“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Умумий ўрта таълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ишлари 1-9 синфларда узлуксиз тарзда ўқувчиларга нима асосида берилади
- 3. Касбга йўналтириш ишлари кимлар томонидан амалга оширилади
Мавзу юзасидан тест саволлари: 1. Мактабгача таълим муассасаларида касб олами ҳақидаги дастлабки тушунчалар қандай берилади? A) бошланғич меҳнат кўникмалари, ўйинлар орқали B) бошланғич меҳнат кўникмалари, касблар орқали C) китоблар, ўйинлар орқали D) экскурсиялар, китоблар орқали 2. Умумий ўрта таълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ишлари 1-9 синфларда узлуксиз тарзда ўқувчиларга нима асосида берилади? A) тестлар асосида B) шахснинг қизиқиш ва қобилиятлари асосида C) шахснинг психологик-педагогик ташхиси асосида D) шахснинг кўникмалари асосида 3. Касбга йўналтириш ишлари кимлар томонидан амалга оширилади? A) касбга йўналтирувчи меҳнат таълими ўқитувчилари, мутахассислар, психологлар, асосий фан ўқитувчилари амалга оширадилар B) мутахассислар, психологлар, асосий фан ўқитувчилари ва синф раҳбарлари амалга оширадилар C) касбга йўналтирувчи меҳнат таълими ўқитувчилари, мутахассислар, асосий фан ўқитувчилари ва синф раҳбарлари амалга оширадилар D) касбга йўналтирувчи меҳнат таълими ўқитувчилари, мутахассислар, психологлар, асосий фан ўқитувчилари ва синф раҳбарлари амалга оширадилар 97 § 8. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ ЛАЁҚАТ, МОЙИЛЛИК, ҚИЗИҚИШ ҲАМДА ҚОБИЛИЯТЛАРНИ АНИҚЛАШ МЕТОДЛАРИ Маълумки, халқимиз қадимдан ёш авлод тарбияси, хусусан ёшларни меҳнатга тайёрлаш, уларга ҳунар ўргатишга алоҳида эътибор бериб келади. Буни ҳунар-ҳунардан унар, йигит кишига қирқ ҳунар оз каби мақолларимизда ҳам кўришимиз мумкин. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг бу соҳага эътибор янада кучайди. Янги турдаги таълим, жумладан мактабдаги меҳнат таълими ва уни негизида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириб, коллежларда ўқишни давом эттиришга тайёрлаш учун касб-ҳунар таълими муассасалари ташкил этилиши жадаллаштирилмоқда. Уларни ўз ишининг устаси бўлган, эркин фикрлайдиган баркамол шахс тарбияси жамиятимизнинг устивор вазифалари сирасига киритилмоқда, зеро айнан шундай ёшлар давлатимизнинг буюк келажагини бунёд эта олади. Бугунги кунда ҳар бир инсоннинг касблар оламида ўз ўрнини топиши, касбий ўзлигини англаши, жамиятда ўз ўрнини топишга интилиши ва унга қизиқиши кун сайин ортиб бормоқда. Минглаб касблар ичида қайси бирини танлаш, шахснинг унга мойиллиги, лаёқати ва қизиқишларининг мос келиши ёки келмаслигини билиш, шахс истиқболида муҳим аҳамият касб этади. Бу борада болаларга қизиқтирган касблар ҳақида кўплаб маълумотларни мактабгача таълим муассасаларида касб олами ҳақидаги дастлабки тушунчалар, бошланғич меҳнат кўникмалари ўйинлар орқали берилади. Умумий ўрта таълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ишлари 1-9 синфларда узлуксиз тарзда ўқувчиларга бериш, шахснинг психологик-педагогик ташхиси асосида амалга оширилади. Бу жараённи касбга йўналтирувчи меҳнат таълими ўқитувчилари, мутахассислар, психологлар, асосий фан ўқитувчилари ва синф раҳбарлари амалга оширадилар. Касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ҳудудий 98 ташхис марказлари бу ишларни мувофиқлаштиради ҳамда методик раҳбарлик қилади. ҳар бир умумий ўрта таълим мактабларида ҳар йили тузиладиган ва мактаб директории раҳбарлик қиладиган касб-ҳунарга йўналтириш комиссиялари фаолият кўрсатадилар. Комиссиялар битирувчиларга танлаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг тайёрлов йўналишларига якуний хулосалар асосида тавсияномалар беради. Касб-ҳунарга йўналтиришнинг айрим элементлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таҳлили ва олий таълим муассасаларида, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг бўлинмаларида, мудофаа вазирлиги ва олий таълимдан кейингли таълим муассасаларида ҳамда мактаб битирувчиларини академик лицей, КҲК ва олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириши, корхоналарда ишлашида касб танлаш ишлари ҳам амалга оширилиши чуқур ва кенгайтириш ҳолатлари давом этади. Мамлакатда касбга йўналтириш яхлит тизими аста-секин шакланмоқда. Мазкур ягона тизим хозирги ҳолатида мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи, касб-ҳунарга йўналтириш марказлари, ёшлар ижтимоий ҳаракати, олий ўқув юртлари, бандлик хизматининг тегишли давлат тузилмалари, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва муассасалар ўз таркибий тузилмаларида ҳамда уларнинг ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик фаолиятларни бугунги кунда мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар заминида – ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш борасидаги ишларни аста-секин ташкил этмоқдалар. Бу борада қайд этилган ўқув муассасалар, корхона ва ташкилотларни тегишли кадрлар билан таъминлаш, айниқса: психологлар, касбий маслаҳатчилар, психофизиологлар, социологлар ва бошқаларни тайёрлашни кўпайтириш ҳисобига шакллантирилади. Буни инобатга олган ҳолатда педагогик институт ва университетларда тайёрланаётган меҳнат таълими ва касб-ҳунар ўқитувчиларини ўқув режаларида бўлажак ўқитувчилар фаолиятида – “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш” курсининг ўқитиш методикасига эътибор катта. 99 Ўқувчиларни – бўлажак касбини онгли равишда танлаши, танлаган касби юзасидан тўла ахборот ва маълумотларга эга бўлиши учун 8-9 синфларнинг биринчи ярмида “ишлаб чиқариш асослари” курсида етарли материаллар киритилган ҳамда уларни тўла ҳажмида ўзлаштиришга хос имкониятларни яратилиши кўзда тутилган. Шундай қилиб, ўқувчиларни 5-7 синфларида танланган меҳнат таълими заминида ўзлаштирган билим-кўникмалари, умумтаълим фанлари асосида касблар тўғрисидаги билиб олган ахборотлар ҳамда мактаб ва мактабдан ташқари тизимлардаги дарс ва оммавий машғулотларда касблар тўғрисида олаётган маълумотлар – уларга онгли равишда аниқ бир касбни танлашга олиб келади. Шуни инобатга олган ҳолда, 9-синфда – мактаб тизимида олиб борилган касб танлаш ишларини, 9-синфларда эса, касб танлашга хос ташкилий-оммавий ва ҳамкорлик тадбирларини олиб борилиши режаланган. Улар юзасидан қуйидаги ўқув-мавзу режалар ишлаб чиқилган. Мавзулар тезис ҳолатда ёритилгани учун, уларни қўшимча материллар, схема ва бошқа маълумотларни ҳар томонлама ўрганишга йўналтирилган. Унга касб танлашга хос педагогик-психологик ва методик материалларни қўшимча манбалардан фойдаланиб тўлдиринг, бойитинг, чуқурлаштиринг ва кенгайтиринг. Қўшимча матери аллардан кўпинча ҳудудий, маҳаллий ва илғор тажрибалар юзасидан маълумотларга эътиборни кучайтиринг. Мавзуга таалуқли худудий академик лицей ва касб-ҳунар коллежлар фаолиятларини ўқув-тарбия ишларини, касбларга йўналтирилган материалларни кенгроқ қилиб ифодаланг. Азкур мавзуларни ўқувчилар мустақил ҳолатда ўзлаштиришга алоҳида эътибор беринг. Ўқувчилар ўзлаштираётган материалларни тизим ёки модел ҳолатига келтиришга кўпроқ эътиборни йўналтиринг. Бу борада, ўқувчиларни ўқув материалларини ўзлаштириш жараёнларида кўрсатаётган ҳаракатларини қуйидагича йўналтиринг: 1) мавзуга хос материалларни тўплаш, таҳлил этиш, хулоса чиқариш; 100 2) турли манбалардан қўшимча материалларни излаш ва уларни аосий материаллар билан уйғунлаштириш, кенгайтириш ва бойитиш; 3) мавзуни мустақил равишда ўзлаштириш жараёнида мавжуд бўлган муаммоларни аниқлаш, уларни ечиш ҳолатини аниқлаш ҳамда муаммоларни бартараф этиш тадбирларини белгилаб олиш; 4) агар мавзуни ўзлаштириш жараёнини тажрибага қўйиш ва уни ўтказиш усуллари билан мақсадга эришишни талаб этса, демак, мазкур усуллардан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор бериш зарур; 5) мазкур мавзуларни айримларини тадқиқот усуллари билан ўзлаштириш методикаини аниқлаб ҳамда уни амалда тадбиқ этиш. Шундай қилиб, мазкур тўпламда касбга йўналтириш масалаларини ўқувчилар, асосан, мустақил равишда ўзлаштиришларига қаратилган. Шу билан бирга қуйидаги мавзулардан бирини танлаб педагогика, психология ва касб танлаш билан уйғунлаштирилган ҳолда ифодалашни тавсия этилади: 1. Реферат иши мавзусини ғоясига биноан қуйидаги шаклларда ишлаб чиқилади: - лойиҳалар тайёрлаш; - моделлар ишлаб чиқиш; - такомиллаштирилган дастурлар; - дастуриламал режалар ва ҳакозолар. 2. Реферат ишини ҳимоя натижасидан келиб чиққан ҳолда комиссия қарорига биноан амалга тадбиқ этиш учун вилоят раҳбарларига тегишли тавсиялар берилади. 3. Реферат ишини тўла амалга тадбиқ этилишига қараб тингловчи-ходимни тегишли маҳаллий ташкилотлар раҳбарияти томонидан моддий ва маънавий тақдирлаш масалалари қўйилади. Битирув иши юзасидан кафедрадан тайинланган илмий раҳбар сизга амалий ёрдам кўрсатади. 4. Реферат ишига тавсия этилган мавзулар: I. Касб-ҳунар таълими педагогикасининг долзарб муаммолари: 101 1. Касб-ҳунарга йўналтирилган педагогикасининг долзарб муаммолари; 2. Касб-ҳунарга йўналтирилган педагогик жараённи оптималлаштириш; 3. Муаммоли таълим; 4. Қўшимча дарслар; 5. Ўқув жараёнидаги ишчи ўйинлар; 6. Ўқувчиларни ўқув-ишлаб чиқариш жараёнида фаоллигини ошириш; 7. Педагогик меҳнат илғорларининг ташкилий-методик тизимининг асослари; 8. Таянч конспектларни тузиш методикаси; 9. Педагогик тажриба ва ғоялар; 10. Педагогнинг илмий лабараторияси; 11. Педагогик тажриба ва ижодкорлик; 12. Педагогик маҳорат; 13. Педагогик фаолиятда мантиқ; 14. Педагог этикаси; 15. Педагогикада нотиқлик санъати; II. Касб-ҳунарга йўналтириш психологиясининг долзарб муаммолари: 1. Касб-ҳунар таълими психологияси; 2. Жамоанинг психологик муаммолари; 3. Педагог обрўининг шаклланиши; 4. Ўқувчиларнинг психологик хусусиятлари; 5. Ўқувчиларнинг билиш ва қизиқишларини шакллантириш; 6. Шахснинг ҳиссий-иродавий тавсифи; 7. Хотира ва уни ривожлантириш йўллари; 8. Мулоқотнинг психологик хусусиятлари; 9. Диққат ва унинг ўқув-ишлаб чиқариш фаолиятидаги роли; 10. Фикрлаш, тасаввур, таълим жараёнида уларни ривожлантириш; 11. Ўқувчиларни касб танлашга тайёрлашнинг психологик асослари. III. Касб танлашнинг долзарб муаммолари: 1. Касб танлашнинг ижтимоий асослари; 102 2. Касб танлашнинг иқтисодий асослари; 3. Касб танлашнинг психологик асослари; 4. Касб танлашнинг тиббий асослари; 5. Касб танлашнинг физиологик асослари; 6. Касб танлашнинг юридик асослари; 7. Касб танлашнинг педагогик асослари; 8. Касб танлашнинг тарбиявий асослари; 9. Гуманитар предметлардан касб танлаш асослари; 10. Физик-математик предметлардан касб танлаш асослари; 11. Биолог-физиолог предметлардан касб танлаш асослари; 12. Меҳнат ва касб таълимидан касб танлаш асослари. Шундай қилиб, мактаб тизимидаги ҳамда меҳнат таълими негизидаги касб танлашни ҳамда мактабдаги синф ва синфдан ташқари ишларда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш асосларини мунтазам равишда олиб бориши ишлаб чиқилди, тадбиқ этилиши белгиланди, мезон ва даражалари келтирилди. Келтирилган материаллар турли шаклда, ҳажмда ва ҳолатларда келтирилмоқда. Магистрантлар улардан ахборот, маълумот, тавсия, қайта ишлаб чиқиш, мақола, рисола ва магистрлик диссертация қўлланиши учун тақдим этилмоқда. Тақдим этилган материаллар: расмий ҳужжатлардан, рисола, мақолалар ва бошқа манбалардан олинган. Бу борада магистрантлар ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича умумий ўрта таълим мактаблари директори, амалиётчи психологи, касб-ҳунарга йўналтирувчи, синф раҳбарларининг асосий вазифаларини касб танлаш ишлари билан уйғунлаштириб олиб боришларини ташкилий ва илмий-педагогик асосларини тахлил қилишлари лозим. Ўқувчиларнинг касбий лаёқат, мойиллик, қизиқиш ҳамда қобилиятларни ҳисобга олинмаса қуйидаги камчиликларни келтириб чиқариш мумкин: Ўқитувчининг касб-ҳунар танлашда унинг қобилияти қизиши хисобга 103 олинмаслиги. Ўқитувчининг касб-ҳунарни танлашдан унинг аниқ касбга бўлган қизиқиши қобилияти саломатлиги ва бошқа омиллари ҳар томонлама ўрганилмайди, натижада ўқувчининг шахсий майли қизиқишига эмас балки ўқитувчининг ўқув режасига асосланиб умумий касб танлашга хос ўқишга турли мазмундаги тарбиявий тадбирларда иштирок этишга маданий-ахлоқий ишларни ташкил этиш ва ўтказишга мажбуран жалб этиладиганга ўхшаб кетади. Бундай табиий холат оқибатида ҳар иккала шахсда (ўқитувчи ўқувчи) ҳам касб танлаш ишларда фаоллик ташаббускорлик ижодкорлик йўқолади. Ўқитувчининг ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш таьлим-тарбиявий ишини аниқ ва ижодий режалаштирмаслиги. Бу сабаб меҳнат таълимининг ягона ўқув режаси тарбиясига қўйилган талабнинг бир хиллиги ҳамда ота-касб ва устоз-шогирд тизимларидаги касб манавиятига эътиборсиз қараш натижасидир. Натижада ўқитувчи дарс жараёнида режа ва дастурдан келиб чиқиб ўқувчини меҳнат ва касб танлашини маьнавий шакллантириш имкониятларининг дидактик адабиётларга бой маьнавий меросимиз дурдоналарига диний манбаларга ўлкашунослик материалларига таянган ҳолда таълимининг тарбиявий томонига алохида эътибор бермайди. Ўқитувчи дастурга ёки дарсликка суяниб қолмаслиги ўқувчиларнинг қизиқиш ва ўз имкониятларига қараб танланланган касбига ота –касб ва устоз - шогирд талабларига таяниб иш олиб бормаслиги. Ўқувчи диққаатини, қалбини, онги ва фолиятини забт эта олмайдиган хоҳлаган касбини танлашган воз кечиш уларнинг манавий эхтиёжини қондира олмайдиган моҳир усталар ва мутахасислар ижоди ва фолиятини ижодий ўрганишдан узоқлиги салбий таъсир қилади. Ўқитувчиларнинг меҳнат жараёнида ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш юзасидан таьлим ва тарбиядаги узвий бирликнинг йўқлиги. Мазкур йўналишдаги камчиликлар шу билан изохланадики меҳнат таьлимининг дарс жараёнида унинг тарбия ва касб-ҳунарга йўналтириш қонуниятлари ундаги тарбия жараёнини ташкил этишда таьлим 104 қонунятларига етарлича эътибор қилинмайди. Меҳнат таьлими дарс жараёнида ўқувчиларни касб-хунарга йўналтириш ўқув материаллари воситасида тўпланган билим малака ва кўникмалар ижтимоий фойдали маданий фолият жараёнида қўлланилмайди. Дарсдан ва таълим муассасасидан ташқари иш сифатида ташкил этилмайди унинг натижалари дарсда ўқувчиларнинг билим фолиятини касб танлашнинг фоллаштириш учун фойдаланилмайди. Энг асосий ўқитувчиларни касб-ҳунарга йўллаш таълимини тарбиявий характерига этиборнинг ниҳоятда пастлиги ҳисобланади. Республикамиздаги фан ўқитувчилари иш тажрибаларини ўрганиш натижасида аниқланганки аксарият ўқитувчи ва устозлар таьлимнинг тарбиявий жараёни ташкил этишдан иборат деб бўлмайдилар деган хулосага келдилар. Таьлимнинг тарбиявий характерини амалга ошириш учун тарбия қонунятларини ўқувчиларни касб ҳунарга йўллаш таьлим қонуниятларини негизига синдириб юбориш хар бир мавзуни ўрганишда асосий мақсад пухта билим бериш эмас балки ҳар томонлама вояга етган ўқувчи шахсни шакллантиришдан иборат бўлмоғи кўзда тутилиши керак. Ҳар бир мактаб Ўзбекистонда миграция вазифасини ҳисобга олган ҳолда атрофдаги ишлаб чиқариш корхоналарни фермер хужаликларини агросаноат мажмуаларни шахсий уйларда ташкил этиладиган якка меҳнат фолиятларини истиқболига таянган ҳолда меҳнат таълими негизида ўқувчиларни бир неча касб-ҳунарга йўналтиришнинг касб-корлик тайёргарликка уйғунлаштиришган ҳолда мустақил равишда белгилаб олади. Меҳнат таьлими жараёнида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришдан аста-секин аниқ касб-корликка тайёргарлик мазмунида меҳнат касб ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардаги материаллар уйғунлаштирилган ҳолда акс этилади. Меҳнат таълими мазмунидан ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш жараёнида уларни камида 3 та касбга тайёргарлик ҳолатини ўқувчилар амалий фолиятларини бозор мносабатлари билан уйғунлаштирилган ҳолда акс этилади. Негизида ўқувчиларни касб-ҳунарга 105 йўналтириш имкониятларини аник касб-корликка тайёргарлик ўқув режаси дастурлари ва дидактик материаллари ягона таркибда ва узлуксиз тамойиллар асосларига биноан ишлаб чиқилади. Меҳнат таьлими заминида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришгина умумий меҳнат умумий техника умумий техналогия умумй ишлаб чикариш умумий касблар янги маьлумотлар билан уйғунлаштирилган ва узвий боғланган тизим хамда тамойиллар асосларида ўзлаштиришни ташкил килинади. Меҳнат таьлимида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришда уларни касб-корликка тайёргарликнинг ўқув жараёнларида ноаньанвий вазиятлар ва янги дарс технологиялар узлуксиз ҳамда янгиланган ҳолатда қўлланилади, касб-ҳунарга йўналтиришда улар ўқувчиларни ўзлаштирилган меҳнат ва касб-корлик бўйича тайёрлаш жараёнларидаги шаклланаётган билимлар кўникмалар маҳоратлар малакалар ва ижодкорликлар узлуксиз бойитилиб кенгайтириб ва чуқурлаштириб борилади, меҳнат таьлимда ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтиришни касб-корлик тайёргарлигида назарий билимларни ўзлаштириш хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг асосий қисмларини ўқувчилар дарсдан ташқари ва амалий машғулотлар жараёнида мустақил равишда узвий боғлаб ўрганишга махсус эьтибор берилади. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш жараёнини уйғунлаштирилган меҳнат ва касбкорлик бўйича тайёрлашда назарий дарслар амалий машғулотлар ишлаб чикариш фаолиятларни узвий боғланган жараёнда ташкил этилади ҳамда бошқарилади. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўллаш ҳолатини уйғунлаштирилган меҳнат ва касб-корлик бўйича тайёрлаш жараёнларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда – уларда тест рейтинг ким ошди намойишларини кўргазмаларни маълум бир тизим ва тамойллар асосида узвий боғлаб ўтказилади. Меҳнат жараёнларини 1-синфдан 9-синфгача ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириб умумий таьлим фанлар билан узвий боғланган ҳамда уларни касбий йўналтирилган ҳолда бойитиб кенгайтириб ва чуқурлаштириб олиб 106 борилади. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳолатини уйғунлаштирилган меҳнат ва касбкорлик буйича тайёрлашни боғча –мактаб –КХК маълум ҳолда узлуксиз тизим ва таркибида ташкил қилинади. Уйғунлаштирилган меҳнат таълими ва касб-корлика тайёргарликка манавий марифат ҳуқуқий экологик асослари билан узвий боғланган ҳолатда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтирилган жараёнлари ўзлаштирилиши таъминланади. Уйғунлаштирилган меҳнат таьлими ва касб-корликка тайёргарликани махсус ташкил этилган ўқув-тарбия жараёнларини самарасини оширишда улардаги дидактик асосларда муаллифни илмий асосланган ўқув материалларнинг мазмунини тадқиқот шакллари методлари ва воситалари мунтазам равишда тадбиқ этилади шунда ўқувчиларни мактаб шароитида меҳнат ва касбгача тайёргарликка заминни пайдо бўлган ҳамда улар мактабни битиргач касб-ҳунар колежларга тегишли йўналишга тайёрланган ҳолда ўқишни давом этирадилар. Бу борада қуйдаги материаллардан замин асосида куланилса – мақсадга мувофиқ бўла олади. I. Мавзу: Президент Ислом Каримовнинг асарларида ишлаб чиқаришнинг ислоҳ қилиш айрим масалалари. II. Мақсад: Ўқувчиларни – Президент Ислом Каримовнинг асарларида ишлаб чиқаришни ислоҳ қилишга оид нутқлари билан таништириш ҳамда шу йўналиш бўйича уларни тафаккурини кенгайтирилган ҳолатда меҳнат таълими ва касб танлашга узвийлигини ёритиш. III. Кўриладиган масалалар: 1. Таълим тарбиянинг маъно ва мазмунини-ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришни ишлаб чиқаришда шаклланаётган ислоҳотлар билан уйғунлаштириш аҳамияти. 2. Миллий мафкурани онгимизга сингдирувчи амалий таълим тарбияни ишлаб чиқариш асослари билан ўқувчиларни касб-ҳунарга 107 йўналтиришни уйғунлаштириб амалда тадбиқэтишлари. 3. Меҳнат таълими тайёргарликни ўқувчиларни касбга йўллаш билан мумтоз ҳунармандчилик билан уйғунлаштириш бугунги ва келгуси авлод тафаккурини кенгайтириш асослари. Ўзбекистонда мустақиллик даврининг таълим-тарбия тамойиллари биринчи навбатда аждодларимизнинг бу борадаги тажрибаларидан фахрланиш туйғуларини таркиб топтириш ва ривожлантириш билан характерланади. Бинобарин, фан ва маданиятнинг мумтоз намоёндалари қолдирган илмий назарий меърос бугунги ва келгуси авлод тафаккури доирасини кенгайтиришга бевосита ёрдам беради. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов дастлаб тарихий тафаккур тарзига асосий диққат эътиборни қаратади. Мазкур ва бошқа асарларида Президент Ислом Каримов республикамизда кейинги йилларда рўй бераётган катта иқтисодий, ижтимоий сиёсий ва хуқуқий ўзгаришлар ҳақида баён этилган. Ўқитувчиларга тушунарли булиши учун ўқитувчи Ислом Каримовнинг юқорида номлари келтирилган рисолаларнинг кўрсатилиши, зарур бўлса уларнинг мазмунини қисқача таърифлаб бериши мумкин. “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” номли мазкур асарда мамлакатимизда мустақиллик эълон қилингандан кейинги даврда амалга оширилган ишларга якун ясалган, содир бўлган ижтимоий силжишлар, иқтисодий ислоҳотлар, кишилар онгида рўй бераётган ўзгаришлар ва бошқа зарур масалалар таҳлил қилинган. Шундай экан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг шу ва бошқа асарларини мукаммал ва атрофларча ўрганиш, унда олға сурилган ғояларни ўзлаштириб олиш мақсадга мувофиқдир. Чунки асар ҳар бир Ўзбекистон фуқаросини порлоқ келажагимиз учун ҳалол ва фаол меҳнат қилишга чорлайди. “Ислоҳотларнинг муваффақияти ҳар биримизнинг қўлимизда. Ўзбекистонда яшовчи барча аҳолининг қўлидадир. Мамлакатимизни эркин, 108 бой равнақ топаётган мамлакат бўлсин десак, фарзандларимиз бахтиёр ва тўкин-сочин яшасин десак, ислоҳотларнинг иккинчи босқичида хам мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун бутун куч ғайратимизни сарфламоғимиз даркор. Бу босқич мамлакатимизнинг жадал ривожланиши, унинг қудрати хамда жахон халк таълимиятидаги обрў эътиборни кучайтириш учун мустаҳкам замин яратишга қаратилгандир. Ушбу мақсадларга эришиш бизнинг муқаддас бурчимиз, келажак авлодлар олдидаги эзгу мажбуриятимиздир.”- дейилган асарда. (И.А.Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.-Тошкент: Ўзбекистон, 1995. 267 б.) Шунда меҳнат таълими ўқитувчиси мазкур курснинг давр талабига биноан, ўқувчиларга давлатимиз олдида тутган ғоят муҳим ишлаб чиқариш билан боғлиқ вазифалар мамлакатни иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий ислоҳ қилиш, иқтисодий муносабатларни демократиялаштириш, келажак пойдевори бўлмиш юксак маънавиятдан Ватан равнақи йулида фойдаланиш масалаларини уларга содда ва тушунадиган мисоллар билан уйғунлаштирган ҳолда тушунтирилади. «Таълим тўғрисидаги» қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни қабул қилишдан мақсад, аввалги 11 йиллик таълим тизими илмий жиҳатдан асослаб берилмаганлиги яққол кўзга ташланди. Сабаби, балоғатга етмаган, мустақил меҳнат фаолиятига тайёрланмаган ёшлар олдида иккита улкан хавф-хатар: ишлаб чиқариш учун кераксиз бўлиб қолиш ва касб-ҳунар эгаллай олмасликлари мумкин. Амалдаги қонун ва дастурларини амалга оширишнинг асосий бўғинида узлуксиз таълим тизими ётади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling