“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf
VI. Касб-ҳунарга йўналтириш тизимини бошқариш
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari
VI. Касб-ҳунарга йўналтириш тизимини бошқариш
Касб-ҳунарга йўналтириш тизимининг ташкилий тузилмаси аҳолининг барча қатламлари томонидан онгли равишда касб танлашларини таъминлашга қаратилади. Мактабгача таълим ёшидаги болалар, ўсмирлар ва ўқувчи ёшларни касбий ўзлигини англашга кўмаклашишга йўналтирилган асосий ишни таълим тизимининг ижтимоий – психологик хизмати амалга ошириши лозим. Умумий ўрта таълим мактаблари, мактаблараро ўқув ишлаб чиқариш муассасалари, ўрта махсус, касб – ҳунар ва олий таълим муассасаларининг штатларига касб танлаш бўйича маслаҳатчи лавозими киритилмоғи лозим. Чақириққача бўлган ёшларни касб – ҳунарга йўналтириш ишларини мудофаа вазирлиги бўлимлари, «Ватанпарвар» ташкилотлари томонидан амалга оширилиши лозим. Маълум бир касбий тажриба ва билимга эга бўлган ёшларнинг касбий шаклланиши ёшлар ташкилотларининг ижтимоий хизматлари ва тегишли жамғармалар томонидан қўллаб-қувватланилади. Ёш авлодни, хусусан ўсмирларни касб-ҳунарга йўналтиришнинг тиббий 140 жиҳатлари туман, шаҳар тиббий муассасаларининг врачлари томонидан ҳал этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги на унинг ҳудудий бошқарув органларида мазкур соҳа ишлари учун масъул ходимлар белгиланмоғи зарур. Иқтисодиётнинг таркибий ўзгаришлари натижасида ишдан бўшаган на аҳолининг банд бўлмаган қисмини касб-ҳунарга йўналтириш тегишли маслаҳат пунктлари (бюро) ва меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан амалга оширилади. Ҳар хил мулкчилик шаклидаги корхоналарда иш билан банд бўлган аҳолини касб-ҳунарга йўналтириш (ишлаб чиқаришда касбий ва ижтимоий мослашиш нуқтаи назаридан) мазкур корхоналарнинг ижтимоий ривожлантириш ва кадрлар хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади. Давлат касб-ҳунарга йўналтириш тизими билан бир қаторда фуқаролар ва корхоналарга касб-ҳунарга йўналтириш масалалари бўйича пуллик хизмат кўрсата оладиган, жумладан тижорат йўналишидаги бюро, агентликлар тузилиши мумкин. Чекланган меҳнат қобилиятига эга бўлган шахсларни касб-ҳунарга йўналтириш Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Соғлиқни сақлаш вазирликлари зиммасига юклатилади. Тизимнинг барча бошқарув босқичларида мазкур вазирликлар шу иш учун масъул ходимлар ажратади. Олий ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида турли патологияларга мансуб ногиронларни касбий тайёргарлик олишлари учун махсуслаштирилган бўлинмалар тармоғи яратилиши лозим. Касб-ҳунарга йўналтириш ишларини умумий илмий-методик таъминоти, тегишли тоифали ходимларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, ижтимоий-иқтисодий, психологик-педагогик ва тиббий-физиологик муаммолари бўйича илмий текширишларни мувофиқлаштириш ишларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика Ташхис маркази амалга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling