“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari

Жавоблар варақаси 
Саволларга жавоб бериб бўлганингиздан сўнг ҳар бир қатордаги саволга
берилган жавоб баллари йиғиндисини 2-устунга ёзинг. Йиғилган балларнинг 
энг юқорисига мос келган соҳага оид касбларга сиздаги қизиқиш ва мойиллик 
даражаси юқори.
Савол рақами 
Баллар 
йиғин-
диси 
Касб 
гуруҳи 
Соҳалар 




1-гуруҳ Саноат 
2-гуруҳ Транспорт 
3-гуруҳ Алоқа 
4-гуруҳ Қурилиш 
5-гуруҳ Уй-жой коммунал хўжалик 
6-гуруҳ Тиббиёт 
7-гуруҳ Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 
8-гуруҳ Педагогика 
9-гуруҳ Санъат ва маданият 
10-гуруҳ Ижтимоий-иқтисодий соҳа 
1 12 23 34 45 56 67 78 
2 13 24 35 46 57 68 79 
3 14 25 36 47 58 69 80 
4 15 26 37 48 59 70 81 
5 16 27 38 49 60 71 82 
6 17 28 39 50 61 72 83 
7 18 29 40 51 62 73 84 
8 19 30 41 52 63 74 85 
9 20 31 42 53 64 75 86 
10 21 32 43 54 65 76 87 
11 22 33 44 55 66 77 88
11-гуруҳ Савдо ва умумий овқатланиш 
1-гуруҳ. Саноат. 
Сизда соноат соҳасига мансуб бўлган касбларга қизиқиш ва мойиллик 
мавжуд. Сиз самолётсозлик, энергетика, автомобилсозлик, геология, 
металлургия, кимё ва енгил саноат, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб 
чиқариш бўйича мутахассислар тайёрлайдиган касб-ҳунар коллежлари, 
шенингдек, математика, физика, кимё фанларини чуқур ўрганишга 
йўналтирилган академик лицейларда таълим олишингиз мумкин. 
2-гуруҳ. Транспорт. 


115 
Сизда автомобилларни бошқариш, таъмирлаш ва уларга хизмат 
кўрсатиш билан боғлиқ бўлган касбларга мойиллик юқори. Шу боис сиз 
транспорт воситалари билан ишлайдиган мутахассислар тайёрлайдиган 
касб-ҳунар коллежларида ёки математика ва физика фанлари йўналишидаги 
академик лицейларда таҳсил олишингиз мумкин. 
3-гуруҳ. Алоқа. 
Сизда алоқа билан боғлиқ касбларга мойиллик юқори. Сиз
телекоммуникация, радио, почта, электрон ускуналарни бошқариш, халқаро 
алоқа, телефон, телеграф ва бошқа соҳалар бўйича касбий тайёргарлик 
йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари ва физика фанини чуқур ўргатувчи 
академик лицейларга ўқишга боришингиз мумкин. 
4-гуруҳ. Қурилиш. 
Сизда қурилиш соҳасидаги касбларга қизиқиш юқори. Сизга қурилиш 
автомобиллари ва машиналарини бошқариш, санитария-техник тизимлар, 
темир-бетон маҳсулотлари ва конструкциялар, дурадгорлик каби касблар 
бўйича мутахассис тайёрлайдиган касб-ҳунар таълими муассасаларида 
ўқишни тавсия этамиз. 
5-гуруҳ. Уй-жой, коммунал хўжалик. 
Сизда сув, газ таъминоти, турар жой ва жамоат биноларига хизмат 
кўрсатиш билан боғлиқ бўлган касбларга қизиқиш баланд. 
Сиз уй-жой ва коммунал хўжалик соҳаси учун мутахассислар 
тайёрлайдиган касб-ҳунар коллежида ёки аниқ фанлар йўналишидаги 
академик лицейларда таълим олишингиз мумкин. 
6-гуруҳ. Тиббиёт. 
Сизнинг соғлиқни сақлаш соҳасининг умумий амалиёт, стоматология, 
ортопедия, фармация, тиббий оптика ва лабаратория ташхиси соҳаларидаги 
касбларга қизиқишингиз юқори. Тиббиёт йўналишидаги касб-ҳунар 
коллежлари ёки кимё ва биологияга ихтисослашган академик лицейларда 
ўқишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. 
7-гуруҳ. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги. 


116 
Сиз қишлоқ ҳўжалиги ва ўсимликшунослик билан боғлиқ бўлган 
касблар ёқади. Сизга қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқариш. 
Таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш, гидромелиорация, фермер хўжалиги, 
агрономия, 
зоотехника, 
ўсимликшунослик, 
чорвачилик 
соҳалари 
ўқитиладиган ёки биология фани чуқур ўргатиладиган академик лицейларда 
таҳсил олишни тавсия этамиз. 
8-гуруҳ. Педагогика. 
Сизда 
болаларни 
тарбиялаш, 
парвариш 
қилиш 
ва 
уларни 
қўллаб-қувватлашга боғлиқ касбларга мойиллик кучли. Сиз м актабгача 
таълим, мактабдан ва синфдан ташқари тарбиявий ишлар, бошланғич 
синфларда спорт ва мусиқа таълимига оид касбларга тайёрлайдиган 
каб-ҳунар коллежларида таълим олишингиз мумкин. 
9-гуруҳ. Санъат ва маданият. 
Сизни тасвирий санъат, рассомчилик, хореография, театр ҳамда мадания 
оқартув ишлари қизиқтиради. 
Сизга маданият ва санъат йўналишидаги касбларга тайёрлайдиган 
касб-ҳунар коллежларида таълим олиш тавсия этилади. 
10-гуруҳ. Ижтимоий-иқтисодий соҳа. 
Сизда молия, бухгалтерия, менежмент-маркетинг, банк, ҳуқуқшунослик, 
ёнғин хавфсизлиги, автоназорат, ижтимоий таъминот ва божхонага оид 
касбларга қизиқиш юқори. 
Сизга ижтимоий, иқтисодий соҳадаги касб-ҳунар коллежларида ва аниқ 
фанлар ёки ижтимоий йўналишдаги академик лицейда таълим олишни тавсия 
этамиз. 
11-гуруҳ. Савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш. 
Сизда умумий овқатланиш, савдо, хизмат кўрсатиш, радиотехника ва 
телеаппаратураларни таъмирлаш, маиший газ ва машиналарни таъмирлаш, 
кино-фототехника хизматлари кўрсатиш соҳаларига қизиқиш юқори. 


117 
Сизга савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича касбларга 
тайёрловчи касб-ҳунар коллежи ёки аниқ фанлар академик лицейларида 
ўқиш тавсия этилади. 
Бу борада сизларга мактаб шароитидан келиб чиққан ҳолатда ҳар бир 
фан ўқитувчилари энг аввало, ўз фанлари мазмунидаги касблар тўғрисидаги 
дастлабки тушунчалар беришга интиладилар. Математика ўқитувчилари энг 
аввало, ўз касби математика ўқитувчиси, информатика касби, иқтисодчи, 
молия ходимлари, қайд этилган тармоқлардаги бошқа касб ва мутахассислар 
тўғрисидаги ахборотлар билан математика билим ва кўникмалар негизида
шаклланадиган бошқа касбларни танлашга тавсия этишга замин бўлади. 
Физика фанида ўқитуви ўз касби билан бир қаторда электр, атом, электрон, 
радар, механика, локатор, радио ва бошқа физика бўлимлари тармоқлари 
билан узвийлиги мавжуд касблар тўғриситда маълумотлар негизида шу 
соҳаларда ишлайдиган касб ва мутахассислар тармоқлари билан 
таништиришга барча маълумотларни дарслик, телевизор, интернет, 
аудио-видео воситалардан фойдаланиш ҳамда мазкур касблар билан 
академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига мақсадлаштирилган 
экскурсиялар имкониятларидан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Биология фани ўқитувчиси ўқувчиларни ўз касби ҳамда шу касб негизида 
уйғунлашган ботаника, зоология, анатомия, физиология, ўсимликшунослик 
ва бошқа предметлар, қишлоқ хўжалик соҳасининг деҳқончилик, чорвачилик, 
ўрмончилик, боғдорчилик, пахтачилик, буғдойчилик, уруғчилик ва шунга 
боғланган бошқа ўнлаб тармоқларда фаолият юритаётган юзлаб касб ва 
мутахассисликлар билан олиб бориладиган касб танлаш ишлари турли шакл 
ва методлардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларга ўз келажагини танлашга 
имкониятлар мавжуддир. 
Шундай қилиб мактаб шароитидан ва имкониятларидан фойдаланиб 
ўқувчилар 9 йил мобайнида 20 дан ортиқ фанларни ўзлаштириш жараёнида 
ҳар биридан камида 25 касб ва мутахассислик фаолиятларини ўрганиб, унда: 
а) умумий ёндошув; б) интеграциялаш ҳолатида; в) бевосита танлаган касби 


118 
юзасидан битта-иккитасига танланган касб бўйича амалий иш, фаолият 
кўрсатган ҳолда меҳрни уйғотишига имкониятлар яратилган. 
Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, барча йигит-қизлар, ўқув предметлари 
қаторида алоҳида ўз мавқеига эга бўлган мураккаб предметлардан бири – бу 
меҳнат таълими фанидир. Мазкур фанни ўзлаштирган ўқувчига халқ 
хўжалигининг турли тармоқларига хос касблар юзасидан материалларни
асбоб-ускуналар, машина ва мосламаларни нафақат ўрганиши, улардан 
фойдаланиш ҳамда улар ёрдамида унумли фойдали махсулотлар тайёрлашни 
уддалай олганлари 70-80 фоиз мактаб битирувчилари ташкил топганлар. 
Ундан ташқари, мактаб битирувчилари қайд этилган асосларга таяниб ўзлари 
севган касблар танлаганлар. Ундақа мактаб битирувчилари йил сайин ошиб 
ўзларини ўрни замонавий коллежларда ўқишни давом этиб “кичик 
мутахассис” даражали касб эгаси бўлмоқдалар. 
Шундай технологиялар асосида 6-7 синфлар бўйича материаларни 
ўзлаштиргандан сўнг, 8-9 синфлардаги материаллар 5-ситнфдан танлаб 
олинган йўналишда ишлаб чиқариш соҳасини ҳамда шу соҳадаги касблар 
мисолида маълумотларни тўплаб ўрганиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling