“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


Касбга оид шакллантирувчи маслаҳат


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari

Касбга оид шакллантирувчи маслаҳат шахснинг касб таълими 
туридан олаётган билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришни давом 
эттириш, ўрта махсус касб-ҳунар таълими йўналишини танлаш ва маълум 
бир мутахассисликни эгаллаш мазмунига эга бўлади. 
Касбга оид назорат маслаҳатида юқорида келтирилган маслаҳат 
босқичлари 
тўғри 
амалга 
оширилган-оширилмаганлиги, 
асосий 
консультацияда шакллантирилган кўникма ва малакалар ихтиёрий ва 
мажбурий таълимда (ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида) давом этаётганлиги, 
яъни шу соҳа бўйича таълим олаётганлиги назорат қилинади. Агар соҳа 
бўйича ихтиёрий-мажбурий таълим давом этмаётган бўлса, сабаблари 
ўрганилиб, таҳлил қилинади ва амалий хулосалар чиқарилади. 
Тадқиқотларда шу нарса аниқланганки, мактаб ўқувчиларининг 50 
фоизи якка тартибдаги касб маслаҳатига муҳтож бўладилар. Бундай 
ўқувчиларни қуйидагилар ташкил қилади:
- у ёки бу сабаб билан мустақил касб танлай олмаган ўқувчилар; 
- ота-оналари билан зиддият пайдо бўлган ўқувчилар; 
- ўзи танлаган касб йўлининг тўғрилигини исбот қилиш истагида бўлган 
ўқувчилар; 
- ўсиб-улғайиши ва хулқ-атвори мураккаб тавсифий ҳарактерга эга 
бўлган ўқувчилар. 
Шу сабабли ҳам мактаб касб-ҳунарга йўналтириш хонасининг 
тумандаги касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташҳис 


57 
маркази билан биргаликда касб-ҳунарга оид маслаҳат ишларига алоҳида 
эътибор билан ёндошишлари талаб этилади. Касбга йўналтиришнинг 
таркибий қисмларидан бири касб-ҳунарга танлаб олиш, яъни бирор касбни 
нисбатан яхши ўзлаштирадиган ва касбий фаолиятни муваффақиятли 
бажарадиган шахсни саралаб олишдир. 
Касбга яроқлилик шахснинг жисмоний сифатлари ва психофизиологик 
хусусиятлари билан касб талабларининг мос келиши даражасидир. Агар бу 
сифат ва хусусиятлар зарур талаблар даражасида бўлмаса, зўриқиш ҳосил 
бўлади, натижада касбий яроқсизлик вужудга келади, бундан шахс ҳам, 
жамият ҳам зарар кўради. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling