“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari

 
Мавзу юзасидан тест саволлари 
1. 9 йил мобайнида нечта фанни ўзлаштириш мумкин? 
A) 25 та 
B) 15 та 
C) 20 дан ортиқ 
D) 19 та 
2.
 
Касб-ҳунар коллежларини битирганларга қандай диплом берилади? 
A) “Мутахассис” дипломи 
B) “кичик мутахассис” даражали диплом 
C) “мутахассислик” дипломи 
D) “бакалавр” дипломи 
3.8-9 синфлардаги материаллар қандай йўналишларда ўқитилади? 


119 
A)6-7 синф материаллари асосида 
B) 5-синфдан танлаб олинган йўналишда 
C)3- синф меҳнат таълими асосида 
D) бошланғич синфлар асосида 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


120 
 
§ 10. КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ ЮЗАСИДАН АМАЛГА 
ОШИРИЛАДИГАН ТАЖРИБА-СИНОВ ИШЛАРИ ВА УЛАРНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
Тажриба-синов ишларининг шакллантирувчи босқичида ўқувчиларни 
касбга мослаштириш технологиясининг даражаси таҳлил қилинди. Бунда 
тажриба-синов ишлари тажриба гуруҳида биз таклиф этган технология 
асосида, назорат гуруҳида эса анъанавий дастур бўйича амалга оширилди. 
Унинг натижаларини баҳолаш учун меҳнат таълими бўйича таълим 
стандартининг тахлили асосида ўқувчиларнинг касбга мослаштириш бўйича 
эгаллашлари лозим бўлган энг аҳамиятли туртта кўникмани аниклаб олдик, 
яъни: 
Ахборотларни таҳлил қилиш кўникмаси. Ушбу кўникма ўқувчиларнинг 
касб таснифи, унинг асосий туркумларига хос умумий хусусиятларни 
билиши, касбларнинг мураккаблик омилларини тахлил қила олиши билан 
баҳоланади; 
Гностик 
кўникмалар
У 
касби 
бўйича 
талаб 
қилинадиган 
шарт-шароитлар билан ўқувчининг қизиқишлари, майллари, қобилиятлари, 
саломатлиги ва бошқа сифатларининг ўзаро мувофиқлигини аниқлаш 
асосида баҳоланади; 
Конструктив кўникмалар. Ўқувчи томонидан касбга доир шахсий 
режанинг мазмуни, бўлимлари ва вазифасииинг асосланиши, касбга 
тайёргарлик ва касб маҳоратини ошириш усулларини эгаллаганлиги. 
Ташкилий кўникмалар. Касбга мослаштириш ва касбга хос билимларни, 
малакаларни эгаллаш ҳамда диагностик касб маслаҳатидан фойдаланишни, 
академик лицейлар ва касб-хунар коллежларининг ўқувчиларига бўлган 
талабларни, уларнинг бир-биридан фарқини билиши. 
Сўнгра, мазкур кўникмаларнииг тажриба ва назорат гуруҳлари 
ўқувчиларида қай даражада шаклланганлигани қиёсий тахлил қилиш 
мақсадида уларнинг ҳар бири анкета саволлари ҳамда амалий топшириқ 


121 
ёрдамида баҳоланди. Бу ўринда анкета саволлари назарий, топшириқ эса 
амалий билим ва кўникмаларни аникдигага хизмат қилиши кўзда тутилиб, 
ҳар бир савол 5 балли тизимда баҳолаб борилди. 
Биз ўқувчилар томонвдан билим ва кўникмаларни ўзлаштириш 
сифатини баҳолашнинг умумлашган кўрсаткичи - охирги натижа бўйича 
тақослашдан фойдаландик. Бунда ўқувчилар билим ва кўникмаларини 
келтирилган ўртача ўзлаштириш бали орқали баҳолаш энг самарали йўналиш 
ҳисобланиб, у гуруҳлардаги ўртача ўзлаштириш бали фарқи ва ўртача балл 
атрофида балларнинг ёйилиш кўрсаткичидан фойдаланиб аникданади. 
Касб-ҳунар танлашда адашмаслик учун ўқувчилар қуйидагиларни 
билиши ва уддалаши керак: 
А) меҳнат ва касб турларига бўлган ўз мойиллиги, қизиқиш ва лаёқат; 
Б) Касб-ҳунар бўйича меҳнат шароити ва мазмуни (предмети, мақсади, 
меҳнат қуроли, ишчининг асосий вазифаларини, билимни, кўникмаларни, 
меҳнат ташкиллаштириш; 
В) Инсоннинг шахсий хислат-лари ва соғлигига касб томонидан 
қўйиладиган талабларни; 
Г) Касб-ҳунар эгаллаш ва малака ошириш йўлларини (ишлаб чиқариш 
жараёни, касб-ҳунар коллежларида, махсус курсларда, ОЎЮда ва ҳ.к.); 
Д) Танлаган касб-ҳунар бўйича ишлаш мумкин бўлган энг яқин 
корхоналар тўғрисидаги маълумотларни, тўгаракларда иштирок этиш 
жараёнида ўз қизиқиш ва мо йилларни амалиётда синаш;
Е) Маълумотлар ва махсус адабиётлар орқали касблар билан танишиш, 
мутахассис билан маслаҳатлашиш, ишчи ўрни билан танишиш; 
Ж) Касб-ҳунарга йўналтириш Марказидан маслаҳатлар олиш, 
амалиётдан ўтиш, шифокор маслаҳатини олиш; 
З) Касб-ҳунар тўғрисидаги маъ-лумотномаларни ва адабиёт-ларни “Ким 
бўлсам экан?” мавзусидаги материадларни ўқишни, бўш ишчи ўринлари 
тўгрисида иш билан бандлик ташкилотлари материаллари билан танишиш ва 
маслахатлашишни. 


122 
Баркамол ўқувчи шахсини тарбиялашда касбга мослаштириш 
ишларининг мазмунини белгилашдаги қуйидаги фикрларга амал қилиш 
мақсадга мувофиқ бўлади: 
- ўқувчиларнинг касбга мослаштиришнинг педагогик технология 
борасидаги 
амалга 
оширган 
тадқиқотларимиз 
ишлаб 
чиқилган 
технологиямизнинг самарали ва ишончли эканлигини тасдиклади; 
- ўқувчиларда шакллантирилган касб оид кўникма ва малакалар, 
уларнинг бўлажак мутахассислар сифатида касбий шаклланишидаги 
аҳамиятини ўрганиш учун қўлланилган методлар мажмуаси олинган 
натижаларнинг ҳаққонийлиги ва ижобий тавсифдалигини тасдиқлади; 
- дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ўқувчиларнинг умумтаълим, 
умуммеҳнат билим ва кўникмалари даражасини оширишнинг ишлаб 
чиқилган педагогик технологиясини таълим тизими амалиётига тадбиқ 
қилиш мумкин, деб ҳисоблаймиз. 
Ўқувчиларни касбга мослаштиришда меҳнат таълими бўйича дарсдан 
ташқари машғулотларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини тасдикдади. 
Ўқувчиларнинг касб танлашга оид билим ва кўникмалари диаграммалар 
ҳамда қиёсий жадваллар ёрдамида таҳлил қилишини натижасида дарсдан 
ташқари машғулотларда ўқувчиларни касбга мослаштириш ишларининг 
мақсадга мувофиқ ташкил этилиши бу машғулотларга мунтазам иштирок 
этувчи ўқувчиларнинг умуммеҳнат билим ва кўникмалари, умумтаълим 
фанларидан ўзлаштириш даражаси қолган ўқувчиларга нисбатан бирмунча 
юқори эканлигада ўз исботини топди; 
- касбий тарбия тизимида куйидагиларга амал қилиниши лозим деб 
ҳисоблаймиз: 
• касбий тарбия - тарбияланувчи шахсини олий ижтимоий қадрият деб 
тан олиш, ҳар бир бола, ўсмир ва ёш йигит-қизнинг бетакрор 
ҳамда ўзига хослигани ҳурматлаш, унинг ижтимоий ҳуқуқи ва 
эркинлигини эътиборга олиш; 
• ёшларда истак ва имконият мувофикдиги туйғусини қарор топтириш; 


123 
• миллийликнинг ўзига хос анъаналари ва воситаларига таяниш; 
• шахслараро муносабатларда инсонпарварлик, ўқитувчилар ва 
ўқувчилар ўртасидаги бир-бирига ҳурмат муносабатлари, болалар фикрига 
эътибор қилиш, уларга меҳрибонларча муносабатда булиш; 
• касбий тарбия жараёнида узлуксизликка ва турли ёшдаги болаларни 
қамраб олишга алоҳида аҳамият бериш. 
Қайд этилган материаллар негизида “Илмий педагогик тадқиқот 
натижаларини расмийлаштиришнинг намунавий тартиби”да қуйидагиларга 
таяниш: тадқиқот мазмуни, мантиқий тузилиши, асосий тушунчалари ҳамда 
асосномаси, тадқиқот мавзусининг долзарблиги, тадқиқот муаммоси
тадқиқотнинг мақсади, тадқиқот фарази, тадқиқот объекти, тадқиқот 
предмети, тадқиқот вазифалари, тадқиқотнинг назарий аҳамияти, 
тадқиқотнинг амалий аҳамияти, тадқиқотнинг илмий янгилиги, тадқиқотнинг 
ишончлилиги ва асосланганлиги, ҳимояга олиб чиқиладиган асосий 
хулосалар, 
тадқиқотни 
амалга 
ошириш 
босқичлари, 
тадқиқот 
натижаларининг амалга оширилиши, тадқиқотларни амалга ошириш 
истиқболлари, ишнинг мундарижасини тузиш. Мазкур ишларнинг 
бажарилишида илғор тажриба ва олимларнинг фикрлари, ғоялари билан 
тўлдирилиши мақсадга мувофиқдир. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling