Касб-ҳунар мактаби
Download 54.1 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15-§.Электрон кутубхоналар кутубхоначиси
- Билиши керак
Малака талаблари:
ўз йўналиши бўйича камида ўрта махсус ёки олий маълумот, амалий иш стажи талаб этилмайди. хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши. 15-§.Электрон кутубхоналар кутубхоначиси т/р Лавозим номи ММСК бўйича коди Ходимлар тоифаси Таълимнинг энг паст даражаси 109 Электрон кутубхоналар кутубхоначиси 2432 бошқарув О/М Лавозим вазифалари: АКТнинг ривожланиши ва замонавий умумжаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда электрон-кутубхона фаолиятини ислоҳ қилиш; ўқувчиларга аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш бўйича ижтимоий кафолатларни сифатли таъминлаш ҳамда замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхонани ривожлантириш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш; ўқувчиларга ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишни барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш; кутубхона фаолиятининг самарадорлигини ва ўқувчиларга хизмат кўрсатиш тезкорлигини ошириш учун электрон китоблар тарқатиш интернет-ресурсларни кенгайтириш; кутубхона хизматлари кўрсатиш учун сифат жиҳатидан янги ва қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ахборот технологиялари асосида уларнинг илмий, таълим, ахборот ва маданий эҳтиёжларини қондириш; ўқувчиларга ҳар қандай (босма, мультимедиа ва рақамли) ташувчиларда, шу жумладан, Интернет тармоғида сифатли ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш; Билиши керак: давлатимизнинг таълим тизимига оид, ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштиришга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; ахборот-кутубхона назарияси ва амалиётини, методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини; давлатимиз ва хориж давлатлар илм-фанининг библиография ва ахборот соҳасидаги ютуқлари ҳамда ахборот-кутубхона жараёнлари технологиясини; библиография ва информатика соҳасидаги методик материалларни; муассаса фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни. Download 54.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling