Касб-ҳунар коллежидаги мавжуд ўқув-лаборатория ва устахоналарнинг метрологик ҳо


Таълим муассасасининг қисқа тавсифи (номи, манзили, устави, паспорти, қуввати, касб ва босқичлар кесимида гуруҳлар сони ҳамда ўқувчилар контингенти, 1-жадвал)


Download 98.06 Kb.
bet2/4
Sana12.10.2023
Hajmi98.06 Kb.
#1700709
1   2   3   4
Bog'liq
Термиз саноат ва пранспорт КХК

1. Таълим муассасасининг қисқа тавсифи (номи, манзили, устави, паспорти, қуввати, касб ва босқичлар кесимида гуруҳлар сони ҳамда ўқувчилар контингенти, 1-жадвал).
Термиз саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи Термиз шаҳар Дустлик фуқаролар йиғини Тараққиёт кўчасида жойлашган. 2013-2014 ўқув йили учун коллеж паспорти ишлаб чиқилган. Коллежнинг қуввати 720 ўринли. Коллежда 2013-2014 ўқув йилида жами 13 та касбда 1420 нафар ўқувчи, жумладан 1-босқичда 15 та гуруҳда 418 нафар ўқувчи, 2-босқичда 18 та гуруҳда 509 нафар ўқувчи, 3-босқичда 17 та гуруҳда 493 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
Мунтазам дасрга қатнашмайдиган ўқувчилар 41 нафарни ташкил қилади, шу сабабли улар курсдан-курсга қолдирилди.
2. Ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши (намунавий ўқув режа ва дастурларнинг мавжудлиги, намунавий ва ишчи ўқув режа ҳамда дастурларнинг ўзаро мутаносиблиги, ўқув машғулоти журналлари ва ҳаказо).
Таълим муассасасида 13 та касблар бўйича ишчи ўқув режалари ишлаб чиқилган ва таълим муассасаси Илмий-педагогик кенгашининг 2013 йил 29 августдаги 1-сонли баённомаси билан расмийлаштирилган.
3. Давлат бюджети ва хорижий инвестициялар ҳисобидан олинган, миницех, асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг сақланиши ҳамда улардан таълим жараёнида фойдаланиш ҳолати, ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан тузилган “Тақвим-мавзу режалар”да тегишли мавзулар бўйича жиҳозларнинг ўз ўрнини топганлиги ҳамда улардан фойдаланиш юкламаларининг ишлаб чиқилганлиги (2-жадвал).
Давлат бюджети ва хорижий инвестициялар ҳисобидан олинган жиҳозлари ўқитувчиларнинг (ИЧТУларнинг) тақвим-мавзу режаларида ўз ўрнини топган. Барча Давлат бюджети ва хорижий инвестициялар ҳисобидан олинган жиҳозларидан фойдаланиш юкламалари ишлаб чиқилган
Мавжуд 9та персональ компьютерлардан барчаси ишчи холатда, 2 та информатика ўқув хонасидаги жами 24та компьютерлардан 24 таси эски авлод компьютерлар носоз, АРМдаги 3та компьютерлар соз.
2 та хорижий тил ўқув хоналари лингафон жиҳозлари билан таъминланган бўлиб, улардан барчаси носоз.
1та физика ва 1та кимё ўқув-лаборатория хоналарида КЭФ ва КЭХ қурилмаси ўрнатилган. Физика ва кимё хоналаридаги ўқувчилар столига электр сими монтаж қилинган
Кимё фани ўқув-лаборатория хонаси сув билан таъминланган


4. Ўқув-транспорт воситаларининг техник ҳолатлари ва уларнинг талаб даражасида сақланганлиги, 2014 йилда ЁММлари ажратилиши режалаштирилган техникаларнинг мавжудлиги ва соз ҳолатдалиги, 2013 йилда ажратилган ЁММ лимитининг ўзлаштирилганлиги ва мақсадли сарфланиши, якка тартибдаги ўқув-машқларининг бориши. “В” ёки “ВС” тоифали ҳайдовчилар тайёрлаш кўзда тутилган мутахассисликлари мавжуд таълим муассасаларининг ЙҲХБда рўйхатдан ўтказилганлиги (3-жадвал).
Таълим муассасасида 2 та (Матиз.русумли, Иж москвич)енгил автомобил мавжуд.
Таълим муассасасидаги соз ҳолатдаги 1 та енгил автомобилларига қўшимча педаллар ўрнатилган . 05/ҚБ-сонли буйруқ ижроси бўйича КҲКдаги 1 та ўқув-машқ машиналари бўялган.
Таълим муассасаси бўйича 2013 йилда ЁММлари ажратилиши режалаштирилмаган
Таълим муассасасига 2012 йилда бензин ва дизель ёқилғиси лимити берилмаган.
Таълим муассасаси Давлат ЙҲХБда рўйхатдан ўтмаганган. Ҳозирги кунда таълим муассасасига (2013й., 2014 йили) ЁММлари ажратилмаган
Айни пайтда 1-босқичда 107 нафар, 2-босқичда 116 нафар, 3-босқичда 116.нафар жами 339.нафар ўқувчилар “В” ёки “ВС” тоифали ҳайдовчилар тайёрлаш ўқув режада белгиланган Автомобилларни йиғиш ва синаш бўйича техник-механик, Транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш (автомобиль транспорти) техниги касблар бўйича таҳсил олмоқда.

Download 98.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling