“Касбга йўналтиришнинг илмий-педагогик асослари” номли ў?ув ?ўлланма rtf


II. Касб-ҳунарга йўналтиришнинг мақсади, вазифалари ва асосий


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/39
Sana27.08.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1670446
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39
Bog'liq
55297 kasbga yonaltirishning ilmij-pedagogik asoslari

II. Касб-ҳунарга йўналтиришнинг мақсади, вазифалари ва асосий 
тамойиллари 
Касб-ҳунарга йўналтириш – умуминсоний маданиятни шакллантириш 
жараёнининг таркибий қисмларидан бири сифатида ёш авлодни касбий 
тикланиши, табиат инъом этган (туғма) қобилиятларини ривожлантиришда 
кўмаклашиш, инсонга касбий ўзлигини англашига ёрдам берувчи махсус 
чора – тадбирлар мажмуаси бўлиб, унинг имконият ва эҳтиёжларини ҳисобга 
олган ҳолда, бандлик ва мақбул таълим турини танлаш ишларида, турли хил 
малакали касб мутахассисларига бўлган эҳтиёжларда жамиятнинг 
ғамхўрлиги сифатида намоён бўлади.
Касб-ҳунарга йўналтириш ишининг бош мақсади ўзига хос усуллар 
ёрдамида мутахассиснинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини 
кучайтириш ва аҳолининг самарали бандлигини оширишга эришишдан 
иборат.
Касб-ҳунарга йўналтиришнинг асосий мақсади – ёш авлодни онгли ва 
мустақил равишда келгуси таълим йўналишини (академик лицей ёки касб – 
ҳунар коллежи) танлашига ёки шахснинг психофизиологик хусусиятлари, 
қизиқиши, қобилияти, мойилликлари ва жамиятнинг кадрларга бўлган 


134 
эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда меҳнат қилиш соҳасини танлашга 
тайёрлашдан иборат.
Касб-ҳунарга йўналтиригп қуйидаги икки асосий вазифани ҳал қилишга 
қаратилган:
-
меҳнат имкониятларини оқилона тақсимлаш ва фойдаланиш ҳисобига 
мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш;
-
шахсни ижтимоий ва иқтисодий ҳимоялаш, чунки ўз қизиқишлари, 
мойиллик ва имкониятларига мос келган касбни танлаган инсон ҳам касбий, 
ҳам моддий жиҳатдан тезроқ уни ўзлаштиради ва сезиларли натижаларга 
эришади.
Касб-ҳунарга йўналтириш ишининг пировард натижаси ижтимоий- 
иқтисодий омил бўлиб, шахсга ҳам, давлатга ҳам реал фойда келтиради.
Касб-ҳунарга йўналтиришда қуйидаги тамойиллар асос қилиб олинган:
-
касб-ҳунарга йўналтириш хизматларининг мажмуавий характердалиги;
-
иқтисодий ривожланиш ва меҳнат бозорини ўрганиш ва прогноз қилиш 
орқали жамият ва шахс қизиқишларини мувофиқлаштириш;
-
шахсни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис 
қилиш шакли, услублари ва воситаларининг илмий асосланганлиги;
-
Ўзбекистон фуқароларининг ва (лозим бўлганда) бошқа давлат 
фуқароларининг ўқиш, иш жойи, ёши, жинси, миллати ва диний 
дунёқарашидан қатъий назар касб-ҳунарга йўналтириш хизматларидан 
фойдаланишга тенг ҳуқуқлиги;
-
касб танлаш ёки алмаштириш, таълим тури ва ишга жойлашиш 
имкониятларига нисбатан касбий ва бошқа ахборотларнинг тушунарлилиги;
-
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларига психологик-педагогик ва 
касб-ҳунарга йўналтириш хизматларини кўрсатишнинг мажбурийлиги ва 
бепуллиги, аҳолининг бошқа гуруҳларига давлат даражасида кафолатланган 
касбий ташхис ва маслаҳат беришнинг ихтиерийлиги;
-
касбий танлов, ташҳис ва маслаҳат хулосаларининг объективлиги, 
махфийлиги ва тавсиявий характерда эканлиги; 


135 
Касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг асосий объекти:

умумий ўрта таълим мактабларининг 1 – 9 синф ўқувчилари; 

олий ўқув юртлари талабалари ва ўрта махсус, касб – ҳунар таълими 
муассасаларининг ўқувчилари;

банд бўлмаган аҳолининг турли гуруҳлари;

ишдан бўшаши кутилаётганлар;

иш қобилияти чекланган шахслар.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling