130
Илова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРНИ
КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
КОНЦЕПЦИЯСИ
2
Ўзбекистон Республикасида ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш
тизимини ривожлаитириш Концепцияси Ўзбекистои
Республикасида юз
бераётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, "Кадрлар тайёрлаш
миллий
дастури" нинг қабул қилиниши ўқувчи ёшларни ва аҳолини касб-ҳунарга
йўналтириш тизимнин ривожлантириш ва такомиллаштириш вазифаларини
қўймоқда. Касб-ҳунарга йўналтириш тизимнин такомиллаштириш – иш
ўринларини бўшаб қолиш жараёнлари жадаллашаётган ва
ишчиларнинг
малакаларига қўйиладигаи сифат талаблари ошиб бораётган
бозор
иқтисодиёти шароитида янада муҳим аҳамият касб этади. Аҳолининиг
рациоиал
ва
самарали
бандлигини
таъминлашда
касб-ҳунарга
йўналтиришнинг асосий ўрни шундан иборатки, ёшлар ва аҳоли томонидаи
касбнинг онгли ва илмий асослангаи ҳолда танлови уларнинг келгуси меҳнат
фаолиятида юқори натижаларга
эришишига замин яратади, иқтисодиёт
соҳаларидаги касб-ҳунарларга бўлгаи мавжуд эҳтиёжларни ҳисобга олгаи
ҳолда меҳнат ресурсларини оқилона тақсимлайди ҳамда
инсонларнинг иш
қидириш, таълим ва касбий фаолият турини танлашларидаги зўриқиш
ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беради.
Концепцияга Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги
Қонуни, "Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури, "Халқаро меҳнат
ташкилотниниг Низомлари, Конвенциялари ва таклифлари, бир қатор бошқа
меъёрий ҳужжатлар,
шунингдек, ривожланган
мамлакатларнинг ушбу
соҳадаги ишларининг амалий тажрибалари асос қилиб олинди.
1.
Do'stlaringiz bilan baham: