“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf
II. Касб-ҳунарга йўналтиришнинг мақсади, вазифалари ва асосий
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari
II. Касб-ҳунарга йўналтиришнинг мақсади, вазифалари ва асосий
тамойиллари Касб-ҳунарга йўналтириш – умуминсоний маданиятни шакллантириш жараёнининг таркибий қисмларидан бири сифатида ёш авлодни касбий тикланиши, табиат инъом этган (туғма) қобилиятларини ривожлантиришда кўмаклашиш, инсонга касбий ўзлигини англашига ёрдам берувчи махсус чора – тадбирлар мажмуаси бўлиб, унинг имконият ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, бандлик ва мақбул таълим турини танлаш ишларида, турли хил малакали касб мутахассисларига бўлган эҳтиёжларда жамиятнинг ғамхўрлиги сифатида намоён бўлади. Касб-ҳунарга йўналтириш ишининг бош мақсади ўзига хос усуллар ёрдамида мутахассиснинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини кучайтириш ва аҳолининг самарали бандлигини оширишга эришишдан иборат. Касб-ҳунарга йўналтиришнинг асосий мақсади – ёш авлодни онгли ва мустақил равишда келгуси таълим йўналишини (академик лицей ёки касб – ҳунар коллежи) танлашига ёки шахснинг психофизиологик хусусиятлари, қизиқиши, қобилияти, мойилликлари ва жамиятнинг кадрларга бўлган 134 эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда меҳнат қилиш соҳасини танлашга тайёрлашдан иборат. Касб-ҳунарга йўналтиригп қуйидаги икки асосий вазифани ҳал қилишга қаратилган: - меҳнат имкониятларини оқилона тақсимлаш ва фойдаланиш ҳисобига мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш; - шахсни ижтимоий ва иқтисодий ҳимоялаш, чунки ўз қизиқишлари, мойиллик ва имкониятларига мос келган касбни танлаган инсон ҳам касбий, ҳам моддий жиҳатдан тезроқ уни ўзлаштиради ва сезиларли натижаларга эришади. Касб-ҳунарга йўналтириш ишининг пировард натижаси ижтимоий- иқтисодий омил бўлиб, шахсга ҳам, давлатга ҳам реал фойда келтиради. Касб-ҳунарга йўналтиришда қуйидаги тамойиллар асос қилиб олинган: - касб-ҳунарга йўналтириш хизматларининг мажмуавий характердалиги; - иқтисодий ривожланиш ва меҳнат бозорини ўрганиш ва прогноз қилиш орқали жамият ва шахс қизиқишларини мувофиқлаштириш; - шахсни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис қилиш шакли, услублари ва воситаларининг илмий асосланганлиги; - Ўзбекистон фуқароларининг ва (лозим бўлганда) бошқа давлат фуқароларининг ўқиш, иш жойи, ёши, жинси, миллати ва диний дунёқарашидан қатъий назар касб-ҳунарга йўналтириш хизматларидан фойдаланишга тенг ҳуқуқлиги; - касб танлаш ёки алмаштириш, таълим тури ва ишга жойлашиш имкониятларига нисбатан касбий ва бошқа ахборотларнинг тушунарлилиги; - умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларига психологик-педагогик ва касб-ҳунарга йўналтириш хизматларини кўрсатишнинг мажбурийлиги ва бепуллиги, аҳолининг бошқа гуруҳларига давлат даражасида кафолатланган касбий ташхис ва маслаҳат беришнинг ихтиерийлиги; - касбий танлов, ташҳис ва маслаҳат хулосаларининг объективлиги, махфийлиги ва тавсиявий характерда эканлиги; 135 Касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг асосий объекти: − умумий ўрта таълим мактабларининг 1 – 9 синф ўқувчилари; − олий ўқув юртлари талабалари ва ўрта махсус, касб – ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари; − банд бўлмаган аҳолининг турли гуруҳлари; − ишдан бўшаши кутилаётганлар; − иш қобилияти чекланган шахслар. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling