“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari

Мавзу юзасидан топшириқлар 
1.
“Мактаб ва ҳаёт” илмий-методик журнали (2006 йил № 2)да чоп 
этилган “Истеъдод – инсон камолоти даражаси” мақоласидаги ғоя ва 
фикрларни илмий-педагогик асослари юзасидан тажриба-синов дастурини 
ишлаб чиқиб мактаб ва коллеж шароитларида амалга оширишни таъминлаш. 
2.
Тажриба-синовда иштирок этган ўқувчилар ўртасида рейтинг 
ўтказиш учун ўқувчиларга қаратилган 15 та оғзаки саволлар, дафтар юритиш, 
15 амалий ва 15 мустақил ишга оид материаллар ишлаб чиқиш. 
Ўқувчиларнинг бажарилган ҳар бир иш учун қуйидаги балларни белгилаш: 

Оғзаки сўрашга – 5 балл; 

Дафтар юритиш – 5 балл; 

Амалий иш – 10 балл; 

Мустақил иш – 15 балл. 
3.
“Синфдан ва мактабдан ташқари касбга йўналтириш ишлари” 
юзасидан маъруза матни тайёрлаш. 
4.
“Тажриба-синов ишларини ташкиллаштириш ва ўтқазиш 
методикаси” юзасидан табиий ҳамда лабаратория тадқиқотларида изланишни 
таъкидловчи фаолиятларни таърифлаш ҳамда тажриба-синов ишларини 
ташкил этиш методикасини ишлаб чиқиш (аниқ мавзу мисолида). 
 


110 
§ 9. КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШДА ЎҚУВЧИ ШАХСИГА 
ИНДИВИДУАЛ ЁНДОШИШ МЕТОДИКАСИ 
Индивидуал мустақил ишлар касбга йўналтирувчи меҳнат ўқитувчилари, 
мактаб психологи ва синф раҳбарларининг касб танлаш масалалари юзасидан 
методик ва психологик адабиётларни, шунингдек касбга йўналтирувчи 
экскурсиялар ташкил қилишни ўз ичига олади. Шу мақсадда ўқув йилининг 
бошида бутун йилга мўлжалланган шахсий режа тузиб чиқадилар. 
Касбга йўналтиришда ўқув материалини мазмуни фан ва техника 
тараққиётини ҳозирги даражасига мос равишда ўқувчиларга тушунарли 
бўлиши керак. Бундан ташқари ўқувчиларни ақлий ва жисмоний 
тайёргарлигини ҳам назарда тутиш керак. Ўқувчиларнинг қизиқиш ва 
қобилиятларини турли анкета саволлари ва тестлар ёрдамида ҳам аниқласа 
бўлади. Қуйида Ҳ.Ф.Рашидов, Ш.Т.Эргашев ҳамда С.Болтабоевлар 
томонидан таклиф қилинган ўқувчиларни касбий йўналганлигини аниқлаш 
методикасини эътиборингизга ҳавола этамиз [10].
Ушбу методикага кўра сизга турли касблар ва машғулотларга оид 
саволлар ҳавола этилади. Саволлар тартибланган бўлиб, жавоблар 
варақасидаги рақамларга мос келади. Сиз ўз қизиқишларингизни ҳисобга 
олган ҳолда ҳар бир саволга берган жавобингизни 1,2,3 ёки 4 балл билан 
баҳолашингиз лозим бўлади. Қўйиладиган баллар қуйидагича изоҳланади: 
- Умуман қизиқарли эмас - 1 балл; 
- Унчалик қизиқарли эмас - 2 балл; 
- Қизиқарли - 3 балл; 
- Жуда қизиқарли - 4 балл. 
Саволлар ичида сизга нотаниш бўлган бир қатор касблар ҳам 
келтирилган. Бундай ҳолларда сиз “ушбу касблар ҳақида нималарни 
биласиз?” деган саволга тахминан жавоб беришингиз лозим бўлади. Узоқ 
ўйламанг. Кўпроқ ҳаёлингизга келган дастлабки фикрлашингизни жавоб 
варақасига туширинг. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling