“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касбга йўналтириш назарияси
Касбга
йўналтириш ёшларга уларнинг қизиқиш, лаёқат, қобилиятларига ва жамиятнинг турли хил касбларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ ҳолда касб танлашга ёрдам берувчи мақсадли фаолиятдир. У фанлараро ривожланувчи назария ва амалиётнинг бирлиги асосида вужудга келиб, ўқув-тарбия жараёнида амалга оширилади. Бунда асосий ролни назария эгаллайди. Яъни муайян назария асосида у ёки бу ғоя шаклланади, у амалий ишни илмий-амалий ишга айлантиради. Назария фаолият каби тез ҳосил бўлиб, йиллар мобайнида ривожланади. Кузатиш ва тадқиқот натижасида назария шакллантирилади ва у асосий фаолиятни ихчамлаштиришга хизмат қилади. Касбга йўналтириш назарияси касб-ҳунарга йўналтириш фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган турли хил қарашлар мажмуаси, ғоялар ва тасаввурлар йиғиндиси бўлиб, у айни вақтда икки жараённи бир-бирига боғлиқлиги қонуниятлари тўғрисида тўлиқ тасаввур берадиган илмий билимларни ташкил этиш шакли, ёшларни шахсий қизиқишлари, лаёқат ва қобилиятларига мос келадиган, жамият учун зарур касбларга йўллашдир. Касбга йўналтириш назариясининг таркибий қисмларига: далиллар, қонуниятлар ва тамойиллар киради. Касбга йўналтиришда илмий методлар асосида олинган ишончли далиллар жуда оз бўлиши сабабли, бу борадаги муҳим вазифалар янги далилларни йиғиш ҳисобига, бир ёки бир неча фаразлар ёрдамида амалга оширилади. Масалан, ҳар бир ҳудудда ёшларни маълум бир касбни танлашларига таъсир кўрсатадиган ўзига хос омиллар мавжуд. Касбга йўналтириш назариясининг иккинчи таркибий қисми - қонуниятлардир. Қонуниятларни билиш илмий тадқиқотнинг асосини ташкил этади. Топилган қонуниятлар фаннинг махсус тилида касб-ҳунарга 52 йўналтириш тушунчасини бошқа фанларга оид тушунчалар билан ўзаро алоқадорлигини маълум аниқликда ифодалайди. Ҳар бир назариянинг ривожланганлик даражаси фаолият асосидаги мавжуд тамойиллар таркиби ва сифати билан аниқланади. Касбга йўналтириш тамойилларини белгилашда қуйидагиларга эътибор қаратилади: - онглилик; - мувофиқлик (шахс қизиқишлари қонуниятлари билан жамият учун зарур бўлган касбларга нисбатан эҳтиёжнинг мос келиши); - касб танлаш фаоллиги; - ривожлантириш (ушбу тамойил касбнинг шахс ривожланишига хизмат қилиши лозимлиги ҳақидаги ғояни ўзида акс эттиради). Шунингдек, касб-ҳунарга йўналтиришда бошқа бир қатор тамойиллар гуруҳи ҳам мавжудки, улар умумпедагогик тамойиллар билан узвий алоқада ифодаланади. Булар қуйидагилардан иборат: - касб-ҳунарга йўналтиришнинг ҳаёт билан, меҳнат ва амалиёт билан боғлиқлиги; - касб-ҳунарга йўналтиришнинг ёшлар меҳнат тайёргарлиги билан боғлиқлиги; - меҳнат таълими ва тарбиясининг яхши йўлга қўйилиши; бунда ўқувчиларнинг техникавий ижодкорлигини ташкил этиш, уларнинг ижтимоий фойдали, унумли меҳнатидан моҳирлик билан фойдаланиш керак. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling