“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari

Мавзу юзасидан тест саволлари 
1. Меҳнат таълими асосан неча йиллий йўналишда амалга 
оширилади? 
A) 4 йиллик йўналишда – техник, маиший хизмат кўрсатиш, қишлоқ 
хўжалиги ва халқ ҳунармандчилиги йўналишида. 
B) халқ хўжалигининг бара соҳаларида 
C) 3 йиллик йўналишда –маиший хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва 
халқ ҳунармандчилиги йўналишида. 
D) 2 йиллик йўналишда –қишлоқ хўжалиги ва халқ ҳунармандчилиги 
йўналишида. 
2. Меҳнат таълими ва касбга йўналтириш касбий тайёргарлик 
ишларни ташкил этишда қайси босқичларга эътибор бериш зарур? 
A) 1-босқич бошланғич таълим 1-4 синфлар, 2-босқич таянч мажбурий 
таълим, 3-босқич ўрта махсус касб-ҳунар таълими.
B) 1-босқич бошланғич таълим 1-4 синфлар, 2-босқич 5-7 синфлар, 


77 
3-босқич 8-9 синфлар 
C) 1-босқич бошланғич таълим 1-4 синфлар, 2-босқич 5-9 синфлар, 
3-босқич академик лицей ва касб-ҳунар колежлари 
D) 1-босқич умумий ўрта таълим 1-9 синфлар, 2-босқич академик лицей 
ва касб-ҳунар колежлари 
3.
 
Таълим тизими ходимлари, меҳнат таълими ўқитувчиси 
ҳамда касбга йўналтирувчи учун қандай билимлар мажбурий-зарурдир? 
A) физик 
B) кимёвий 
C) тадбиркорлик 
D) математик 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


78 
 
§ 6. КАСБЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ПСИХОФИЗИОЛОГИК 
ТАЛАБЛАР 
 
Ўқувчиларни ўрганилаётган касбга қизиқишини шакллантириш 
жараёнида уларнинг эътиборлилиги ва берилишини ифодалайдиган 
материалларни тавсифлайдиган холатлар қуйидагича: 
1.
Ўқувчиларда демонтаж – монтаж ишларини бажариш, ўлчаш, таҳлил 
қилиш, излаш, минимал қўйимларни тақозо этадиган аниқ бўғимларни 
тайёрлаш орқали эътиборлилик шаклланишини таъминлайдиган ишлар; 
2.
Ўқувчиларда назорат топшириқлари, планшетлар, ҳисоблаш 
мазмунини ўрганиш орқали, деталлар, узеллар ва механизмларнинг 
схемалари, чизмалари, жадваллари ва конструцияларини ўрганиш орқали 
белгилашни таъминлайдиган ишлар. 
Ўқувчиларда ўрганилаётган касбига қизиқишини шакллантиришни 
таъминлайдиган интеллектуал компонентнинг таркибий қисмларини 
аниқлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим: 

Анализ ва синтез; 

Диққат ва кузатувчанлик; 

Ажратиш ва умумлаштириш; 

Классификациялаш ва исботлаш. 
Касбларга қўйиладиган психофизиологик талабларни умумий ҳолатини 
изоҳлаш учун: 
1.
Ёшлар тегишли касбий ниятларини шакллантириш методларини 
ишлаб чиқиш; 
2.
Касбий қобилиятлар ва касбга лаёқатни шакллантириш методларини 
ишлаб чиқиш. 
3.
Турли касбларнинг ижтимоий мавқеини тенглаштириш методларини 
ва йўлларини ишлаб чиқиш. 
4.
Меҳнат ресурсларини тақсимлаш ва уларнинг муҳим жойлашиб 
қолиши жараёнини иқтисодий ва маънавий тартибга солиб туриш 


79 
омилларини ишлаб чиқиш. 
5.
Моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ёшлар 
учун жозибали бўлишини ошириш тадбирлари тизимини ишлаб чиқиш. 
6.
Касб танлашнинг тегишли мотивлари шаклланишига оммавий 
тарбия воситалари таъсири самарадорлигини ошириш тадбирлари тизимини 
ишлаб чиқиш. 
7.
Умумий таълим мактабининг оила ва ишлаб чиқариш билан 
ҳамкорликда касбга йўналтириш ва касбий маслахат бўйича олиб борадиган 
ишлари тизимини белгилашда “хоҳлайман”, “уддалайман” ҳамда енгил 
саноат соҳаси тармоқларига хос ишлаб чиқариш корхоналарини ўрганиш 
жараёнида ўқувчиларни мазкур соҳага хос касбларни танлашга йўналтириш 
асосларини мукаммал ўзлаштиришни таъминлаш зарур. 
Бу борада касбга йўналтирувчи мутахассисларни ўқитиш ва тарбиялаш 
муаммолари ҳалигача тўла бартараф этилмаган. Мактабларда ўқиётган йигит 
ва қизларга давлат алоҳида ғамҳўрлик кўрсатади. Шу сабабли корхона уларга 
зарур касб тайёргарлиги ва тарбия беришни таъминлашга даъват этилган. 
Тарбиявий ишлар – умумий таълим мактабида олиб борилган ишларнинг 
давомидир. Ёшларни касбга тайёрлаш жараёни, меҳнатга муносабатини 
тарбиялаш, амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш, ўқувчи шахсини 
ҳар томонлама ривожлантириш ва шакллантириш ишларини ўз ичига олади. 
Ишлаб чиқариш шароитида ёшлар тарбиясига янги муҳит – меҳнат ва 
ишлаб чиқариш жамоаси катта таъсир кўрсатади. Ёшлар ишчи жамоанинг 
анъаналари билан танишади, унинг манфаатларини ўз манфаати деб 
тушунади ва ўз меҳнат фаолиятининг ижтимоий аҳамиятини англай 
бошлайди. 
Ҳунар таълими ягона тарбиявий жараённинг таркибий қисми 
ҳисобланади. Бошланғич ишлаб чиқариш жамоалари доирасида ўқув-тарбия 
жараёнлари кўпинча бир киши – ўрта бўғин ишлаб чиқариш жамоанинг 
муҳандис – педагог томонидан амалга оширилади. Айни шу муҳандис – 
педагог ишлаб чиқариш жамоага доимий ва узлуксиз педагогик таъсир 


80 
кўрсатади. Шунингдек, бу жамоанинг айрим аъзолари корхонадаги 
касб-ҳунар таълими тизимининг турли звеноларидаги тегишли ўқув 
группаларига жалб қилинадилар. 
Педагог олимларга ишчиларнинг умумий ва махсус тайёргарлиги, 
уларнинг ишлаб чиқариш малакаси даражаси, умумий ва меҳнат маданияти, 
жамоа касбий фаолият жараёнида ўқувчилар ўртасида шаклланадиган 
муносабатлар, жамоа фойдаланадиган маънавий ва моддий рағбатлар киради. 
Шахсий-психологик омилларга эса эътиқод эҳтиёжи, мойиллик, одатлар, 
маълум бир фаолиятнинг бирор турини танлаш масалалари киради. Инсон 
онгини 
ўрганишда 
шахснинг 
аниқ 
вазиятдаги, 
аниқ 
мақсади 
педагогик-психологик, касбий, техник-технологик фолиятининг асосий 
мақсади ёшларда фақат моддий бойликлар яратиш малакасини тарбиялаш 
эмас, балки меҳнат қилиш эҳтиёжини ҳам таркиб топтиришдир. Касбий 
йўналтириш ва тарбия вазифаларини муваффақиятли бажариш учун 
ўқитувчи юксак ғоявий, принципиал, сиёсий етук ва маънавий барқарор 
инсон бўлиши шарт. 
Ўзининг ишчи – ўқувчиларини билиш ва ҳурматлаш, доимо уларнинг 
ҳар томонлама камол топиши учун қайғуриш, эҳтиёж ва қизиқишларини 
тушуниш, ҳар бирига якка ҳолда ёндошиш касбга йўналтириш, педагогик 
маҳорат, ўз устида узлуксиз ижодий ишлаш, ўз билимларини 
такомиллаштириб бориш, юксак савияга эришиши муҳим аҳамиятга эга. 
Касб танлашда ёшларга ёрдам бериш мақсадида мутахассислар 
(психологлар, врачлар, педагоглар ва бошқалар)нинг маслаҳатлари ва 
тавсиялари асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. Бизнинг 
мамлакатимизда ҳам шаҳар, туманларда ёшларни касб танлашга йўлловчи 
Ташхис Марказлари ишлаб турибди. Касблар бўйича маслаҳат беришнинг 
бир неча хиллари мавжуд бўлиб улар бир биридан фарқ қилади. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling