“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


Касбга йўналтиришнинг тизимлилиги ва узвийлиги принципи


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari

Касбга йўналтиришнинг тизимлилиги ва узвийлиги принципи 
умумий ўрта таълимда I синфдан то IX синфгача касб-ҳунарга йўналтириш 
ишларининг узвийлигини таъминлайди: 
- касб-ҳунарга йўналтиришда мактаб, оила, ҳомий ташкилот, касб-ҳунар 
коллежи ва жамоатчиликнинг ўзаро алоқадорлиги принципи ёшларнинг касб 
танлашларига 
ёрдам 
беришни 
кўзда 
тутади. 
У 
мақсадли 
ва 
мувофиқлаштирувчи фаолиятни ҳамкорликда амалга ошириш имконини 
беради;


53 
- касб-ҳунарга йўналтиришнинг тарбиявий характери шундаки, у уйғун 
ривожланган шахсни шакллантиришда мафкуравий, меҳнат, иқтисодий, 
ахлоқий, эстетик, ҳуқуқий ва жисмоний тарбияни биргаликда олиб боришни 
тақозо қилади; 
-
касб-ҳунарга йўналтириш ишларини амалга оширишда ташҳис ва 
тарбиявий ёндошишнинг ўзаро алоқадорлиги. Бу тамойил бир ёндошувнинг 
иккинчи ёндошувга қарама-қарши қўйилишини бартараф этади; 
-
ўқувчиларга индивидуал ва табақалаштирилган ёндошув уларнинг
ўзлаштириш даражаси, ёши, касбий қизиқиши, шаклланганлик даражалари, 
ҳаётий режаларига боғлиқ равишда амалга оширилади. Бир гуруҳда самарали 
бўлган восита иккинчи гуруҳ учун самарасиз бўлиши мумкин. Ўқувчиларни 
табақалаштириб, гуруҳларга ажратиш таъсир этиш воситаларини тартибга 
солади. Табақалаштириш, ўз навбатида, индивидуал ёндошишга шароит 
яратиб беради; 
- касб-ҳунарга йўналтириш ишларини оммавий, гуруҳли ва якка 
тартибдаги шакллари ўқувчиларнинг ота-оналар билан ҳамкорликда иш олиб 
боришини, анъанавий, оммавий шаклдан иложи борича қочиб, иш олиб 
боришнинг ҳамма шаклларидан фойдаланишни кўзда тутади; 
- касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг мазмуни, шакл ва методлари 
шахснинг касбий ривожи ва, айни бир пайтда, маҳаллий ҳудуднинг 
кадрларларга бўлган эҳтиёжига мос бўлишини назарда тутади. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling