Касб психологиясининг илмий тадқИҚот методлари. Режа
Download 163.87 Kb.
|
мустакил иш псих
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кузатиш, суҳбат, интервью 3. Варақалар, тестлар, таржимаи ҳол
- Лонгитюд методи
КАСБ ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ. Режа:
Метод сўзи – юнонча methodos бўлиб тадқиқот, текшириш деган маънони беради. Назаримизда юқоридагиларга яна йўл, усул сўзларини ҳам киритиш мумкин. Методлар тадқиқот ишларида ҳам, билим беришда ҳам қўлланилади. Тадқиқий методларнинг 2 та тури мавжуд; 1. Лонгитюд 2. Кесимли Лонгитюд методи – маълум кишилар гуруҳи ёки аниқ кишиларнинг бир хил белгиларига кўра психик хусусиятларини давомли ва мунтазам ўрганишни назарда тутади. Кесимли метод – маълумотларни тадқиқотда қатнашувчиларнинг турли гуруҳларига нисбатан таққослаш хосдир. Бу метод орқали синовдан ўтаётгаларнинг кўп миқдорини қисқа вақт ичида қамраб олиши мумкин. Кесимли тадқиқотларни ўтказишда савол-жавоб усуллари, тестлар тажрибалар кенг қўлланилади. Лонгитюд методи - касбий шаклланишда индивидуал йўлни ўрганишга ёрдам беради. Мазкур метод ёрдамида шахснинг обрў орттириши унинг фаолиятидаги турли хилдаги танқидий ҳолатларини аниқлайди. Психологиянинг методлар тизимини таҳлил этган олимлар қуйидаги методлар гуруҳини таклиф этади. 1. Тадқиқотни ташкиллаштириш ва режалаштириш методлари, яъни ташкилий методлар. 2. Далиллар тўплаш, илмий маълумотлар олишга қаратилган эмпирик методлар (усуллар). 3. Маълумотларни қайта ишлаш усуллари 4. Интерпретацион методлар (усуллар). Бошқа бир қатор психолог олимлар психологиясининг қуйидаги усулларини ажратишади: 1. Субъектив методлар (ўзини ўзи кузатиш); 2. Объектив методлар (кузатишнинг хар хил турлари; экспериментал, тестлар, савол-жавоб, сўровномалар). Касбий психологиянинг методларини таҳлил этиб, тадқиқий методларни таснифлашнинг асоси сифатида муҳим жиҳатларини ажратиб олиш керак. Бу масалалар 4 хил шаклга эга: тасвирлаш, ўлчаш, тушунтириш ва психик ҳодисани шакллантиришдан иборат. Шунга мувофиқ методларнинг 4 та гуруҳи таклиф этилади: ноэкспериментал (клиник), диагностик, экспериментал ва шакллантирувчи. Download 163.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling