“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Касб-ҳунарга йўналтириш ишлари қайси муассаса томонидан босқичма-босқич ва мунтазам равишда амалга оширилади
- 3. Касб-ҳунарни танлаш, эгаллаш ва улардан фойдаланиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг қайси боб ва моддасида баён қилинган
- § 3. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ КАСБИЙ ЙЎНАЛГАНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Мавзу юзасидан тест саволлари:
1. Умумий ўрта таълим давлат стандартларига асосан мактабда касбга йўналтириш бўйича машғулотлар нечанчи синфларда амалга оширилади? A) 5-6 синфларда B) 7-8 синфларда C) 8-9 синфларда D) 5-7 синфларда 34 2. Касб-ҳунарга йўналтириш ишлари қайси муассаса томонидан босқичма-босқич ва мунтазам равишда амалга оширилади? A) Умумий ўрта таълим мактабларида B) Касб-ҳунар коллежларида C) Касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис Марказида D) Академик лицейларда 3. Касб-ҳунарни танлаш, эгаллаш ва улардан фойдаланиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг қайси боб ва моддасида баён қилинган? A) IX боб, 38-моддасида B) IX боб, 37-моддасида C) X боб, 38-моддасида D) X боб, 37-моддасида 35 § 3. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ КАСБИЙ ЙЎНАЛГАНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билимдон, мустақил фикрловчи, ижодий изланувчи, юқори малакали, маданиятли, турли соҳалар бўйича етук мутахассис кадрларни тайёрлашга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг қатор асарларида ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида мутахассис кадрлар тайёрлаш масаласига катта эътибор берилгани бежиз эмас. Бу вазифани ҳал қилишда ёшларни тўғри касб танлашга йўллаш, уларга тўғри маслаҳатлар кўрсатиш ва ўз ижодий қобилиятлари даражасидаги касбни эгаллашлари учун шарт-шароит яратиш лозим. Касб танлаш фаолиятини оқилона ташкил этиш учун касб танлашга таъсир этувчи омиллар моҳиятини билмоқ лозим. Булар қуйидагилардан иборат: 1. Таълим — тарбия тизимида касбга йуллаш фаолиятининг мазмуни методикалари мажмуасини мукаммал равишда мужассамлашганлиги. Мактаб маъмурияти, синф раҳбариятлари, амалий психолог ва касбга йўлловчи фан ўқитувчиларининг иш режасида мазкур масала жой олганлиги. Шунингдек, бу муаммога тааллуқли ишлар, тадбирлар изчил амалга оширилиб турилиши, уларнинг таъсирчанлигига эътиборнинг ортиши туфайли ўқувчи ёшлар орасида бу соҳада тасаввур кўламининг кенгайиши. Расмиятчиликдан чекиниб, умумий ва зарурий масала 2. Ўқувчиларнинг касб танлашга ўргатишда ўқитувчилар жамоаси фаолияти ҳамкорлиги ва самарадорлиги. Алоҳида олинган фан ўқитувчилари ва турдош фанларнинг намоёндалари жамланмаси ҳамкорлик иш режасйда касбга йўллаш масаласининг изчил равишда қўйилиши, ҳар бир мавзу бўйича мулоҳа алмашишда, қайси фан бўлишидан қатъий назар ихтисосга оид билимларга эътибор берилиши касбий тасаввурни вужудга келтиради. Касб - ҳунар 36 моҳияти билан танишиш унга нисбатан қизиқишни уйғотади, мустақил билим олишга иштиёқ пайдо бўлади ва одат маромига айлана боради. Махсус тадбирлар ўтказилиши, касб нуфузи билан таништирилиши касбий мотивлар ва мотивацияларни такомиллаштирада, мойиллик туйғусини уйғотади. 3. Синф раҳбарининг ота - оналар билан хамкорлигини онгли касб танлаш негизи эканлиги. Синф раҳбари ота - оналар билан индивидуал ва гурухлик ҳамкорликни амалга оширишда қуйидагиларга эътибор қилса, юқори кўрсатгичга эришиши мумкин: ўкув фаниниг касб танлаш билан боғлиқлиги, касбнинг нуфузи, касб танлашнинг психологик асослари, касбга нисбатан қизиқиш, ҳавас, қобилият, истеъдод касбга йўллашнинг асосий мақсади ва вазифалари, проффессиограмма моҳияти, кадрларга ва мутахассисларга нисбатан эхтиёж даражалари, касбнинг ижтимоий аҳамияти, лаёқатининг умумий ва хусусий кўринишлари, ўқувчилар индивидуал хусусиятлари, илмий манбалари, мактаб психологининг бу соҳадаги функцияси ва бошқалар. 4. Касб танлашда ёшлар ташкилотининг иштироки. Ёшлар ташкилоти фаолиятида касб танлаш масаласининг устиворлиги, ўқувчиларнинг турли фондларга жалб қилиниши, истеъдодларнинг сараланиши, мукофотга тортилиши, моддий ва маънавий тақдирланиши кабилар. 5. Синфдан ва мактабдан ташқари олиб бориладиган ишлар мазмунида касб танлашнинг алоҳида ажратилиб кўрсатилиши. 6. Мактабларда ишлаб чиқариш комбинатларида оммавий ва кенг кўламда ишлар йўлга қўйилиши. 7. Махсус муассасалар фаолияти. 8. Касбга оид кўргазмалар, саёҳатлар уюштирилиши. 9. Ижодкор, нуфузли, маҳоратли кишилар билан учрашувлар ўтказилиши. 10. Касб танлашда маҳаллий матбуот, радио ва телевидениенинг иштироки. 37 Касбга йўллаш умумдавлат аҳамиятига эга муаммо ҳисобланиб, уни босқичма босқич амалга ошириш “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да алоҳида ўрин эгаллайди. Юқорида касб танлашга йўллаш омиллари фаолиятини ҳамкорликка айлантириш юксак самаралар сари етаклайди. Бу борада таъкидлаш зарурки, магистрантлар ўзининг илмий изланиши ва илмий-педагогик фаолиятларида Ўзбекистон мустақиллик даврининг дастлабки пайтидан қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13 май, 203-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим дастурларини тайёрлаш, синаб кўриш ва жорий этиш бўйича Республика комиссияси”нинг 1998 йил 26 майдаги йиғилиши Баён қарорига кўра ҳамда таълим стандартлари ва унинг асосида ишлаб чиқилган тажриба ўқув дастурларини таълим жараёнида синаб кўриш мустақил Ўзбекистон Республикасида таълимни ислоҳ қилиш юзасидан ташкил этилган тадбирдир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим ислоҳотига таалуқли бўлган қарорлари ижроси юзасидан илмий методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни педагогик амалиётга жорий этиш йўлларини белгилашда: 1. Ўзбекистон Республикасининг минтақавий, ижтимоий, иқтисодий ва миллий-маданий хусусиятларини ҳисобга олиб, умумий ўрта таълимда тажриба-синов ишларининг янгича педагогик технологияларни амалда жорий этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади; 2. Умумий ўрта таълимда ўқувчиларнинг фанлар асослари бўйича мунтазам билимларини ошириб боришлари, асосий ўқув илмий ва умуммаданий билимларини, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш заминида ҳар бир фаннинг тажриба-текширув фаолиятини ташкиллаштириш лозимлигини таъкидланади. 3. Тажриба-синов материалларидан амалиётда фойдаланиш ҳақида 38 объектив баҳолаш ва хулоса чиқариш талаб этилади. 4. Тажриба-синов ишларини олиб бориш жараёнида болаларда рўй берадиган ҳамма ўзгаришларни ёзма қайд қилиб бориш тавсия этилади. 5. Болалар фаолиятини фаоллаштириб уларнинг эркин фикрлашларини ва ҳар томонлама камол топишларини таъминлаш, ўқув тарбия жараёнининг асосий негизи деб ҳисобланади. 6. Болаларнинг имкониятларини, иқтидорларини ҳисобга олиб, уларда ўқишга ҳохиш-истакларини уйғотиш, маънавий юксалиш даражасига кўтаришни таъкидлайди. 7. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларида билим бериш жараёнида фанлар мажмуасида меҳнат таълими ва касб танлаш негизидаги билимларни, малака ва тушунчалар тизимини, ижодий фаолият тажрибасини, шахснинг муҳим сифатларини шакллантириш зарурлигини таъкидланади. 8. Тажриба-синов жараёнида содир бўладиган ҳар бир тасодиф ва ўзгаришларни қайд қилиб боришни талаб этилади. Шу асосларга таянган ҳолда магистрантлар ўқиш жараёнини касбий йўналганлигини таъминлашга қаратишлари мақсадга мувофиқдир. Бу борада барча умумтаълим фанлари, айниқса меҳнат таълими негизидаги ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш имкониятларидан тўла ва унумли ҳолатда фойдаланиш муҳимдир. Бу борада таъкидлаш зарурки, магистрантлар қайд этилган 1-9 синфлар бўйича меҳнат таълими, касбга йўллаш ҳамда касбкорликка хос материалларни, ўзларининг илмий изланиш ва илмий-педагогик фаолиятлари нуқтаи назаридан “Илмий-педагогик тадқиқотлар методологияси” фанига хос: педагогик фанлар тузилмаси, ундаги мантиқий ҳамда тарихий-педагогик тадқиқотларни амалга оширишнинг шакл ва методлари; тадқиқотларни амалга оширишда тизимли ёндошув ва мажмуавий тадқиқотларни амалга ошириш технологияга биноан якунлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Мазкур изланишда ўқувчилар касб танлаш, касбга йўналтириш, танлаган касбига мослаштириш концепцияларини моделлаштириш ишларини бажаришига 39 алоҳида эътиборни кучайтиришлари лозим. Уларнинг диққати касбий-педагогик билимдонликка йўналган бўлиши лозим. Касбий- педагогик билимдонлик педагогик воқеликни изчил идрок эта билиш ва унда изчил ҳаракат қила олиш малакасини қамраб олади. Бу хислат педагогик жараён мантиғининг яхлитлигига ва бутун тузилмаси билан биргаликда кўра олиш, педагогик тизимнинг ривожланиш қонунитялари ва йўналишларини тушуниш имкониятини таъминлайди, мақсадга мувофиқ фаолиятини конструкциялашни осонлаштиради. Касбий-педагогик билимдонлик асосан тўртта компоненти билан тавсифланади: • Шахсга, инсонга йўналганлик; • Педагогик воқеоликни изчил идрок эташи; • Фан соҳасига йўналганлик; • Педагогик технологияларни эгаллаш. Касб танлаш (касбга яроқлилик) - касбий ишнинг бутун тизимида якунловчи босқичдир. Айни шу босқичда ходимнинг танлаган касбга узил-кесил мувофиқлиги ёки номувофиқлиги аниқланади. Лекин касб танлаш (касбга яроқлилик) методларидан касбга йўналтиришнинг фақат якунловчи босқичида фойдаланиш мумкин, деб ҳисоблаш нотўғри бўлур эди. У ёки бу касбнинг эгаллагани ҳолда дастлабки тиббий-физиологик ва психологик кўрикдан ўтмаган йигит ёхуд қизга танлаган касби зид бўлиши ҳам мумкин. Шу боисдан касб танлаш бошланғич босқичда ҳам, шунингдек якунловчи босқичда ҳам ўтказилиши лозим. Касбга яроқлилик - мазкур кишининг ушбу касб бўйича меҳнат вазифаларини бажариши учун яроқли ёки яроқсизлигини қаёт қилишдангина иборат эмас, албатта. Касбга яроқлиликни бошқа жиҳатдан ҳам: 1) одам ўзи танлаган касбга яроқлими ёки йўқлиги; 2) ҳаёт йўлини танлаган чоғда у нималарга амал қилиши лозимлиги; 3) уни ўқитиш масаласига қандай қилиб бир мунча оқилона ёндашиш, яъни унда касбга яроқлиликни қандай қилиб ғоят мақсадга мувофиқ тарзда 40 шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш мумкинлиги жиҳатидан ҳам кўриб чиқиш керак. Бошқача қилиб айтганда, у ёки бу касбларни эгаллашга ҳаракат қилаётган одамларнинг тиббий кўрсаткичлари билан бир қаторда уларда диққат, тафаккур, психомоторика ва шу каби психик функцияларларни ривожлантириш билан боғлиқ муайян психологик кайфиятни ҳам шакллантириш шахс фазилатидир. Касбга яроқлиликни одамнинг касбга нисбатан қўйилган талабларга мос бўлган туғма ёки ҳосил қилинган психофизиологик хусусиятлари йиғиндиси деб қараш ярамайди. Фақат баъзи касблар (созанда, рассом ва шу кабилар) учун муайян табиий маълумотлар талаб қилинади. Шу боисдан психолог, меҳнат ўқитувчиси ва бошқаларнинг вазифаси ўқувчи касб (мутахассислик)ни ёки ўқув юртини тўғри ёки нотўғри танлаганини; танлаган касби ёки ўқув юрти унинг майллари ёки қобилиятларига мос ёхуд мос эмаслигини; касбни ёки ўқув юртини танлаш важлари, ота-оналарнинг, ўқитувчиларнинг ва шу кабиларнинг фикри қандай эканлигини аниқлашдан иборат. Ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишлари ва майллари ана шундай маълумотлар асосида аниқланади. Ўқувчиларни касбга йўналтириш ишини амалга оширишда ўқитувчилар ва синф раҳбарлари; ота-оналар кенгаши; тўгаракларнинг раҳбарлари бевосита иш олиб борадилар. Мактабдан ташқари муассасалар, одатда, қизиқишлари ва майллари етарли даражада намоён бўлган болаларни бирлаштиради. Бундай болаларда ижодкорлик ва ташаббус руҳи устунлик қилади, улар амалий фаолиятининг хусусияти эса муайян ижтимоий аҳамият касб этади. Мактабдан ташқари муассасалар (ўқувчилар уйи, болалар кутубхоналари, ёш табиатшунослар жамиятлари, рационализаторлар бюролари ва шу кабилар) касбга йўналтириш умумий иши тизимида фаол қатнашадилар. Синфдан ва мактабдан ташқари ишда ўқувчиларнинг махсус қизиқишлари шаклланади ва уларнинг қобилиятлари ривожланади. Булар 41 умумий таълимни ва меҳнат политехник таълимини тўлдиради, ўқувчиларда касб танлашнинг ижтимоий аҳамиятга молик сабабларини шакллантиришга ёрдам беради, халқ хўжалиги турли тармоқлари билан танишишни кенгайтиради, ўқувчиларни қизиқтирадиган касблар ва мутахассисликларни, аввало, ўз тумани, вилоятидаги касблар ва мутахассисликларни чуқур билиб олишга имкон беради. Касбга йўналтириш бўйича факультатив курс касбга оид маълумот олиш, узил-кесил касб танлаш, реал ишга жойлашиш масалалари юзасидан ўқувчиларга маслаҳат бериш имкониятларини кенгайтиради. Ўқувчиларни касбга йўналтириш иши шаклларини бир қанча белгиларга қараб қуйидагича тавсифлаш мақсадга мувофиқдир: I. Ўтказилаётган тадбирларда қатнашадиган ўқувчилар сони қараб: 1. Бир неча параллел синфлар, аралаш синфлар қатнашадиган тадбирлар. 2. Якка-якка ўқувчилар қатнашадиган тадбир. II. Ташкил этиш усулларига қараб: 1. Ялпи тадбирлар - лекциялар, йиғилишлар, конференциялар, олимпиадалар, кинофильмларни кўриш; тематик кечалар, ишла чиқариш илғорлари билан ўтказиладиган учрашув кечалари; касб бўйича календар кунлари. 2. Гурухий тадбирлар - экскурсиялар, маслаҳатлар, касблар бўйича танловлар, ёш техникларнинг мусобақалари, корхоналар ва етакчи касблар билан танишиш мақсадида жонажон ўлка бўйлаб сайёҳлик юришлари. 3. Якка-якка ўтказиладиган тадбирлар - касб ҳақида маслаҳат бериладиган суҳбатлар, касб тўғрисида тавсия этилган китобларни ўқиш, учрашувлар, конструкторлик, тажриба иши юзасидан якка тартибда бериладиган топшириқлар; ўқувчини қизиқтирадиган фан ва техника соҳасини чуқурлаштириш ва ривожлантириш мақсадида қўшимча адабиётлар билан ишлаш. III. Мазмун манбаларига қараб; 42 Касблар билан таништириш; саёҳатлар, малакали ишчилар ва мутахассислар билан учрашувлар, ўқитувчининг ҳикояси ёки суҳбати, кинолардан лавҳалар, фотосуратлар, журнал ва газеталардан олинган махсус материалларни намойиш қилиш учун проекцион аппаратлардан фойдаланиш; таклиф қилинган ишлаб чиқариш ишчисини суҳбати; касблар ҳақида маълумотномалар билан танишиш; меҳнат ва ишлаб чиқариш таълими билан боғлиқ касблар тўғрисидаги очркларни ўқиш; мутахассислар билан суҳбатлар ўтказиш ёрдамида ахборот материалларини тўплаш; фотосуратлар, фотоальбомлар кўрсатиш; ишлаб чиқариш шароитида малакали ишчилар касбий фаолияти тўғрсидаги кинофильмларни намойиш қилиш; базавий хўжаликда ишлаб чиқариш тажрибаси вақтида касблар билан танишиш. IV. Касбга йўналтириш тадбирларини рўёбга чиқариш воситалари бўйича; “Касб эгаллаш учун қайси таълим муассасасида таҳсил олиш керак” маълумотномасининг нашр этиш, касблар ва касб-ҳунар коллежлари ҳақидаги плакатлар, эълонлар, реклама варақалари; мазкур иқтисодий минтақада мавжуд касбларнинг қисқача тавсифлари бўлган тўпламлар; “Меҳнат йўлини танлаш”, “Менинг касбим - энг яхши касб” мавзусидаги кинофильмлар; реклама қилинадиган телевизион фильмлар, цехлар, ўқув юртларидан олинган телевизион репортажлар; касблар ва мусобақа илғорлари тўғрисида радиоэшитиришлар, касб-ҳунар коллежлари ёшларининг турмуш ва ўқиши ҳақида ҳикоя қилувчи республика ва маҳаллий гезаталарида чоп этилган мақолалар; катта кўчаларнинг чорраҳаларида касбларини тарғиб қилувчи стендлар ва кўргазмалар; кўчалар ва майдонлардаги ёшларни касб-ҳунар коллежларига ўқишга киришга даъват этувчи ёрқин бўёқли чақириқлар. Мактаб касбга йўналтириш иши тизимини таркиб топтириш ҳали ниҳоясига етказилгани йўқ. Касбга йўналтириш тизими таркибий тузилиши касбга йўналтириш мақсад ва вазифаларини; мактаб таълими босқичлари бўйича унинг мазмунини; ҳомий корхоналар, ота-оналар жамоатчилиги 43 иштирокида касбга йўналтириш ишининг йўналишларини; касбга йўналтириш тадбирларини амалга оиширш шакллари, методлари ва воситаларини; муайян ишчи касблари бўйича унумли меҳнатда мактаб ёшлари иштирокининг конкрет йўлларини ўз ичига олиши лозим. Ўрта мактабда ўқувчиларни касбга йўналтиришни ривожлантириш қуйидагича босқичма-босқич амалга оширилади, булар: I. Халқ хўжалиги тармоқлари билан умумий таништириш. II. Ишлаб чиқариш техникаси, технологияси ва иқтисодиётини умуман ўрганиш. III. Касбларнинг асосий гуруҳлари билан таништириш. IV. Вилоят, туман тараққий этган бирон тармоқнинг, базавий корхонанинг танлаган касбини дастлабки эгаллаш босқичларидир. Касбга йўналтириш мактаб тизимининг асосий принциплари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: а) Касбга йўналтириш ҳар томонлама камол топган, фаол шахсни шакллантиришга қаратилган педагогик жараённинг режали равишда амалга ошириладиган узвий қисми сифатида; б) Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий талаби асосида меҳнат йўлини танлашнинг шахсий ва ижтимоий муаммосини тўғри ҳал қилиш; в) Касбга йўналтиришнинг оғзаки методларини атроф-теваракдаги корхоналар етакчи ишчи касблари асосларини эгаллаш борасидаги конкрет амалий ҳаракатлар билан қўшиб олиб бориш; г) мактабдаги барча дарсларда касбга оид билимлар ва касбни тарғиб қилишнинг поғонали тузилиши; д) мактаб, оила ва ишлаб чиқаришнинг биргаликдаги куч-ғайратлари билан ишчи касбларига қизиқишни тарбиялашнинг фаол методлари. Намунавий дастур талабларига мувофиқ ҳар бир ўқув фани бўйича дарслар мазмунини ҳисобга олиб, касбга йўналтиришни синфдан синфга режалаштири масалалари энг мураккаб ишдир. 44 Оммавий мактабларда касбга йўналтиришнинг амалий вазифаларини ҳал қилишга системали ёндашиш усули қўлланилади. Касбга йўналтиришнинг синфлар бўйича асосий мазмуни қуйидагича бўлиши мумкин; Бошланғич синфларда: атроф-теваракдаги маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ва табиатдан фойдаланган ҳолда меҳнат фаолияти турлари билан таништириш. Ўрта синфларда: умумий таълим туркум ўқув фанлари дарсларида оғзаки методлар ёрдами билан ҳамма ишларни ўз ичига оладиган ва бирга қўшилган касбларнинг асосий гуруҳлари билан, меҳнат таълими дарсларида эса металл ишлаш, электротехника, ёғочга ишлов бериш касблари меҳнат усуллари билан кўргазмали таништириш. Юқори синфларда: конкрет ишчи касблари асосларини эгаллаган ҳолда ишлаб чиқаришнинг конкрет соҳалари негизида касбга йўналтириш. Шундай қилиб, кўриб чиқилган тарздаги касбга йўналтириш мактаб тизими мазкур муаммонинг ҳамма жиҳатларини қамраб олиш имконини яратади, ҳозирги шароитда туман, шаҳар, вилоят ва республика доирасида янги иқтисодий тафаккур асосларини ҳал қилишни ҳисобга олиб, уни такомиллаштириш йўлларини белгилашга ёрдам беради. Мактаб ёш авлодга барвақт касб-ҳунар ўрганиш принципини рад этиб, ўқувчиларнинг шахсий истеъдод нишоналари ва қизиқишларини ҳар томонлама ривожлантиришга интилади, мактаб ўқувчилари жамиятга наф келтирадиган фаолиятга қизиқишни, касб танлашга тайёрлаш учун негиз бўлиб хизмат қиладиган қизиқишни тарбиялайди. Бу эса меҳнат тарбиясининг энг муҳим вазифаларидан биридир. Мактаб ўқувчиларга фан асосларидан мустаҳкам билим бериши, уларда дунёқарашни ҳамда иш-ҳаракат ва ҳулқ атворда умуминсоний йўналишларни шакллантириши лозим. Дарҳақиқат, мактаб ўсмирларнинг шахсий қизиқишлари, истеъдод куртаклари ва қобилиятларини шакллантиришга қаратилган хилма-хил 45 ишларни ташкил қилиб, бола шихсини ҳар томонлама ривожлантиришга кўмаклашади, севимли ишни аниқлаб олишга ёрдам беради. Хўш, мактаб ўқувчиларининг касб-корлик масаласини муваффақиятли ҳал қилиш учун барча зарур маълумотлар бера оладими, ҳар бир ўқувчида касб танлаш муаммосига пухта ўйлаб муносабатда бўлиш ҳис туйғусини тарбиялай оладими, шу муаммони ҳал қилишнинг тўғри йўлларини кўрсатиб бера биладими? Афсуски, ҳозирги вақтда кўпгина мактаблар ана шу вазифани эплай олмаяптилар. Саккизинчи синфларнинг ўқувчиларигина эмас, балки бундан юқори синфларнинг ўқувчилари ҳам касб танлаш масаласига кўпинча чуқур ўйлаб, жиддий муносабатда бўлмаяптилар. Кўпгина мактабларда “Мен ким бўлмоқчиман” мавзуида ўтказилган анкета ва рўзнома саҳифаларида ҳамда бошқа воситаларда истеъдод мавзуида давом этаётган мунозара ана шундан далолат бермоқда. Ўқувчиларнинг қайтарган жавобларини таҳлил қилиш шуни кўрсатади, уларнинг келгусида эгаллаши мумкин бўлган касблари синфдан-синфга ўтишлари билан ўзгариб туради. Кўпинча ўқувчи ўзининг физиологик, психологик ёки ақлий имкониятларига тамомила мос бўлмаган касб тўғрисида орзу қилади. Шундай ҳоллар ҳам бўладики (бундай ҳоллар кам эмас), мактаб ўқувчиси келгусида ким бўлишни умуман билмайди, буни олдиндан ҳам ўйлаб кўрмаган. Бироқ, ўсмирларнинг “Мен ким бўлишни ҳохлайман” деган саволга қайтарган жавоблари қанчалик хилма-хил бўлмасин, бошқа бир нарса орзу қилинаётган касблар тўғрисида уларнинг ғоят ноаниқ тасаввурлари ва келгусидаги меҳнат фаолиятига тайёргарчилик кўриш муносабати билан ўз бурчлари ҳақида муайян тасаввурга эга эмасликлари фикр юритишга мажбур этмоқда. Кўпгина ўқувчилар ўз иншоларида бўлғуси касбга тайёргарлик кўриш борасида ҳозирча ҳеч бир иш қилмаётганликларини ошкора ёзмоқдалар. Уларнинг баъзилари у ёки бу касбга тайёргарлик кўриш учун умуман нима 46 қилиш учун айтиб ўтишга уринадилар-у, лекин ўзлари нима қилаётганликлари ҳақида лом-мим демайдилар. Одатда жавоблар қуйидагичадир: “Шифокорнинг иродаси кучли бўлиши, қўллари юмшоқ ва мулойим бўлиши лозим, мен эса шифокор бўлиш учун кўп нарсани билимшим ва ҳамма нарсани қила олишим керак” ёки “Ўқитувчи, шифокор ёки инженер бўлиш учун яхши ўқиш, боадаб, ҳалол, интизомли бўлиш керак, биз ҳаммамиз бунга эришишимиз зарур”. Бундан ҳам умумий тарздаги жавоблар бор. Бу жавобларда шундай дейилган: “У ёки бу касбни эгаллаш учун узоқ вақт давомида астойдил ишлаш керак” ёки “Бунинг учун эса кўп нарсани билиш лозим, демак яхши ўқиш зарур”. Аммо шундай ўқувчилар борки, улар у ёки бу касб тўғрисида орзу қилибгина қолмай, балки бу ҳақда кўп нарсаларни билишга ҳам интиладилар, шу касб билан боғлиқ бўлган китобларни ўқийдилар. Бироқ, улар зарур адабиётни кўпинча танлаб олишни билмайдилар, тасодифий китобларни ўқийдилар, уларни ўқиган чоғларида нималарга эътибор бериш кераклигини билмайдилар. Чунончи, уларнинг баъзилари иншоларида кўп китоб ўқиётганликларини умумий тарзда баён қиладилар, бошқалари эса “барча фанларга оид” ёки муайян фан бўйича, масалан, физика, кимёга доир адабиёт ўқиётганликларини айтадилар. Бирмунча аниқ жавоблар ҳам бор: “Саломатлик тўғрисидаги ойномани ўқидим”, “Опамнинг Х синф учун мўлжалланган астрономияга оид дарслигини ўқийман, кўп нарсаларни тушунмаяпман, рўзномаларда босилаётган ракета, йўлдош ҳақидаги хабарларни ўқийман” (астроном бўлишни орзу қилади), “Болалар ҳақидаги ва болалар учун мўлжалланган китобларни ўқийман” (ўқитувчи бўлмоқчи), “Адабиётга оид китобларни ўқийман”, “Двигателлар тўғрисидаги адабиётни ўқийман” ва ҳ.к. Кўпгина ўқувчилар касблар билан танишишни шу касблар ҳақидаги адабиётни ўқиш билан чеклайдилар, мазкур фаолиятга бўлган ўз қобилиятларини ва қизиқишларини барқарорлигини текшириб 47 шуғулланишга уриниб кўрмайдилар, у ёки бу касб учун зарур бўлган ўз қобилиятларини қандай қилиб ривожлантириш ва бошқариш кераклигини бир томонлама, содда тасаввур қиладилар. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling