Касб-ҳунар коллежи ўҚувчисининг касбий ижтимоий-психологик мослашув


Download 1.02 Mb.
bet12/13
Sana07.03.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1247108
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
MOSLASHUV

III КУРС ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН


ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБГА ЙЎНАЛГАНЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Йўриқнома: Қуйида Сизга ишда ва бўш вақтлардаги машғулотлар ва турли касбларга оид меҳнат вазифалари ҳақидаги 88 та саволлар ҳавола этилмоқда.
Саволлар тартибланган бўлиб, жавоблар варақасидаги рақамларга ўзаро мос тушади. Сиз ўз қизиқишларингизни ҳисобга олган холда ҳар бир саволга бўлган жавобингизни 1, 2, 3 ёки 4 балл миқдорида баҳолашингиз лозим бўлади. Қўйиладиган балларнинг маъноси қуйидагича изоҳланади:
- Умуман қизиқарли эмас -1балл
- Унчалик қизиқарли эмас -2 балл
- Қизиқарли -3 балл
- Жуда қизиқарли -4 балл
Саволлар ичида Сизга нотаниш бўлган бир қатор касблар ҳам келтирилган. Бундай ҳолларда Сиз: “Ушбу касблар ҳақида нималарни биласиз?” саволига тахминан жавоб беришингаз лозим. Узоқ ўйламанг. Кўпроқ хаёлингизга илк бор келган фикрларингизни жавоб варақасига туширинг.


САВОЛЛАР ТЎПЛАМИ



  1. Машина ва механизмлар билан ишлаш.

  2. Метрода сайр қилиш.

  3. Радиоҳаваскорлик.

  4. Биноларнинг макетини тайёрлаш.

  5. Сув қувурларини тузатиш.

  6. Ривожланиши суст болаларга ёрдам бериш.

  7. Тракторларга техник хизмат кўрсатиш.

  8. Болаларни мактабга тайёрлаш.

  9. Фильм кўриш.

  10. Пул, фойда ва зарарни ҳисоблаш.

  11. Радиотелеаппаратураларни тузатиш.

  12. Велосипед тузатиш.

  13. Парашютдан сакраш

  14. Компъютерда ишлаш.

  15. Рангли расм солиш.

  16. Газ плиталарни тузатиш.

  17. Беморларни тинчлантириш ва уларга ёрдам кўрсатиш.

  18. Экскаватор билан ариқ ва зовурлар тузатиш.

  19. Болалар билан ишлаш.

  20. Куй чалиш.

  21. Жамоат тартибини сақлаш.

  22. Озиқ овқатларни безаш, гарнирлар тузаш.

  23. Машиналарни “кавлаштириш”.

  24. Автобус ҳайдаш.

  25. Радиодеталларни алмаштириш.

  26. Ғишт териш.

  27. Ободонлаштириш.

  28. Доришунослик.

  29. Ўрмон кесиш, дарахтларни тартибга солиш.

  30. Тўгарак ишини ташкил қилиш.

  31. Рақсга тушиш.

  32. Акция бозорини кузатиш.

  33. Кўпчиликка таом пишириш.

  34. Металларни бириктириш.

  35. Самолётларга техник хизмат кўрсатиш.

  36. Ҳовлига чироқ тушириш.

  37. Ёғочга ишлов бериш.

  38. Резба чиқариш.(фрезерлик)

  39. Беморларга ёрдам кўрсатиш.

  40. Мевали кўчатлар етиштириш.

  41. Болаларга кураш усулларини ўргатиш.

  42. Ашула айтиш.

  43. Тежамкорлик бўйича маслаҳатлар бериш.

  44. Ҳаридни режалаштириш.

  45. Об-ҳавони олдиндан аниқлаш.

  46. Ралли мусобақаларида қатнашиш.

  47. Ўт ўчириш.

  48. Металлни пайвандлаш.

  49. Аҳолини сув билан таъминлаш.

  50. Доя-энага фаолияти.

  51. Ерга ишлов бериш.

  52. Сувда сузиш, чўмилиш.

  53. Шеър ёдлаш ва ифодали ўқиш.

  54. Математик мисоллар ечиш ва ҳисоб-китоб қилиш.

  55. Замонавий соч турмакларини ўйлаб топиш.

  56. Бичиш,тикиш.

  57. Дарёда юкларни ташиш.

  58. Аккумулятор тузатиш.

  59. Бино пойдеворини қўйиш.

  60. Маиший хизмат кўрсатувчи робот яратиш.

  61. Беморларни парваришлаш.

  62. Машинада пахта териш.

  63. Болалар ва ёшларнинг бўш вақтларини ташкил этиш билан шуғулланиш.

  64. Латифа айтиш ва эшитиш.

  65. Ҳужжатлар билан ишлаш.

  66. Дазмол, кир ювиш машинаси кабиларни тузатиш.

  67. Мебель ясаш.

  68. Поездда саёҳат қилиш.

  69. Почта алоқаси оператори.

  70. Ойна қирқиш.

  71. Лифтда қаватга кўтарилиш.

  72. Нуқсонли болаларга ёрдам бериш.

  73. Ўсимлик ва ҳайвонларни парваришлаш.

  74. Спорт мусобақаларини ташкил қилиш.

  75. Лойдан қўғирчоқ ясаш.

  76. Тежамкорлик.

  77. Ширинликлар тайёрлаш.

  78. Ер ости бойликларини излаб топиш.

  79. Автопойгаларни томоша қилиш.

  80. Куйган лампочкаларни янгилаш.

  81. Деворга гулқоғоз ёпиштириш, бўяш.

  82. Электр-газ пайвандлаш ишлари билан шуғулланиш.

  83. Дезинфекциялаш.

  84. Аквариумда балиқ боқиш.

  85. Болаларга ўқишни, ёзишни ўргатиш.

  86. Афиша ва эълонлар чизиш.

  87. Бозордаги нарҳ-навони кузатиб бориш.

  88. Дастурхон тузаш, меҳмон кутиш.




Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling