“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
Шарипов Шавкат Сафарович, Давлатов Карим,
Насриддинова Гулчеҳра Салоҳуддиновна
КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ 
ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА 
Магистратура мутахассислиги:
5А142001 - Меҳнат таълими методикаси 
Тошкент – 2007 



Ш.С.Шарипов, К.Давлатов, Г.С.Насриддинова.
Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари. Ўқув қўлланма. 
–Тошкент, 2007. 146 б. 
 
Мазкур ўқув қўлланмада талабаларда умумий ўрта таълим мактаби 
ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини касбга 
йўналтиришга муваффақиятли раҳбарлик қилиш бўйича зарур билим ва 
кўникмаларни шакллантириш бўйича тавсиялар берилган. 
Ўқув қўлланма асосан меҳнат таълими методикаси мутахассислиги 
бўйича таҳсил олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб, шунингдек ундан 
амалиётчи ўқитувчилар, касбга йўналтириш муаммолари билан илмий 
изланувчилар ва психологлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Педагогика фанлари доктори, профессор 
У.Нишоналиевнинг умумий таҳрири остида 
Тақризчилар: 
Толипов Ўткир Қаршиевич – ЎзПФИТИ директор ўринбосари,
педагогика фанлари доктори, профессор 
 
Муслимов Нарзулла Алиханович - ТДПУ Касб таълими факультети
декани, педагогика фанлари номзоди, доцент 
Ўқув қўлланма Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика 
университетининг Илмий Кенгаши йиғилишида кўриб чиқилган ва нашрга 
тавсия этилган. 2007 йил 29 мартдаги 9-рақамли баённома. 



КИРИШ 
 
Магистрантлар учун “Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик 
асослари” фанидан ушбу ўқув қўлланмани яратишдан мақсад ва вазифалар 
“Таълим тўғрисидаги” Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да 
белгилаб берилган вазифаларни илмий асосларини ижтимоий, иқтисодий, 
педагогик-психологик нуқтаи назардан ўзлаштириш ҳамда амалий 
жиҳатдан қўллашга йўналтирилган. 
“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” курсининг асосий 
мақсади бўлажак мутахассисларни умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини касбга 
йўналтиришга 
муваффақиятли 
раҳбарлик 
қилишдаги 
билим 
ва 
кўникмаларини шакллантиришдан иборат этиб белгиланган. “Касбга 
йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” курси белгиланган мақсад 
асосида талабаларни касбий тайёрлашнинг қуйидаги вазифаларини ҳал 
этади: 

илмий, педагогик, тадқиқотчилик сифатларини ривожлантириш; 

умумий ўрта ва касб-ҳунар таълими муассасасида ўқувчиларни 
касбга йўналтириш фаолиятини ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилишга 
тайёрлаш; 

ўқувчиларни касбга, касб танлашга ва касб-ҳунарга йўналтириш 
ишида янги ахборот, инновацион ва педагогик технологияларини 
ўзлаштириш, 
замонавий 
методлардан 
самарали 
фойдалана 
олиш 
мақсадларини шакллантириш. 
“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” курси бўйича 
маъруза, амалий ва семинар машғулотлари ўтилишида магистрантлар
турли манбалардан фойдаланиб ўзларининг илмий изланиш ва илмий 
педагогик фаолиятларига, айниқса илмий тадқиқотлар олиб боришга 
ўзларини тайёрлашлари мақсадга мувофиқдир. 




Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling