“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf
Илмий методик ва ахборот таъминоти
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.4. Молиялаштириш ва моддий – техник таъминот
7.3. Илмий методик ва ахборот таъминоти
Ўзбекистон Республикасида касбга йўналтириш бўйича илмий, амалий, услубий ва назарий ишланмаларни тайёрлаш, уларни синовдан ўтказиш ва касбга йўналтириш тизимига татбиқ этиш масалалари ўқувчиларни касб – ҳунарга йўналтириш ва психологик – педагогик республика Ташхис маркази томонидан унинг илмий Кенгаши ва нашриёт бўлими орқали ҳал этилади. Ишончли ахборот-услубий ва дастурий таъминотни яратиш (касбий таьлим, ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар тўғрисида умумий характерга эга бўлган ахборот-қўлланма материаллар банки, меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари шунингдек, касбий характердаги ахборот-қўлланма материаллар банки – қўлланмалар, каталоглар, картотекалар, профкарталар, профессиограммалар, психограммалар; касбларнинг ривожлантириш истиқболи тўғрисидаги маълумотлар; аҳолининг турли қатламлари билан касбга йўналтиришни ўтказиш технологияси бўйича методик тавсиялар, шунингдек, индивидуал касбий маслаҳат ва касбий танлов; индивидуал тест ўтказиш, касбий ташхиснинг 143 компьютер вариантини ҳисобга олган ҳолда шахсни психологик ташхис қилиш методикалари мажмуаси). 7.4. Молиялаштириш ва моддий – техник таъминот Концепция давлат, маҳаллий бюджет, бюджетдан ташқари, аҳоли бандлигига ёрдам бериш Давлат жамғармаси, ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш жамғармаси (чекланган меҳнат қобилиятига эга бўлган шахсларни касбга йўналтириш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун), бошқа давлат, ёшлар ва жамоат жамғармалари, корхоналар ва фуқароларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бюджетдан ташқари маблағлар: маслаҳат ва услубий ёрдамлар ўтказиш бўйича шартномавий маблағлар, пуллик хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишдаги фаолиятдан тушган маблағлар. Ўрнатилган тартибда ажратиладиган ва тўланадиган банк кредитлари. Ташкилотлардан, муассаслардан, хусусий шахслардан, чет эл инвесторларидан, ҳокимликларнинг ҳомийлик ёрдамларидан тушган маблағлар. Маблағлардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги амал қилаётган қонунлар, молия вазирлигининг тегишли меъёрий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Касбга йўналтириш ишларининг моддий-техника таъминоти учун биринчи навбатда қуйидагилар зарур: - касбга йўналтириш Марказлари ва бошқага йўналтириш тузилмалари учун амалдаги меъёрлар асосида тегишли иш жойларини ажратиш; - уларни электрон ҳисоблаш, аудио, видео ва нусха кўпайтирувчи техника, жиҳозлар ва асбоб-ускуналар, алоқа воситалари, транспорт фаолиятининг тегишли йўналишига мос бўлган полиграфик база билан жиҳозлаш. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling