“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


Касбга оид маслаҳатларнинг мақсади


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari

Касбга оид маслаҳатларнинг мақсади ўқувчиларга ўрта махсус 
касб-ҳунар таълими муассасалари йўналишлари бўйича таълим турини 
танлашларига ёрдам беришдан иборат бўлиб, уларнинг қизиқишлари, 
мойилликлари, қобилиятлари ва бошқа хусусиятларини ўрганишга таянади 
ва қуйидаги босқичларда амалга оширилади: 
Дастлабки касб-ҳунарга оид маслаҳатни синф раҳбари, ўқитувчилар, 
психолог-педагоглар, меҳнат таълими ўқитувчилари амалга оширадилар. 
Улар ўқувчиларнинг касб-ҳунар танлашга оид дастлабки мулоҳазалари билан 
танишадилар. Бу борадаги ниятлар ўқувчиларнинг шахсий лаёқатлари, 
қобилиятлари, соғлиқларига қай даражада мос келиш-келмаслигини 
муҳокама қиладилар. Муҳокама хулосаси яккама-якка суҳбат пайтида 
ўқувчиларга маълум қилинади. Ниятнинг тўғрилиги маъқулланади ёки 
касбларга оид ахборот-маълумот натижаларини ўрганиш ҳақида маслаҳат 
берилади. 
Касбларга оид ахборот-маълумот маслаҳат дастлабки маслаҳат 
натижаларига қараб берилади. Мазкур маълумотлар қуйидаги йўналишларни 
ўзида жамлайди: касблар таснифи, касблар профессиограммалари
психограммалар, ҳудуднинг қайси касбларга эҳтиёжи борлиги тўғрисидаги 
ахборотлар. Ўқувчи ушбу маълумотлар асосида ўзини қизиқтирган, жамият 
учун зарур бўлган касбни танлайди. 
Касбга оид бошланғич шакллантирувчи маслаҳатда ўқувчининг 


56 
бундан олдинги босқичларга оид олган билимлари, меҳнат ва касб таълимига 
доир дастлабки кўникма ва малакаларнинг шаклланганлик даражаси 
аниқланади ва зарур маслаҳатлар берилади. 
Касбга оид мувофиқлаштирувчи маслаҳатда олдинги босқичларда 
ўтказилган тадқиқот, ташҳис натижалари ва индивидуал психофизиологик 
хусусиятларига қараб ўқувчи томонидан нотўғри танланган касбий таълим 
туридан унинг шахсий кўрсаткичлари, касб-ҳунарга яроқлилиги, лаёқатига 
мос касб таълимига мувофиқлаштириш маслаҳатлари берилади. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling