“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


VII. Концепцнини амалга оширишнинг шарт-шароитлари


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari

VII. Концепцнини амалга оширишнинг шарт-шароитлари 
Мазкур Концепцияни амалга ошириш учун тегишли ҳуқуқий, 
ижтимоий-иқтисодий, моддий-техник, ахборот ва молиявий шарт- шароитлар 
яратилиши лозим.
Ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш учун қуйидагилар зарур:

касб-ҳунарга йўналтириш тизимини бозор, иқтисодиётининг давлат 
механизмига узвий таркибий қисм сифатида киритиш;

касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида юксак психологик 
шартларни талаб қиладиган мутахассисликни танлаган абитуриентлар учун 
касбий танлов ва бошқа барча мутахассисликларни танлаганлар учун касбий 
маслаҳатлар бериш тартибини жорий этиш.
7.1. Ташкилий-ҳуқуқий таъминот
Ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш учун қуйидагилар зарур:
-
Меҳнат тўғрисидаги қонунлар Кодекси, «Аҳолининг бандлиги
тўғрисида»ги, «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» 
қонунларига лозим бўлган ҳолларда тегишли ўзгаришлар ва қўшимчалар 
киритиш;
-
аҳолини касбга йўналтириш масалалари бўйича Халқаро меҳнат 
ташкилоти конвенцияси ва тавсияларини ратификация қилиш;
-
«Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини касб-ҳунарга 
йўналтириш тўғрисида»ги, «Аҳолини касбга йўналтириш тўғрисида»ги, 
«Касбга йўналтириш ҳудудий Маркази тўғрисида»ги, «Чекланган меҳнат 
қобилиятига эга бўлган шахсларни касбга йўналтириш тўғрисида»ги 
Низомларни ишлаб чиқиш; 
-
мактаблараро ўқув ишлаб чиқариш комбинатларида, мактабларда
касб-ҳунарга йўналтириш Марказларида касбий маслаҳатчиларнинг фаолият 
доираларини белгиловчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;


142 
-
ёшлар учун ижтимоий хизмат ва таьлим тизимидаги ижтимоий – 
психологик хизмат тўғрисидаги Низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар 
киритиш.
7.2. Кадрлар билан таъминлаш 
Республиканинг касб-ҳунарга йўналтириш ташкилотларининг кадрлар 
бўйича таркиби докторлик ва номзодлик илмий даражасига эга бўлган 
олимлар ёки таълим соҳасида маълум амалий иш тажрибасига эга бўлган, 
таълим муассасаларида – камида беш йил ишлаган педагог ва инженер – 
педагоглардан шаклланади.
Уларни тегишли кадрлар билан таъминлаш психологлар, касбий 
маслаҳатчилар, психофизиологлар, социологлар ва бошқаларни тайёрлашни 
кўпайтириш ҳисобига шакллантирилади.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling