210.
Қайта молиялаш ставкаси, унинг даражасини ўзгаришига таъсир этувчи
омиллар?
Жавоб: Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси Марказий банк томонидан олиб
борилаётган монетар сиёсатнинг асосий йўналишларидан, инфляция ва иқтисодий ўсиш
даражасининг ўзгариши ҳамда пул бозоридаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда белгиланади ҳамда
у иқтисодиётдаги фоиз ставкаларининг индикатори бўлиб хизмат қилади. Қайта молиялаш
ставкаси монетар сиёсат инструментларидан бири бўлиб, у Марказий банкнинг тижорат банклари
билан операцияларини амалга оширишда қўлланилади.
211.
Рентабеллик тўғрисида маълумот беринг.
Жавоб: Рентабеллик - пул, меҳнат ва моддий ресурсларидан фойдаланиш бўйича
самарадорлик даражасини ифодалайдиган нисбий кўрсаткичдир.
212.
Синдициялаштирилган кредит нима?
Жавоб: Синдициялаштирилган кредит - бир неча банклар томонидан йирик инвестиция
лойиҳаларини биргаликда кредитлаш.
Йирик инвестиция лойиҳаси - умумий қиймати тижорат банкларининг биринчи даражали
капиталининг 25 фоизидан ошадиган инвестиция лойиқаси.
Синдициялаштирилган кредитлар фақат юридик шахсларга берилади.
213.
Қайси мижозлар ва мақсадларга кредитлар бериш тақиқланади?
-
Давлат бошқаруви органлари ва бюджет ташкилотларига (Ҳукуматнинг алоҳида қарорига
асосан ажратилиши лозим бўлган кредитлардан ташқари);
-
хўжалик фаолияти билан шуғулланмайдиган жамоат ташкилотларига;
-
зарар кўриб ишлаётган корхоналарга (банк балансига олинган банкрот ишлаб чиқариш
корхоналари мулкларини бошқариш учун таъсис этиладиган бошқарув компаниялари устав
капиталидаги иштироки бундан мустасно).
-
қимматли қоғозлар бўйича биржа спекулятив амалиётларига;
-
сиёсий мақсадларга;
-
қурол ишлаб чиқариш ва сотиб олишга;
-
ноқонуний (жиноий фаолият, терроризмни молиялаштириш ва бошқа.) мақсадларга;
-
АТ Халқ банк қимматли қоғозлари гарови асосида (банк акцияларидан ташқари) кредитлар
бериш;
-
бошқа банкларнинг кредитларини таъминоти сифатида кафолат, кафиллик ва
аккредитивлар бериш (алоҳида ҳолларда ушбу масала Бош Банк Кредит қўмитаси томонидан
кўриб чиқилиши мумкин);
-
қиморхоналар фаолиятига.
Do'stlaringiz bilan baham: |