“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf
§ 5. МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ МАЗМУНИНИ КАСБ - ҲУНАРГА
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari
§ 5. МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ МАЗМУНИНИ КАСБ - ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ ИШЛАРИ БИЛАН УЗВИЙЛИГИ Мустақил Ўзбекистоннинг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий Дастур”и ҳамда улар асосида қабул этиладиган бошқа ҳукумат расмий ҳужжатларида мактаблар олдига улкан вазифалар қўйилган. Мазкур қонун ва бошқа муҳим ҳукумат қарорларига мувофиқ ўқувчилар меҳнат ва бошланғич касбкорлик кўникма ва ишбилармонлик асосларини ўрганишлари лозим. Халқ хўжалик бошқарувида бозор иқтисодиёти имкониятлари кўчиши барча соҳалар сингари таълим ишларида ҳам, жумладан ўқувчиларни меҳнатга тайёрлаш масалаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Ҳар йили умумий ўрта таълим мактабларини 600 мингдан ортиқ ўқувчилар битирадилар. Шулардан кўпи академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига кириб ўқишни давом эттирадилар. Шунинг учун мактаб ўз тарбияланувчиларига ўзининг муносиб ўрнини топишга кўмаклашуви лозим. Шунда мактабдаги таълим-тарбия ишининг барча воситалари, жумладан меҳнат таълими дарслари айниқса ана шунга қаратилиши керак. Меҳнат таълими дарслари ўқувчиларни ҳар томонлама етук камол топиши, касбни тўғри танлаши, халқ хўжалигида меҳнат ахлоқий, психологик ва амалий тайёрланиши учун хизмат қилиши керак, ўсмирларни ҳозирги замон ишлаб чиқаришнинг илмий асослари билан таништириш орқали уларнинг политехник билими доирасини кенгайтириш, уларга шахсий имконият, қизиқиш ва майлларга кўра ҳамда мамлакатнинг кадрларга эҳтиёжини ҳисобга олиб ўз касбий мавқеларини онгли равишда ёрдам беришдир. Меҳнат таълими тўғрисида гап кетганда кўп йиллар мобайнида анъанавий меҳнат дарсларида асосан металл ва ёғочга ишлов бериш, тикувчилик ва электротехника асосларини ўрганиш кўзда тутилган. ҳақиқатдан, бу соҳалар асосида меҳнат таълими мазмунини танлаш тўғри, 68 чунки кўп халқ хўжалиги тармоқ корхоналари металл ва ёғоч базаси асосида ишлаб чиқаришни бошқарадилар ҳамда кадрлар талаби шунга қаратилган. Республикамизнинг мустақилликка эришиши туфайли юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, бозор иқтисодиёти қонуниятлари асосида янгиланишлар ёш авлодни фаол ҳаётга, меҳнат ва маълум касб-ҳунарларга тайёрлаш ишини тубдан ислоҳ қилиш заруриятини келтириб чиқармоқда. Жамиятимизнинг рўй берган турли ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар инсон шахси, дунёқараши турли фазилатларни шакллантириш, ижодий қобилиятларни рўёбга чиқариш талабларини қўяди. Бу ҳол, ўз-ўзидан янги замон таълим тизимининг асосини ташкил этувчи таълим мазмунини янгилашни тақозо этади. Зеро, эски таълим тизимида янги замон кишисини тарбиялаб бўлмаслиги аён бўлиб қолди. Бозор иқтисодиётини тез суръатлар билан ривожлантирилиши, мутахассислар тайёрлаш, кадрларнинг касбий маҳоратларининг такомиллашишига зарурий талабни келтириб чиқармоқда. Бу ҳол умуммеҳнат тайёргарлиги ва ёшларни келажакда мақбул касбларга йўналтириш тубдан янгилашни тақозо этмоқда. Ўзининг барча таълимий, тарбиявий, руҳий, педагогик, дидактик имкониятларини сарфлаб бўлган анъанавий меҳнат ва касб таълими тизими эндиликда янги замон талабларига мутлақо жавоб бера олмай қолди. Таклиф этилаётган меҳнат таълими ва касбга йўналтириш янги тизими ҳозирги ва яқин келажак талабларини ўзида акс эттириб, мажмуавий мақсадли дастур сифатида намоён бўлади. Республикамизда ёшларнинг меҳнат таълими, касб танлаш, касбга йўналтириш касб-ҳунар тайёргарлигини амалга ошириш ишлари узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида амалга оширилади. Меҳнат таълими асосан техник, маиший хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва халқ ҳунармандчилиги йўналишида (300 дан зиёд касбий фаолият турларида) амалга оширилади. Ёшларнинг касб танлаши эмас, касбий билимлар, ахборот бериш, кабга йўналтириш, касбга мослашиш ва 69 касбий тайёргарлик каби қисмлардан иборат бўлиб, халқ хўжалигининг бара соҳаларида касбий фаолият кўрсатишни ўргатишни қамраб олади. Ёшларнинг умуммеҳнат таълими барча турдаги болалар боғчаларида дастлабки тушунчаларни пайдо қилиш, иш-ҳаракат усулларини шакллантириш мақсадида иш олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасида 18 ёшгача бўлган, яъни ўқувчилик ёшидаги болалар сони аҳолининг қарийиб ярмини ташкил этади. 10,4 млн. ёшлар бевосита умуммеҳнат таълими ва касбларга йўналтириш объектлари ва 18 млн.га яқин киши эса меҳнат ва касбий тайёргарлик ишининг объектлари ҳисобланади. Шунинг учун меҳнат таълими ва касбга йўналтириш касбий тайёргарлик ишларни ташкил этишда қуйидаги даврларга эътибор бериш зарур: 1-давр бошланғич таълим 1-4 синфлар; 2-давр таянч мажбурий таълим; 3-давр ўрта махсус, касб-ҳунар таълими. Бу босқичда қиз болалар меҳнати билан ўғил болалар меҳнатининг ўзига хослиги ҳамда нормал ривожланишидаги билан аномал ривожланишидаги, яъни ақлий ва жисмоний заиф болалар меҳнатини ташкил этишнинг ўзига хослик томонларини ҳисобга олиш талаб этилади. Ўзбекистонда аҳолининг 39,5 фоизини шаҳарларда, қишлоқларда эса 60,5 фоизини яшаши туфайли шаҳар ва қишлоқ мактаблари, шаҳар типидаги қишлоқ қўрғонларидаги меҳнат таълими ва касбларга йўналтиришни ташкил этиш хусусиятлари алоҳида аҳамият касб этади. Меҳнат таълимига йўналтиришни ташкил шаҳар ва қишлоқлардаги халқ хўжалиги соҳаларининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. Меҳнат таълимига йўналтиришнинг ишлаб чиқариш соҳаларига бевосита боғлиқлиги сабабли мазкур соҳанинг алоҳида моддий, техник ва технологик таъминотига муҳтож эканлиги муаммо келиб чиқади. Бошқа фанларни ўқитишдан фарқли ўлароқ меҳнат таълимига йўналтиришнинг алоҳида моддий техник 70 таъминотига асосланиши, уни самарали ташкил этишнинг асосий гарови ҳисобланади. Меҳнат ва касбларга йўналтиришнинг ўзига хос хусусиятларининг барчасини ўзида акс эттирадиган ўқув-методик таъминотини яратишда ҳам ўзига хосликни ҳисобга олишни талаб этади, бир бутун мазмундаги мажмуаларни яратиш, жойларда ҳар бир таълим муассасасини ўз имкониятларидан, келиб чиқиб, ўзига мос тушадиганини танлаши йўлга қўйиш шу соҳадаги муҳим масалалардан ҳисобланади. Меҳнат таълимига таянган ҳолда ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг ўқув-услубий мажмуасини яратишда дастлаб таянч умумтаълим бўғинида 4 йўналишни (техник, маиший хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва халқ ҳунармандчилиги) қамраб олишни, кейинги ихтисослашган таълим босқичида эса халқ ҳунармандчилигининг барча соҳалари қишлоқ ҳўжалиги, саноат, қурилиш, савдо, маданият, м аший хизмат кўрсатиш, санъат ҳамда халқ хунармандчилигидаги касбларга ёшларни тайёрлаш мазмунини ягона тизим сифатида акс эттириш муаммоси туради. Узлуксиз меҳнат таълимининг ўқув-услубий мажмуаси жами 113 та номни ташкил этиб, умумий ҳажми тахминан 1000-1100 босма табоқ ташкил этиши кутилади бунга касб таълими бўйича бевосита масъул бўлган касб-ҳунар коллежлари ўқув-услубий мажмуаси кирмайди. Меҳнат таълими мазмунидаги янги йўналиш – халқ миллий ҳунармандчилиги соҳаларидаги касблардир. Ушбу соҳа меҳнат таълими ва касбларга йўналтиришнинг миллий ҳудудий, тарихий ва этнографик хусусиятларини ўзида акс эттиради ва ўзининг 150 дан ортиқ касбий фаолият йўналишларини қамраб олиши билан ҳамда алоҳида йўсиндаги ўқув-услубий мажмуасини мазмунига йўналтирилиши лозимлиги билан ажралиб туради. Меҳнат таълими негизида касбга йўналтиришни замон ва истиқболлардаги даврлар талаби даражасида ташкил этишнинг асосий омилларидан бири, шу соҳани ўргатувчи педагог-мутахасисларни тайёрлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ҳамда турли касбий маҳоратини 71 такомиллаштириш технологиясини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш шу куннинг долзарб муаммоларидан ҳисобланади. Бу ҳол олий-педагогик таълимнинг ўқув-услубий мажмуасини, илмий-методик таъминотни давр талабларига мос равишда тубдан ўзгартиришни тақозо этади. Меҳнат таълими ва ва касбларга йўналтиришни ташкил этишда мазкур соҳа бўйича ажратилаётган ўқув юкламаларининг соҳа хусусиятларига мос келиши, яъни синфдаги қиз ва ўғил болаларни гуруҳларга ажратиб ўқитилиши. Амалийлиги ва ишлаб чиқариш мазмунида эканлиги дарс соатлари миқдорини мос равишда кўпайтирилиб йўналтиришни ташкил этиш бўйича умумтаълим мактабларининг 1-9 синфлари босқичида, яъни 1-4 синфларда 1 соат, 5-7 синфларда 2 соатдан 4 соатгача, 8-9 синфларда 1 соатдан жами 6 соатдан бўлиши мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга меҳнат таълими машғулотларига ажратилган ўқув соатлари миқдори ҳозирги вақтда 4180:4=1045 соатни ташкил этади. Аммо яхлит ўқув-услубий мажмуани яратадиган назариётчи олимлар, дастур, дарслик яратувчилар жами 4180 соатни доимо эътиборга олишлари шарт. Бу рақам яъни дарс соатлари миқдори меҳнат таълими чуқурлаштирилиб ўқитиладиган ва махсус мактабларда (ақлий ва жисмоний заиф болаларни ўқитадиган) муассасаларда ўзгариши мумкин, аммо мазмун, одатдагидек давом этади. Меҳнат таълими ва касбларга йўналтиришни ташкил этишда 5-9 синфларда меҳнат амалиётларини ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Аммо ҳозирги даврда бу муҳим тадбирни ўтказиш фақат юзакичилик ва расмиятчиликдан иборат бўлиб қолмоқда. Меҳнат таълими ва касбларга йўналтириш умуммеҳнат тайёргарлиги жараёнида ёшларни меҳнат бозорида рақобатбардош ва ўзларини қизиқтирган касбларини эгаллашлари учун зарур ва етарли билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришни асосий мақсад қилиб қўяди ва қуйидаги мақсад ва вазифаларни ҳал этишни тақозо этади: Мактабгача тарбия босқичида болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат жараёни, маҳсулотлар, материаллар ва буюмлар 72 тўғрисида дастлабки тушунчалар, тасаввурлар, мақсадли иш ҳаракати усулларини бажариш тўғрисида маълумотлар бериш; Умумтаълим мактабларини бошланғич 1-4 синфларида меҳнат таълими ва касбга йўналтириш ишлари кўрсатилган 5 та асосий йўналиш негизи асосида меҳнат ҳаракатларини бажара олиш қўлда ясалган буюмларнинг кичрайган нусҳаларини ясай олиш, меҳнат ва касб фаолияти жараёнлари тўғрисида дастлабки билимлар бериш, содда қурилмаларни тузиш, инсон ва табиат, инсон ва буюмлар муносабатини уйғунлаштириш тўғрисида дастлабки тасаввурлар ҳосил қилиш; Таянч мактабларида меҳнат таълими ва касбларга йўналтиришнинг асосий босқичи амалга оширилиб, ўқувчиларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилишга тайёргалигига замин яратилади. Бу босқичда мазкур таълимнинг 5 умумкасбий йўналишдаги 300 га яқин фаолият турлари бўйича таълим-тарбия жараёни амалга оширилади. Ўрта махсус касб-ҳунар таълими босқичида ўқувилар халқ хўжалигининг турли соҳаларига (қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш, машинасозлик, хизмат кўрсатиш, савдо, санъатҳамда халқ хунармандчилиги) тегишли аниқ касблар бўйича маълум маҳорат даражасида эгаллашлари учун имкониятлар яратилади. Ўқувчиларнинг унумли меҳнати натижаси бозор иқтисодиёти, меҳнат бозори муносабатларида ўз аксини топади, улар ўзи ўқиётган таълим муассасаси, оиласи ва ўзининг моддий таъминотига сезиларли ҳисса қўшиш имкониятига эга бўладилар. Ўқувчиларнинг меҳнатини ташкил этишда ҳуқуқий, қонуний, меҳнат хавфсизлиги, санитария-гигиена қоидалари, руҳий, жисмоний ривожланиш хусусиятлари каби омиллар ҳисобга олиниши шарт. Ўқувчиларнинг меҳнат ва касб тайёргарлигини амалга оширишда иқтисодий устиворлик, ақлий ҳамда жисмоний ривожланиш мукаммалликка эришиш асосий талаблари ҳисобланади. Ўқувчиларни касбларга йўналтиришда умумеҳнат касбий таълим босқичида ўтиш жараёнида мураккаб дидактик механизм амалга оширилади. 73 Бу ўринда таълим муассасалари, ота-оналар, жамоатчилик маҳалла, давлат ва хусусий ишлаб чиқариш корхоналири, ҳунармандлар уюшмаларининг амалий ҳамкорлигини ўрнатилиши улар фаолиятининг ягона мақсадга бўйсундирилиши мазкур таълим самарадорлиги ошишига олиб келади. Меҳнат таълими ва касбларга йўналтиришнинг яхлит мақсадли тизимини яратиш, ёшларнинг боғча ёшидан бошла, катталар таълимигача меҳнат ва касб таълимининг бир бутун тизимини яратиш мазкур соҳанинг ҳаётга узвийлигини таъминлашнинг асосий шарти ҳисобланади. Меҳнат таълими ва касбларга йўналтиришни ташкил этишда иқтисодий омилларнинг устиворлигини таъмирлаш. Шахснинг ўз меҳнати натижаларини кўра олганда, бу натижалардан ўзи ҳам баҳраманд бўла олгандагина у ташаббус ва мустақиллик билан фаолият кўрсатади. Меҳнат таълими ва касбларга йўналтиришда ўқувчилар ўзига хос эркинликка мустақилликка ташаббускорликка эга бўлганларида онглилик, фаоллик ва ижодкорлик юзага чиқади. Меҳнат таълими ва касбларга йўналтиришнинг яхлит мақсадли тизимини яратишда 5 та асосий йўналишга (техник, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва халқ миллий ҳунармандчилигига) риоя қилиш, ихтисослашган таълимда эса халқ хўжалигининг турли асосий тармоқ (қишлоқ, саноат, қурилиш, машинасозлик, савдо хизмати кўрсатиш ва санъат) ҳамда халқ ҳунармандчилиги соҳаларидаги касбларига тайёрлаш технологиясининг бир бутунлигини сақлашда эскиларни унутмасдан, янгиларни тадбиқ этиш ва яратиш асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. Ўқувчиларни халқ хўжалигининг турли соҳалари ва ҳунармандчилик касбларига йўналтиришда ишлаб чиқариш марказлари, мактаблараро ишлаб чиқариш бўлимлари, цехлар устахоналар фаолиятларини жонлантириш алоҳида аҳамиятга моликдир. Бундай марказлар, цехлар, бўлимларда меҳнат таълими ва касбларга йўналтириш ишларини амалага оширишда зарурий шароитлар яратилади. Бу мақсадда хўжалик, оталиқ ташкилотлар ва ўқув муассасаларининг моддий-техник негизидан фойдаланиш мақсадга 74 мувофиқдир. Меҳнат таълими ва касб танлаш ишларини ташкилий, иқтисодий, илмий-падагогик бошқариш ишларини такомиллаштириш. Республикамизда 18 ёшгача бўлган 10,4 млн. ёшларнинг меҳнат таълими ва касбларга йўналтиришниг ягона марказ ва ҳудудий касбга йўналтириш хизмати марказлари томонидан бошқарилиши, аҳолининг бандлик хизмати ва Меҳнат Вазирлиги билан бирга маълумотлар Банки ташкил этилишини тақозо этади. Ёшалрнинг меҳнат таълими ва касбларга йўналтиришнинг долзарб муаммоларини тадқиқ этадиган илмий-услубий марказ (ёки бир неча худудий марказлар) ташкил этиш. Бозор иқтисодиёти шароитида ўқувчиларнинг меҳнат таълими ва касбларга йўналтиришнинг ягона мақсадли тизимини яратиш, ахборотлар банкини ташкил этиш шу соҳани тартибга солишдаги дастлабки амалий қадамлар ҳисобланади. Болалар меҳнати юкламаларни меъёрлаш топшириқ ва вазифаларни ёш, шахсий, жисмоний, ақлий хусусиятларига қараб белгилаш. Қизлар ва ўғил болалар меҳнатининг хусусиятлари, меҳнат шароитида маҳаллий омилларни ҳисобга олиш, меҳнат хавфсизлиги (техника, электр, ёнғин, сув, газ, транспортда юриш хавфсизлиги) ва санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш махсус кийимлар ва жиҳозлар таъминотини йўлга қўйиш молиявий ва ҳуқуқий кафолотланиши лозим. Меҳнат таълими ва касбга йўналтириш иқтидорли ёшларни ўз касбий кўникма ва малакаларни тақсимлаштиришга мамлакат ва чет эллар илғор технологиялари билан таништириш болалар меҳнати маҳсулотлари кўргазмаларни ташкил этишга шароит яратиш шу соҳадаги амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлардан ҳисобланади. Бу борада магистрлар мазкр ишларга илмий изланиш мавқеини беришда қуйидагиларни инобатга олиши зарур: - Ўзбекистон Республикасининг табиий иқлими, аҳолисининг яшаш тарзи, миллий ва маҳаллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда умумтаълим 75 мактабларида меҳнат таълимига йўналтиришнинг мажмуавий мақсади дастурини амалиётга тадбиқ этиш қуйидагиларни кўзда тутади: Узлуксиз таълим тизимида меҳнат таълимининг давлат стандартларини ишлаб чиқиш; Узлуксиз таълимнинг бошланғич таълим бўғини учун (1-4 синфлар) мазкур соҳанинг ўқув-услубий мажмуасини ишлаб чиқиш; Таянч таълими босқичи учун (5-9 синфлар) халқ таълими тизимининг турли муассасаларига мўлжалланган ўқув методик мажмуаларни ишлаб чиқиш; Касб-ҳунар коллежларига мўлжалланган меҳнат ва касб таълимининг узлуксизлигини таъмин этувчи вариантли блок-модулли илмий-методик мажмуасини яратиш. Меҳнат таълими ва касбга йўналтириш ишларининг пировард мақс адли миллий ривожланиш ғояларига содиқ, меҳнат бозоридаги ўқувчини меҳнат таълими олишга мавжуд бўлган усуллардан фойдаланишга маслаҳат берилади. Ўқувчиларнинг аниқ бир қизиққан касбини танлашда, унинг тарбия асосларига алоҳида эътибор берилиши мақсадга мувофиқдир. Масалан, ёғочга ишлов бериш технологиясидаги касблар (дурадгор, бешикчи, ёғоч ўймакори, мебел тайёрловчи ва ҳакозо). Агар бир касб юзасидан ўқувчилар ахборотга эга бўлса, унинг танлаган касбига мослашиши тез ва мустаҳкам бўлади. Магистрантлар диққатини меҳнат таълими ва тарбиясини касб-ҳунарга йўналтиришда уни бевосита ҳамда билвосита давоми – тадбиркорлик фаолияти билан узвийлигини тушунтиришга жалб қилиш лозим. Чунки, ҳозирги кунда тадбиркорлик тушунчаси ҳаётнинг барча соҳаларида, шу жумладан таълимнинг, айниқса, меҳнат таълими ҳамда касб танлашда ўз аксини топмоқда. Зеро, тадбиркорлик ҳаёт талабига айланиб бормоқда. Шундай экан, тадбиркорлик тўғрисида тушунчага эга бўлиш, тадбиркорлик малакаларини шакллантириш учун таълим тизими ходимлари тадбиркорлик 76 психологияси ҳамда педагогикаси тўғрисидаги билимларга эга бўлишлари, меҳнат таълими ўқитувчиси ҳамда касбга йўналтирувчи учун мажбурий-зарурдир. Шундан сунг, магистрларнинг илмий изланиши ҳамда илмий педагогик жиҳатдан ўқишида муносабат таъсирли ва жиддий бўлади. Масалан, магистрлик диссертацияси учун танланган мавзуга “Касбга йўллаш мақсадида ўқувчиларнинг шахсини ўрганиш”да унинг иқтисодий таълим фанларини ўқитишнинг методологик муаммоларига йўналтирилиши, “касб”, “касб танлаш”, “касб танлашга йўналтириш”, “танлаган касбига мослаштириш” ҳамда “касб танлашнинг педагогик масалалари” шу мавзуга оид кўп муаммоларни ўз ечимига олиб келиши мумкин. Унда, тарихийлик, фундаментлилик, қадриятларга асосланганлик ҳамда устивор йўналишлар белгиланганлиги юзасидан олиб борилган тадқиқотлар ҳамда уларда қўлга киритилган ижобий натижалар қўйилган талабларга жавоб бера олади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling