Касб-ҳунар коллежидаги мавжуд ўқув-лаборатория ва устахоналарнинг метрологик ҳо


Download 98.06 Kb.
bet1/4
Sana12.10.2023
Hajmi98.06 Kb.
#1700709
  1   2   3   4
Bog'liq
Термиз саноат ва пранспорт КХК






Термиз саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
2014 йил 8 июль Термиз шаҳри

Лавозими

Ф.И.Ш.

Иш ва мобил алоқа телефонлари

Лавозимга тайинланган йили, санаси

Директор

Чоршанбиев Шерали Хураммович

+998937940412

2011 йил 28 июн

ЎИБДЎ

Рахмонов Қурбон Қурбонназарович

+998937960417

2011 йил 22 март

КТБДЎ

Боймирзаев Хусниддин Омонтурдиевич

+998942020233

2008 27 апрел

Бош ҳисобчи

Тошбоев Мансур Тошқулович

+998912339043

2012 йил 3 октябр

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2014 йил 4 июлдаги 106/С-сонли буйруғига асосан Термиз саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида метрологик қоидаларга амал қилиш, жиҳозлардан фойдаланиш ва касбий тайёргарлик ҳолатларини назорат қилиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлилий ўрганилди ва тегишли амалий-услубий ёрдам кўрсатилди.


Термиз саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи биноси 2006. йилда реконструкция қилиш йўли билан ташкил этилган. Давлат бюджети ва ( Корея Республикаси ва ОТБ) ҳисобидан жиҳозланган.
Таълим муассасасида 2013/2014-ўқув йилида 13 та Автомобилларни йиғиш ва синаш бўйича техник-механик, Транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш (автомобиль транспорти) техниги, Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик, Дарё флоти кемаларини ишлатиш техник (механик)ги, Темир йўлларга техник хизмат кўрсатиш бўйича механик, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш, метрологияси ва сертификатлаштириш техниги, Элеватор, ун-ёрма ва омухта ем ишлаб чиқариш технологик ускуналарини созлаш механиги, Нон, макарон ва кандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш техник-технологи, Компьютер ва компьютер тизимларини созлаш ва таъмирлаш техниги, Пайвандлаш ишлари (механик) техниги, Молиячи, Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига ишлов бериш ва сақлаш технологияси, Бухгалтерия ҳисоби касблар бўйича 1420 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
Уларга жами 95 нафар ўқитувчилар (35 нафар умумтаълим, 12 нафар махсус фан ўқитувчилари) ҳамда 23 нафар ишлаб чиқариш таълими усталари таълим-тарбия беришмоқда. Ишлаб чиқариш таълими усталарининг 20 нафари олий маълумотли, 25 нафар ўқитувчилар ўриндошлик асосида ишламоқда.
Давлат бюджети, Корея Республикаси ОТБ кредити ҳисобидан физика (1 комплект), кимё (1 комплект), биология (1 комплект) фан лаборатория хоналари, информатика (2 комплект), инглиз тили (2 комплект) ўқув хоналари ва механик ишлари , пайвандлаш ишлари ,Автомабиллар тузилиш устахоналари ва ун ва омухта ем ишлаб чиқариш мини цехи, қишлоқ ҳужалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қишлоқ ҳужалиги маҳсулотларини консервалаш мини цехлари жиҳозланган.

Download 98.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling