифалар асосида ташкил этилиши қуйидаги ҳолатларни юзага келтирди:

  1. тажриба-синов ишларининг аниқ йўналишга эга бўлиши;

  2. мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш;

  3. тажриба-синов ишларини олиб боришга сарфланаётган вақтдан унумли фойдаланиш;

  4. кутилаётган натижани олдиндан башорат қилиш;

  5. аниқ натижани қўлга киритиш;

  6. тажриба-синов ишларининг юқори даражадаги самарадорлигининг таъминланиши.

Тажриба-синов ишлари қуйидаги уч босқичда амалга оширилди:


  1. Download 34.04 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling