“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari

3.
 
Касбларга қўйиладиган психофизиологик талабларни аниўлашда 
илмий педагогик тадқиқотларни амалга оширишнинг мантиқий 
кетма-кетлиги қандай? 
A) тадқиқот фарази ҳамда изланиш материалларидаги ғояларини 
ўрганиш ва ишлаб чиқиш мантиқи ва методлари, янги ғояни рўёбга чиқариш


86 
босқичлари ҳамда илмий педагогик тадқиқот 
B) тадқиқот фарази ва ишлаб чиқиш мантиқи ва методлари, янги ғояни 
рўёбга чиқариш босқичлари ҳамда илмий педагогик тадқиқот 
C) тадқиқот фарази ҳамда изланиш материалларидаги ғояларини 
ўрганиш ва ишлаб чиқиш мантиқи, янги ғояни рўёбга чиқариш босқичлари 
ҳамда илмий педагогик тадқиқот 
D) тадқиқот фарази ҳамда изланиш материалларидаги ғояларини 
ўрганиш ва ишлаб чиқиш мантиқи ва методлари, илмий педагогик тадқиқот 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


87 
 
§ 7. КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШДА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИНИ 
ҲУДУДИЙ ХУСУСИЯТЛАРИНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА ТАЪЛИМ 
ЖАРАЁНИГА ТАДБИҚ ҚИЛИШ 
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтишнинг ўз моделини, яъни 
ислоҳотларни равон ва босқичма-босқич амалга оширишга асосланган 
модели 
ишлаб 
чиқилган. 
У 
кўпчилик 
мамлакатларнинг 
бозор 
муносабатларига кескин ўтиши ва давлатнинг иқтисодиётга минимал 
аралашувига асосланган моделидан, шунингдек минимал даражада 
иқтисодиётни демократлаштириш билан давлатнинг иқтисодиётга минимал 
аралашувига асосланган моделидан фарқ қилади. Ўзбекистон модели 
иқтисодий масалаларда давлатнинг фаол иштирок этиши зарурлиги ва бозор 
ҳамда демократик ўзгаришларни босқичма-босқич амалга ошириш
концепцияларига асосланади. 
Ўзбекистонда давлатга бир вақтнинг ўзида бош ислохотчилик ва 
жамият ижтимоий хаётининг барқарорлигини таъминловчи ҳамда 
кафолатловчи бош рол берилган. Республикада давлатнинг роли бозор 
иқтисодиётини 
ривожлантиришда 
ҳам, 
шунингдек 
иқтисодий 
ўзгаришларнинг салбий оқибатларидан аҳолини муҳофаза қилишда ҳам кўзга 
ташланмоқда. Кучли ижтимоий сиёсат ўтиш даврида бош масалалардан бири 
деб эълон қилинган. Ислоҳотнинг биринчи босқичи учун аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилишга ажратилган ҳаражатлар миқдори республика 
бюджетининг деярли учдан бир қисмини ташкил этди. Бироқ бозор томон 
силжиган сари ушбу мухофазанинг механизмлари ва нуфузи ўзгармоқда. ҳар 
бир конкрет давр учун ўзгарувчан иқтисодий шароитларни ҳисобга олган 
ҳолда ижтимоий мослашув чоралари қайта кўриб чиқилди. Бу соҳадаги 
келажак стратегияси аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишнинг кенг қамровли 
тизимидаги, ижтимоий кафолатларни тизимига аста-секин ўтиши, шунингдек 
аҳолини давлат дотациялари ва субсидиялари олишдан, хусусий бизнес 
соҳасида даромадлар олиш имкониятларига йўналтириш кўзда тутилади.


88 
Ислоҳот бошлангандан буён ўтган давр ичида Ўзбекистон аҳолиси 2700 
минг кишига (12,9 %) кўпайди. Умумий ўсишнинг деярли тўрт қисми қишлоқ 
аҳолисига тўғри келади, унинг солиштирма оғирлиги 59,9 % дан 62,1 % га 
ўсди. Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурҳодарё вилоятида 70 % ни 
ташкил этади. Қолган вилоятларда 50 % дан 69 % гача ўзгариб туради. 
Республикада аёллар сони эркаклар сонига нисбатан 101,7 % ташкил этади.
90 йилларда ўсиш суръати пасайди, кўпайиш юқорилигича қолди. 
Туғилиш кўрсаткичи ҳам пасаймоқда. 1997 йил 26% ташкил этди. 1996 йили 
кўзда тутилган иқтисодий ўсиш демографик тенденцияларнинг ўзгариши ҳам 
ўз таъсирини кўрсатди. Шаҳар аҳолиси ўсиш суръати кўпайиб, қишлоқники 
пасая борди. Ташқи миграция қисқарди, никоҳлар сони ўса бошлади. 
Оролбўйи регионининг оғир аҳволда эканлигини таъкидлаш жоиз. Экологик 
омилнинг салбий таъсири илгари фаолият кўрсатган ишлаб чиқариш 
турларини ҳамда иш ўринларини қисқартиришга олиб келмоқда, чунки 
денгизнинг мавжудлиги билан бевосита боғлиқ бўлган мазкур экосистема 
учун анъанавий ҳисобланган ҳунармандчилик ва бошқа тармоқлар йўқолиб 
бормоқда. 1997 йили регионнинг меҳнат биржасида 6,1 минг киши рўйхатга 
олинган. 
1997 йилнинг охирида Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшдаги 
аҳолининг солиштирма салмоғи 49,5% ни (11,4 млн.киши), 16 ёшгача 
болалар ва ўсмирлар – 42,8% ни (9,9 млн.киши) нафақа ёшдаги шахслар
7,7 % ни (1,8 млн. киши)ни ташкил этди. Ёшларнинг 9 йиллик мактабдан сўнг 
касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда 3 йил таълим олишлари 
мажбурий белгиланганлиги, меҳнатга лаёқатсиз ёшни 18 ёшга олиб келди. Бу 
ўз навбатида меҳнат бозоридаги вазиятни бирмунча камайтириши мумкин. 
1997 йилда меҳнатга лаёқатли фуқаролар сони 1991 йилга нисбатан 1592.1 
минг кишига (15,7 %) ўсган. Бу ўсишнинг ярмидан кўпроғи (863,1%) охирги 3 
йилга тўғри келади. Бундан вазият хозирги кунда меҳнат бозорида баъзи бир 
кескинликларни, кадрлар тайёрлаш соҳаси учун эса қўшимча вазифаларни 
келтириб чиқаради. 


89 
Республикамизда меҳнатга лаёқатсиз ёшдаги шахслар сонининг катта 
миқдорда эканлиги, даромадлар, самарали бандлик, ижтимоий суғурта 
кафолатларини таъминлашга асосланган, кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш 
зарурлигини белгилаб берди.
Бу борада болаларни бўш вақтларида турли фаолиятларга жалб қилиб, 
уларни кўргазмаларга, музейларга боришни ташкил қилиб, ота-оналар ўз 
фарзандларини оила шароитидан келиб чиққан ҳолда қавму-қариндошлар, 
амаки-тоғалар, 
амма-холалар, 
ака-укалар, 
опа-сингиллар 
ҳамда 
маҳалла-қўшниларни меҳнат-касблари билан таништиришлари лозим. Шу 
билан оиладаги ўғил-қизлар, ўз кучларини ва қизиқишларини ҳисобга олган 
ҳолда мавжуд ишларни “синаб кўриш” тамойилига биноан бажаришлари 
мақсадга мувофиқдир. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling