“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari

Мавзу юзасидан тест саволлари: 
1.
 
Ўқувчиларнинг касбга мослаштириш бўйича эгаллашлари лозим 
бўлган энг аҳамиятли кўникмалар қайсилар? 
A) гностик кўникмалар, конструктив кўникмалар, ташкилий кўникмалар 
B) ахборотларни таҳлил қилиш кўникмаси, гностик кўникмалар, 
конструктив кўникмалар, ташкилий кўникмалар 
C) ахборотларни таҳлил қилиш кўникмаси, конструктив кўникмалар, 
ташкилий кўникмалар 
D) ахборотларни таҳлил қилиш кўникмаси, гностик кўникмалар, 
конструктив кўникмалар 


124 
2.
 
Мактабгача таълим муассасаларида касб олами ҳақидаги 
дастлабки тушунчалар қандай берилади? 
A) бошланғич меҳнат кўникмалари, ўйинлар орқали 
B) бошланғич меҳнат кўникмалари, касблар орқали 
C) китоблар, ўйинлар орқали 
D) экскурсиялар, китоблар орқали 
2.
 
Умумий ўрта таълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш 
ишлари 1-9 синфларда узлуксиз тарзда ўқувчиларга нима асосида 
берилади? 
A) тестлар асосида 
B) шахснинг қизиқиш ва қобилиятлари асосида 
C) шахснинг психологик-педагогик ташхиси асосида
D) шахснинг кўникмалари асосида 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


125 
 
Х У Л О С А
 
Маълумки, ўқувчилар касбларга оид маълумотларнинг асосий ҳажмини 
умумий ўрта таълим мактабининг 8-9 синфларида меҳнат таълими жараёнида 
эгаллайдилар. Тадқиқот ишида дастлабки параграфларда бу жараённинг 
муҳимлигини таъкидловчи икки омил таҳлил қилиб берилди, яъни 
биринчидан, касбга мослаштириш ишлари тўғри йўлга қўйилганида 
ўқувчилар ўз қизиқишлари, майллари, қобилиятлари, саломатлиги ва бошқа 
сифатларидан келиб чиқиб келажагини тўғри белгилаб олишини 
таъминлайди; иккинчидан, жамиятимизнинг ҳар бир жабҳасида ўз касбини 
маҳорат даражасида эгаллаган, мустақил ва ижодий фикрловчи 
мутахассисларга эга бўлади. 
Ўқувчиларни касбга мослаштиришда ўқитишнинг янги педагогик 
технологияларидан фойдаланиш хусусиятлари мазмун-моҳияти таҳлили 
асосида дарсдан ташқари машғулотларни ташкил қилиш мақсад ва 
вазифалари, ўқувчи касбий сифатларини дастлабки педагогик-психологик
ташҳис қилиш, танлаган касби тўғрисида ахборот бериш, ўқувчи шахсини 
ижтимоий-касбий мослаштириш, касбий маслаҳатлар, касбий-иқтисодий 
тарбия методларини қўллаш йўллари кўрсатиб берилди. Шу билан 
биргаликда дарсдан ташқари машғулотлари, оммавий шаклдаги дарсдан 
ташқари машғулотлар ҳамда ўқувчиларнинг меҳнат бирлашмалари каби 
машғулот шаклларидан фойдаланишга оид тавсиялар берилди. 
Шунингдек, дарсдан ташқари машғулотларни ташкил қилишда касбга 
мослашиш ишлари технологиясининг функционал тузилмаси ишлаб чиқилди. 
Унга кўра таълим жараёнини лойиҳалаш ва мақсадини белгилаш 
босқичининг ташқи омиллар, таълим жараёни, ички омиллар таъсирида 
амалга оширилиш мазмуни кўрсатиб берилди. 
Дарсдан ташқари машғулотларни ташкил қилиш ўқувчиларни касбга 
мослаштириш жараёни билан уйғунлигини таъминлаш механизмини ишлаб 


126 
чиқиш м ақс адида ўқувчиларни касбга мослаштириш тузилмаси ишлаб 
чиқилди. Тузилманинг икки асосий ташкил этувчиси: меҳнат таълими 
дарслари жараёни ва дарсдан ташқари машғулот турларининг бир-бирини 
ривожлантиришини таъминлаш учун уларнинг ҳар бир бўғинининг ўзаро 
боғлиқлик асослари ишлаб чиқилди. Бу вазифани амалга оширишда меҳнат 
таълими давлат таълим стандарти ва тадқиқотчи томонидан ишлаб чиқилган 
касбга мослаштиришга асосланган дарсдан ташқари машғулотларнинг 
умумий тузилмаси асос сифатида олинди. 
Касбга 
мослаштириш 
ишлари 
тизимли 
равишда, 
изчил 
такомиллаштириб борилгандагина келажакда мукаммал касб эгаси бўлишига 
эришилади. Бу мақсадда ишлаб чиқилган “Ганчкорлик”, “Тикувчилик”, “Еш 
ҳунарманд”, 
“Наққошлик”, 
“Электротехника”, 
“Еш 
дурадгор” 
тўгаракларининг ўқув режа ва дастурлари ўқувчиларнинг умумий ўрта 
таълим муассасасидаги дарсдан ташқари даврини қамраб олган ҳолда, 
умумтаълим фанлари билан узвий алоқадорликда амалга оширилиши, 
назарий ва амалий билимларининг таълим стандартлари даражасига тўла 
жавоб бера оладиган битирувчилар тайёрлаш имконини беради. 
Ўқувчиларни касбга мослаштиришнинг ишлаб чиқилган 
технологияси ҳамда тўгараклар ўқув дастурларини амалиётга тадбиқ 
этишнинг энг самарали ечими сифатида касбга мослаштириш 
ишларини ташкил қилишда дарсдан ташқари машғулотлар мазмунини 
танлашнинг ташкилий-педагогик мезонлари ишлаб чиқилди. Ушбу 
мезонларда ўқувчига тушунча берилаётган касбнинг турлари ва номлари 
бўйича реал мавжуд касбларнинг микдорига нисбатан оптимал 
муносабатни сакдаш, касб танлаш ишида маҳаллий ва минтақавий 
эҳтиёжлар асосида касбга мослаштиришнинг устуворлиги, бўлажак касб 
тури билан боғлиқ фаолиятнинг мазмуни ва тузилмасини асослаш, 
ўқувчининг ўзи мослаштирилаётган касб объектларининг хусусиятлари 
тўғрисида маълумотга эга бўлишлиги каби ҳолатлар ўз аксини топган. 
Дарсдан ташқари машғулотларни ташкил қилишда ўқувчилар 


127 
умумии ўрта таълим ўқув дастури билан узвий боглиқ равишда касбга 
мослаштириш оид тушунчаларни узлуксиз эгаллаб бордилар. Тўгараклар 
учун 
ишлаб 
чиқилган 
дастурларни 
амалга 
ошириш 
мураккаб 
педагогик-психологик ҳамда ташкилий жараёнларни ўз ичига олганлиги 
сабабли, тадкиқот ишида ўқувчилар қабул қилиши лозим бўлган барча 
ахборотлар оқимини гуруҳлар буйича тизимлашгириб чиқилди. Бунда 
ўқувчиларни касбга мослаштириш ишларини ахборот билан таъминлаш 
тузилмасини тахлил қилиш асосида ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим ўқув 
дастури асосида дарс жараёнида танишиши мумкин бўлган танлаган касби ва 
у тўғрисидаги ахборотлар жамланди ҳамда тизимлаштирилди. 
Амалга оширилган тажриба-синов ишлари натижасида 
ўқувчиларни дарсдан ташқари машқулотлар жараёнида касбга
мослаштиришнинг тавсия этилаётган педагогик технологиясини таълим 
муассасалари амалиётига жорий этиш йўли билан ўрганилди. Бунда 
дастлаб, дарсдан ташқари машқулотлар жараёнида касбга мослаштириш 
ишлари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўқувчи шахсини 
шакллантиришда педагогик технологиялардан фойдаланиш шакллари ва 
мазмуни ишлаб чиқилди. Сўнгра шу асосда ишлаб чиқилган таълим мазмуни
ва методлари бевосита ўқувчиларнинг дарсдан ташқари машқулотлари
жараёнида синаб кўрилди. Ўқув қўлланмада ўқувчиларни касбга 
мослаштириш технологиясининг ишланганлик даражаси тахдил қилиниб,
таълимда янги педагогик технологияларни қўллашнинг энг мақбул
йўналишига ўқувчиларни касб мослаштириш ишларига тўғри
йўналтириш орқали эришиш мумкинлиги илмий асосланди. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling