“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


§ 1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСДА КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari

 
§ 1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСДА КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ 
ИШЛАРИНИНГ ТИЗИМИ ВА БОСҚИЧЛАРИ 
 
Амалий ва ижтимоий шериклик томонлари сифатида, фан ва ишлаб 
чиқаришнинг иштироки билан касб-ҳунар таълими ҳамда кадрлар 
тайёрлашни ривожлантириш стратегиясининг асосий йўналишлари кадрлар 
тайёрлаш миллий дастурида белгиланган. Бироқ, касб-ҳунар таълимига 
ижтимоий шерикларни жалб қилишнинг реал механизми ҳали ишлаб 
чиқилмаган. Иш берувчилар билан ҳунар таълими тизими бошқарув 
органлари ўртасидаги ўзаро муносабат давлат даражасида қонун йўли билан 
мустаҳкамланган. 
Тадбиркорлар, айниқса кичик корхоналар аввало бозорда ўзларининг 
товарларини рақобатбардошлигини оширишга интилмоқдалар. Улар кадрлар 
тайёрлашда иштирок этишдан манфаатдор эмаслар, сабаби улар асосан 
давлат таълим тизимидан тайёр ходимларни оладилар. 
Бундан ташқари кўпчилик корхоналар ўзларининг ходимларини 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун етарли маблағга эга эмаслар. 
Тўлов асосида, яъни буюртмачи кадрлар тайёрлашга тўла ёки қисман 
пул тўлаши кўзда тутиладиган шартномалар тузиш ҳали кенг тарқалмаган. 
Шундай қилиб, ишлаб чиқарувчиларни кадрлар тайёрлаш ишига жалб 
қилишни секинлатадиган сабаблардан бири, бу масала бўйича 
меъёрий-қонуний базанинг мавжуд эмаслиги ҳисобланади. Кадрлар 
тайёрлашга маблағ сарфлайдиган корхоналар учун солиқ тўлашдаги мавжуд 
имтиёзлар кам самаралидир.
Кадрлар тайёрлашнинг ташкилий жиҳатдан таъминланиши қуйидаги 
асосий йўналишларни қамраб олади: 
-
меъёрий-қонуний; 
-
моддий-техник; 
-
ўқув-методик; 
-
кадрлар. 



Меъёрий-қонуний 
таъминлаш 
касб-ҳунар 
таълими 
фаолият 
кўрсатишининг асосий негизи ҳисобланади. Ислоҳот даврида бу йўналиш 
ҳаммасидан кўра кўпроқ қайта кўриб чиқишга ва ўзгартиришларга дучор 
бўлган. Шу билан бирга, давр талабига мос келадиган, муваффақиятли 
қонунлар ислоҳотлари нисбатан базалар ва муваффақиятли амалга оширишга 
имкон беради. Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини ташкил этишнинг 
тартибга солувчи асосий қонуний ҳужжатлар ишлаб чиқилган. 
Ўқув-моддий база. Касб-ҳунар таълимининг ўқув-моддий базаси аввало 
таълим муассасалари тармоқларини ўз ичига олади. 1997 йилнинг охирида 
республикада халқ таълими Вазирлигига қарашли 442 та ҳунар-техника ўқув 
юртлари фаолият кўрсатган. 1998 йил март ойидан ушбу ўқув юртлари ўрта 
махсус, касб-ҳунар таълими Маркази бошқарувига берилди. Бугунги кунга 
келиб, мавжуд ўқув юртлари негизида 35 та янги турдаги ўқув юртлари 
ташкил этилди, шу жумладан 22 та касб-ҳунар коллежлари ва 13 академик 
лицейлар. Республикада 2005-2006 ўқув йили бошланишига 1800 академик 
лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ўз ичига олган янги таълим 
муассасалари тармоғини яратиш вазифаси қўйилган. Уларда 618200 ўқувчи 
ўрнига эга бўлган 925 объектлар янги қурилиш йўли билан барпо этилади. 
Ўқув-методик таъминланиши. Республика мустақилликка эришгандан 
сўнг шу бугунгача таълим тизимининг барча звеноларида ўқув дастурлари ва 
дарсларни ислоҳ қилиш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Кўпгина 
гуманитар фанлар ва иқтисодий фанларнинг таълим мазмуни қайта кўриб 
чиқилди.
Касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларга тадбиркорлик соҳасидаги 
билимларни сингдириш мақсадида 90 соатлик дастур бўйича “Бозор 
иқтисодиёти асослари ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш” номли янги ўқув 
предмети киритилди. Шунингдек, ўқув режалари ва дастурлар ишлаб 
чиқилди, нашр этилди ва улар асосида “менежер ёрдамчиси”, “референт”, 
“кичик ва хусусий бизнес учун хисобчи” ва шу каби янги ихтисосликлар 
бўйича мутахассислар тайёрлаш бошланди. 



Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига кўра, касб-ҳунар коллежларида 
ўқиш муддати 3 йил. Буни ҳисобга олган ҳолда ўқув вақтининг тақсимоти 
билан намунали ўқув режасининг модели ишлаб чиқилди. Бу тузилмада 
умумий таълим фанларига 34,5% вақт ажратилди, қолган вақт умумкасбий ва 
махсус фанлар ўртасида тақсимланади, уларнинг ҳажми ва миқдори 
мутахассисликлар мураккаблигига кўра белгиланади. Ўрта махсус, 
касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институтида янги талабларга мос 
равишда ўқув режалар ва дастурлар ишлаб чиқиш бошланди. 
Кадрлар билан таъминлаш. Бугунги кунда касб-ҳунар таълими 
муассасаларида 22 минг нафар муҳандис-педагоглар ёшларга таълим ва 
тарбия бериш билан машғулдирлар, шундан 5 минг нафарга яқини 
умумтаълим фанлари ўқитувчилари, 3 мингга яқини умумтехника ва махсус 
фанлар ўқитувчилари ва 10 мингдан кўпроғи ишлаб чиқариш таълими 
усталаридир, қишлоқ жойларида ва шаҳар типидаги посёлкаларда истиқомат 
қиладиган давлат таълим муассасалари ходимлари ўзлари яшайдиган давлат 
ва идораларга қарашли уйларни бепул хусусийлаштириш каби имтиёзларга 
эга. 
Ўзбекистонда таълимни бошқариш ва назорат қилиш тизими давлат 
характерига эга. Бу жараёнга ҳамма баб-баравар, шунингдек ҳукуматнинг 
маҳаллий органлари вакиллари ҳам жалб этилади. Ишбилармон доиралар, 
жамоат ташкилотлари ва фондлар таълимни бошқаришда иштирок 
этмайдилар. Уларнинг иштироки таълимни молиявий ва моддий жиҳатдан 
таъминлашга маълум даражада имконият туғдирадиган бўлар эди. 
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини бошқариш ва назорати республика 
қонунлари белгиланган ваколат доирасида фаолият кўрсатувчи давлат 
органлари томонидан амалга оширилади. 
Бундай органларга қуйидагилар киради: 
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси; 
-
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси; 
-
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги; 



-
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги; 
-
Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги; 
-
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари; 
-
Халқ таълими ҳудудий бошқармалари; 
-
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими худудий бошқармалари. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги 
ваколатларига қуйидагилар киради: 
-
таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш; 
-
таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилиш; 
-
таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга 
ошириш; 
-
таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш 
тартибини белгилаш; 
-
таълим муассасаларини аккредитациядан, педагог, илмий кадрларни 
аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш; 
-
бошқа 
давлатнинг 
таълим 
муассасаларига 
Ўзбекистон 
Республикасининг ҳудудида таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини 
берувчи рухсатномалар бериш; 
-
қонун хужжатларига мувофиқ хорижий давлатларнинг таълим 
тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ва бу ҳужжатларнинг эквивалент 
эканлигини қайд этиш тартибини белгилаш; 
-
давлат таълим стандартларини тасдиқлаш; 
-
давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги 
ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларни бериш тартибини белгилаш; 
-
давлат грантлари миқдорини ва таълим муассасаларига қабул қилиш 
тартибини белгилаш; 
-
давлат олий таълим муассасалари ректорларини тайинлаш; 
-
таълим 
олувчиларни 
аккредитация 
қилинган бир 
таълим 
муассасасидан бошқасига ўтказиш тартибини белгилаш; 
-
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар. 



Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий – иқтисодий тараққиётини 
таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий – 
техникавий ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи устивор соҳа – бу узлуксиз 
таълим бўлиб, у кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси ҳисобланади. 
Узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс 
шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар илдам тайёрланиши 
учун зарур шарт-шароитлар яратади.
Узлуксиз таълим тизимининг фаолият олиб бориши давлат таълим 
стандартлари асосида турли даражалардаги таълим дастурларининг 
изчиллиги асосида таъминланади ва қуйидаги таълим турларини ўз ичига 
олади: 

мактабгача таълим; 

умумий ўрта таълим; 

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими; 

олий таълим; 

олий ўқув юртидан кейинги таълим; 

кадрлар малкасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш; 

мактабдан ташқари таълим. 
Бу борада магистрантлар мазкур мавзу юзасидан мавжуд бошқа 
манбалардан фойдаланиб Ўзбекистон Республикасида касбга йўналтириш 
ишларининг тизими ва босқичларига хос қўшимча маълумотлар билан 
бойитиб, чуқурлаштириб ва кенгайтирилган ҳолатда, “Касбий йўналтиришда 
меҳнат ресурсларини ишлатиш таъсирини кенгайтириш омиллари”ни 
илмий-педагогик тадқиқотлар методологияси нуқтаи назаридан батафсил 
ёритишлари керак. Кейин 8-9 синфларга таалуқли материалларда 
таърифланган меҳнат ресурсларини ишлатиш технологияси ҳамда уларни 
касбий йўналтиришдаги таъсирини кучайтириш ҳолатларини таҳлилий 
изоҳлаш мақсадга мувофиқдир. Педагогик маҳоратни касбга йўналтириш 
ишларига тадбиқ қилишни ишлаб чиқишлари лозим. 



Табиат ва жамият ҳодисалари, ишлаб чиқариш жараёнлари кўпинча шу 
қадар мураккабки, буларни бир илм-фан доирасида тавсифлаш мумкин эмас. 
Мактабда ўрганилаётган кўпгина факт ва қонунлар ўзаро боғлиқ ҳолда аниқ 
рўёбга чиқарилган тақдирдагина ўзлаштириши мумкин. Мисол учун касбга 
йўналтириш масаласини олиб кўрайлик. 
Муаммонинг муҳимлиги, ёшларни касбга йўналтиришга оид бир қанча 
амалий масалаларни шошилинч равишда ҳал қилишнинг зарурлиги ҳозирги 
вақтда кўплаб мутахассислар: педагоглар, психологлар, врачлар, 
иқтисодчилар, социологлар ва ғоят хилма-хил соҳаларида ишловчи 
амалиётчи ходимларнинг эътиборини ўзига жалб этди. Бу борада кўплаб 
мутахассисларнинг иштирок этиши ва иш олиб бориши муаммони тўғри ва 
комлекс тарзда ҳал этиш учун замин ва шароитлар яратиб беради, албатта. 
Шу билан бирга бу мутахассисларнинг ҳар бири тўла аниқ маълумот 
олган, муайян иш тажрибасига эга ходимлардир. Шу боисдан улар касбга 
йўналтириш соҳасидаги ўз фаолиятида ўзларига маълум бўлган методларга, 
муаммога ёндашув усулларига ҳамда идрок қилиш услуби ва шу кабиларга 
таянадилар. Бу эса баъзан уларда тушунчаларнинг айрим атамаларидан 
фойдаланишда зиддиятлар туғдирибгина қолмай, касбга йўналтириш мақсад 
ва вазифаларининг қўйилишида бир қанча амалий масалаларини тушуниб 
олишда бу борада якдилликнинг бузилишига ҳам олиб келмоқда. Шу 
сабабдан ҳам касбга йўналтиришга оид билимлар мазмунининг ягона 
тизимини ҳамда касбга йўналтириш методологиясини ишлаб чиқиш касбга 
йўналтириш соҳасида бундан буён муваффақиятли иш олиб боришнинг 
муҳим шартидир. 
Мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш муаммосига оид эълон 
қилинган асарларнинг танқидий таҳлили ва оммавий мактаблар тажрибасини 
умумлаштириш асосида ўқувчиларнинг эътиборини ёш авлодга меҳнат 
тарбияси бериш ва уларни касбга йўналтиришга доир етарли даражада яхши 
ишлаб чиқилмаган бир қанча муаммоларга алоҳида қаратиш лозим. 
Жумладан, минтақа шароитларини, миллий анъаналарини ҳисобга олиб 


10 
ўқувчиларни касбларга учун таълим муассассининг касбга йўналтириш 
бўйича комплекс тадбирларини ишлаб чиқиш, касбга йўналтириш 
вазифаларини амалга ошириш билан ўқувчиларнинг умуммеҳнат ва касбий 
тайёргарлиги ўртасида узвий алоқадорликни таъминлаш алоҳида долзарблик 
касб этади . 
Республикамизда етарли даражада назарий ва амалий жиҳатдан ишлаб 
чиқилмаган бу каби муаммоларни ҳал қилишда мамлакатимиз минтақа 
хусусиятларини, миллий анъаналарини ва тарихий тажрибасини ҳисобга 
олиш лозим бўлади. Иккинчи томондан эса фан-техника тараққиётининг 
ҳозирги талабалари асосида мактаб ёшларига меҳнат тарбияси бериш ва 
уларни ишчи касбларини эгаллашга йўналтириш шакл ва методларини 
такомиллаштиришнинг янги йўлларини қидиришга тўғри келади. 
Касбга йўналтириш ишида иқтисодий муаммолар муҳим ўрин тутади. 
Булар орасида халқ хўжалигини ривожлантириш ва кад муаммолари алоҳида 
аҳамият касб этади. Бу масалаларни касбга йўналтириш жиҳатлари билан 
ўзаро боғлиқ тарзда талабаларнинг мустақил машғулотларида кўриб чиқиши 
тавсия этилади. 
Ҳозирги фан-техника ва ижтимоий тараққиёт шароитида ёш авлодни 
жамият барпо этишда фаол қатнашишга тайёрлаши лозим бўлган мактабнинг 
роли ҳар қачонгидан кўра ўсди. 
Шу муносабат билан ўқувчиларга илм-фан асосларининг мустаҳкам 
билимларини 
сингдириш, 
уларда 
юксак 
онглиликни 
тарбиялаш, 
умуминсоний ахлоқийликни шакллантириш, ёш авлодни турмушга ва 
меҳнатга, ижтимоий зарур касбларни онгли равишда танлашга тайёрлаш 
таълим ва тарбиянинг ҳамма босқичларида ҳозирги мактабнинг 
вазифаларидир.
Касбни тўғри танлаш – инсон турмушида муҳим қадамдир, ёш 
авлоднинг бутун ҳаётидаги муваффақият кўп жиҳатдан касбнинг қанчалик 
тўғри танланишига боғлиқ. 


11 
Касбни тўғри танлаш ҳар бир мактаб ўқувчисининг қизиқишига, 
майлига, қобилиятига ва имкониятларига мос бўлиши учун унинг соғлиғини, 
ўзлаштиришини ва ҳиссиётларини ҳисобга олиш лозим, булар ижтимоий 
фойдали ва унумли меҳнатда ҳаммадан кўра кўпроқ қарор топади ва намоён 
бўлади. 
Одам бажараётган ишларига ижодий муносабатда бўлиб, меҳнат 
унумдорлигини доимо ошириб борса, танлаган касбига зўр қизиқиш билан 
қараса, ўз ишининг ижтимоий аҳамиятини тушунса, унинг қобилиятлари 
меҳнатда такомиллашиб борса, ўшандагина у меҳнатдан қониқиш ҳосил 
қилади ва хурсанд бўлади, бундай ҳоолда ҳар бир шахс жамиятга энг кўп наф 
келтиради. 
Мана шу айтган гаплардан касб танлашнинг ғоят муҳим ижтимоий 
аҳамияти келиб чиқади. Касб-корни эркин танлаш жуда катта аҳамиятга эга. 
Одам шуғулланаётган ишини яхши кўрса, бундан у хурсанд бўлади, қониқиш 
ҳосил қилади, зўр ташаббус кўрсатади, толиқмай меҳнат унумини оширади. 
Мактаб ўқувчиларининг касб танлаши онгли зарурият бўлиши ва айни 
вақтда жамият манфаатларига мос бўлиб тушиши, йигит ва қизларнинг 
камолот йўлида шахсий мудаоларини қондириши лозим. Бунинг учун юксак 
даражада маълумотли бўлиш зарур, ҳозирги асримизда бундай маълумотсиз 
фан-техника илдам тараққий этиши мумкин эмас. 
Умуммеҳнат ва махсус малакаларни, касбга бўлган қизиқишларини 
шакллантиришнинг бундай имкониятлари объектив заминга эга бўлиб, 
воқеликда ҳар куни амалда оширилмоқда. 
Саноат тез ривожланганлиги, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва 
электрлаштириш борасида катта қадамлар қўйилганлиги, илм-фан, 
техникани ва маданиятни юксалтириш соҳасидаги муваффақиятлар бир 
томондан, ёшларнинг қизиқишларига ва қобилиятларига мувофиқ, иккинчи 
томондан халқ хўжалиги талаб-эҳтиёжларига асосан касб танлашлари учун 
амалий жиҳатдан чекланмаган имкониятлар яратди; умумий таълим 
мактабида меҳнат полетехника таълими шароитида касбга йўналтириш 


12 
муаммосини ижобий ҳал қилиш учун барча шарт-шароитлар вужудга 
келтирилди. 
Касбга йўналтириш ўқувчиларга политехник маълумот бериш 
масалалари билан, касб танлаш эса муайян билим даражаси билан чамбарчас 
боғлиқдир. 
Ёш авлодга меҳнатга ижодий муносабатда бўлишни тарбиялаш 
муҳимдир. Ижодкорлик инсон фаолиятига умуман хос нарсадир, 
қобилиятларини ҳар томонлама камол топтириш учун имконият мавжуд 
бўлади, чунки болалар ёшлигиданоқ меҳнатга қизиқиб қоладилар: улар ўз 
ўйинларида ота-оналарига, атроф-теваракдаги кишиларга тақлид қиладилар, 
уларнинг меҳнат ҳаракатларини такрорлайдилар. Фаолиятга ана шунда 
интилиш, катталарнинг меҳнатига тақлид қилиш болаларга мактабгача 
ёшдаёқ ҳаммабоп меҳнат малакаларини сингдириш учун қулай омил бўлиб 
хизмат қилади. 
Табиийки, буларнинг ҳаммасини тушунарли ва образли шаклда болалар 
онгига етказиш, болаларни ўраб турган ва уларга хизмат қилаётган ҳамма 
нарсалар одамларнинг меҳнати билан вужудга келтирилган, қўллар фақат 
меҳнатдагина “моҳир қўллар”га айланади, меҳнатсиз ҳеч нарсани ўрганиб
бўлмайди, деган фикрни сингдиришга интилиш зарур. 
Умумий таълим мактабларида, завод ва фабрикаларда, ўқув юртларида 
касбга йўналтириш ишларини ўтказиш заруриятини турмушнинг ўзи тақозо 
этмоқда. Бу нарса қайта қуриш янги марралари йил сайин тобора кенг авж 
олдирилаётгандир. Бундан шундай хулоса келиб чиқади: ўқувчи танлаган 
касб оғзаки тушунчагина бўлиб қолмаслиги, ўқувчи ўз қобилиятларини янги 
касбда синаб кўриши, ушбу касб тўғрисидаги тушунчаси қанчалик тўғри 
эканини холисона текшириб кўриши лозим. 
Ўз-ўзидан маълумки, бунга ўқитишнинг тўғри йўлга қўйилиши, 
билимларни, илм-фан асосларини, айниқса ижтимоий фойдали ва унумли 
меҳнат билан чамбарчас боғланган меҳнат политехник билимни чуқур ва 
мустаҳкам эгаллаш натижасидагина эришиш мумкин. 


13 
Ҳар қандай касбда энг муҳими - унинг меҳнат мазмунига эга бўлишидир. 
Шу боисдан меҳнатсеварликни, яхши урф-одатларни тарбиялаш ва уларни 
меҳнат жўшқинлигига кўчириш болаларни касб танлашга тайёрлашнинг бош 
негизидир. Оилада болани меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш одатда 
мактабгача бўлган ёшдан бошланади. Ана шу пайтдан эътиборан болаларни 
бўлғуси касбни танлашга тайёрлаш амалга оширилиши лозим. Бунда 
болаларнинг қизиқишлари, майллари, қобилиятлари ва имкониятларини 
мунтазам равишда ўрганиш зарур. Касб танлашда хато қилмаслик учун 
болаларга аввало мактаб ва оила ёрдам бериши керак. 
Ҳар бир шахс ҳар томонлама камол топиши лозим, бунинг учун 
мактабларда барча имкониятлар мавжуд. Болалар яхши, ақлий, жисмоний, 
ахлоқий, меҳнат ва эстетик тарбияни ва шу билан бирга политехник 
маълумотни ола туриб, шу асосда ўзларини касбий фаолиятга тайёрлашлари 
мумкин. “Ким бўлсам, экан?” муаммоси “Қандай одам бўлиш керак” 
муаммоси билан биргаликда ҳал қилиниши лозим. Мактаб ўқувчиларини 
касбга йўналтиришга оид ишларни таълим йўллари орақил мутассил ва 
изчиллик билан олиб бориш керак. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling