“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari

Касбга саралаб олиш қийин кечади. Шу боис олий ва ўрта махсус ўқув 
юртлари абитуриентлари билан педагогик тестдан ташқари касб-ҳунарга 
йўналтириш ва психологик-педагогик марказларнинг илмий асосланган 
тавсифнома-тавсияси асосида суҳбат ўтказиш мақсадга мувофиқдир. 
Ижтимоий касбий мослашув (кўникиш) инсоннинг касбини нечоғлик 
тўғри танлаганлигини кўрсатувчи босқич ҳисобланиб, бу босқичда 
касб-ҳунарга йўналтириш ишлари ҳамда касб-ҳунарга тайёргарликнинг 
камчиликлари, янги қизиқиш, эҳтиёжлар шахснинг ҳаётий режаси қай 
даражада тўғри ёки нотўғри эканлиги кабилар аниқланади. Шунинг учун ҳам 
мослашув касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигининг ўзига хос 
мезони бўлиб хизмат қилади. 
Касбий мослашиш умумтаълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар 
коллежи, олий ўқув юртида ўқувчи ёки талабанинг ўзи танлаган касбга 
мослашиши ва кўникишидан шунингдек, ишчи ва хизматчиларнинг касбий 
меҳнат шароитларига мувофиқлашиш жараёнидан иборат бўлиб, унинг 
натижасида халқ хўжалигини мутахассис кадрлар билан таъминлаш 
мустаҳкамланади. 
Бу давр мактабда меҳнатга тайёрлаш, касб танлаш, касбий тайёргарлик, 
меҳнат фаолиятининг бошланиши ҳисобланади. Бир қатор тадқиқотчилар 
касбий мослашишни икки босқичга бўлишади: ишлаб чиқаришгача (мактаб, 


58 
коллеж, олий ўқув юрти) ва ишлаб чиқаришда (бевосита ишда, ишлаб 
чиқариш шароитларида) касбга мослашиш. Шу нарсани ҳисобга олиш 
керакки, касбий мослашиш меҳнатга мослашиш жараёни сифатида 
болаликдан бошланади (бола уйда гул ўстираётганда, уй ҳайвонларини 
парвариш қилаётганда, уй ишларига ёрдамлашаётганда муайян даражада илк 
касбга мослашиш жараёни бошланади). 
9-синфни битираётган ўқувчилар учун академик лицей ёки касб-ҳунар 
коллежларида кейинроқ олий ўқув юртида ёки ишлаб чиқаришда касбга 
мослашиш давом этади. 
Касбий мослашиш деганда яна инсоннинг эгаллаган касбига 
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мослашиш жараёни ҳам тушунилади. 
Мослашув жараёнида шахснинг у ёки бу ижтимоий, касбий гуруҳга фаол 
иштироки, 
бу 
гуруҳдаги 
ижтимоий 
психологик 
муносабатларни 
ўзлаштириши амалга ошади. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling