Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


Савол:Болалар хазинаси омонатининг шарт ва қоидаларини айтиб беринг?


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

Савол:Болалар хазинаси омонатининг шарт ва қоидаларини айтиб беринг? 
Жавоб: 
“Болалар хазинаси” миллий валютадаги жамғарма омонат турига маблағлар жисмоний 
шахслардан банкнинг барча филиаллари томонидан 7 ёшга тўлган болалар номига очилади ва 
бола 18 ёшга тўлиқ тўлгунга қадар сақланади. Омонатчига “Болалар хазинаси” омонатидаги пул у 
18 ёшга тўлиқ тўлганда ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) тақдим этгандан кейин 
берилади. 
224. 
Савол:Жисмоний шахсларга қандай тартибда ва қайси ҳужжатлар асосида 
депозит ҳисобварақлар очилади? 
Жавоб:
“Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида 
Йўриқнома”(рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрел)нинг 17 ва 18–бандларига мувофиқ, жисмоний 
шахслар томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча, жамғарма ва муддатли депозит 
ҳисобварақлари очиш учун ҳисобварақ очиш тўғрисидаги аризани шахсан ҳамда шахсини 
тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тақдим этилганда депозит 
ҳисобврақлар очилади. “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни 
легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат 
Қоидалари”(рўйхат рақами 2528, 2013 йил 21 ноябр)нинг 45 бандида ҳисобварақ очаётган 
шахснинг ёхуд унинг ваколатли вакилининг шахсан иштирокисиз ҳисобварақ очиш тижорат 
банкларига таъқиқланганлиги белгилаб берилган. 
 
225. 
Савол: Чакана хизмат бўлими ходимлари амалга оширадиган амалиётлари?
Жавоб:
Банк филиали қарори бўйича жисмоний шахсларга кредитлар ажртиш; 
Банк карталари очиш буйича буюртмаларни қабул қилиш ва тайёр бўлган банк карталарни 
мижозларга бериш; 
Валюта амалиётлари бўйича (СВИФТ) амалиётлари бажариш; 
Омонат бўйича тушунчалар бериш ва амалиётларни бажариш; 
ХПЎ бўйича амалиётлар бажариш; 
ИНПС бўйича амалиётлар бажариш; 
Суйинчи ва дафн пулларини бериш; 
Кросс сотув бўйича фуқаро ва мижозларга тушунчалар бериш. 



Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling