Касб психологиясининг илмий тадқИҚот методлари. Режа
Касб психологияси олдида қуйидаги тадқиқий масалалар турибди
Download 163.87 Kb.
|
мустакил иш псих
- Bu sahifa navigatsiya:
- Генетик усуллар
- Лонгитюд методи
Касб психологияси олдида қуйидаги тадқиқий масалалар турибди:
1 гуруҳи - шахснинг касбий шаклланиши бу мураккаб, баъзида эса драматик жараённинг психологик хусусиятларини тасвирлашдан иборат. Бу жараённи тадқиқ этиш учун лонгитюъд, савол-жавоб, психобиография, танқидий воқеалар методларини қўллаш тўғри бўлади. Бу методлар гуруҳини генетик методларга киритиши мумкин. 2 гуруҳи - касбларнинг психологик тавсифи, касбнинг психологик мазмунини тадқиқ этиш, фаолият маҳсулдорлигини ўрганиш, меҳнат методи, ҳужжатларни ўрганиш, кузатилаётганларни савол-жавоб орқали ўрганиш методи, шунингдек, профессиография йўли билан амалга оширилиши мумкин. Бу услублар гуруҳи праксимметрик (яқинлик)услубларга тегишлидир. 3 гуруҳи - муҳим касбий кўрсаткичда фаолият ва шахс белгиларини ўлчаш. Бу тадқиқий масалани ҳал қилиш учун махсус қобилият тестлари, муваффақият ва таълим тестлари қўлланилади. Бу психометрик усуллар гуруҳидир. 4 гуруҳи - касбий шаклланишнинг хусусиятларини, қонуният ва механизмларини тушунтиришдан иборат. Бу вазифани бажариш усуллари экспериментал усуллардир: яъни лабаратория, моделлаштирувчи ва табиий экспериментлардир. 5 гуруҳ - усуллари тадқиқий маълумотларга миқдорий ишлов беришга йўналтирилган. Уларга математик ишлов бериш усуллари киради: яъни корреляцион, факторли таҳлил ва бошқалар. Генетик усуллар Генетик методлар узоқ вақт давомида шахс касбий ривожланишининг ўзгаришларини тадқиқ этиш учун мўлжалланган. Касб психологияда лонгитюд метод, психобиография, индивиднинг касбий шакланишини монографик тасвирлаш усулларидан кенг фойдаланилади. Лонгитюд метод - бир хил ёшдаги синалувчиларнинг уларни ривожланиши жараёнини кўп маротабали тизимли равишда ўрганишдан иборат. Лонгитюд методи инсонлардаги турли хусусият ва сифатларни ўрганиш мақсадида йиллар давомида ўтказилади. Лонгитюд методи психологияда ХХ асрнинг 20-йилларида шакллана бошлади ва асосан психик генезиси ва болалар, ёшлар психик прагнозини илмий жиҳатдан асослаб бериш учун қўлланилган. Кейинги йилларда (20-30 йил давомида ўтказилган) давомли лонгитюд тадқиқотлари жараёнида деярли қўлланилмаган. Лонгитюд метод бир вақтнинг ўзида бошқа методларни қўлланилишини ҳам назарда тутади. Жумладан, кузатиш, савол-жавоблар, тест, психография, праксимметрия ва ҳоказо. Лонгитюд методи ёрдамида олинган натижалар шахснинг ёшига, иш стажига, тадқиқот ўтказилгандаги ижтимоий иқтисодий шароитларига ҳамда касбий фаолият турига боғлиқ бўлади. Лонгитюд методининг камчиликларини бошқа психобиографик усулларни қўллаш ёрдамида бартараф этиш мумкин. Биографик усул - шахс ҳаёт йўлини ўрганиш ва лойиҳалаштириш усуллари, ҳаётий дастурлар, касбий режалар, касбий шахсий шаклланишининг ссенарийларини ишлаб чиқишга йўналтирилган. Биографик усулларга таржимаи ҳол, маълумотларни ўрганиш, касбий меҳнатдан қониқиш ва бошқаларни киритиш мумкин. Download 163.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling