228.
Савол: “Банк пластик карточкаси” тушунчасига тариф беринг?
Жавоб: Банк пластик карточкаси - унинг эгасига банк ҳисобварағи бўйича операцияларни, шу
жумладан, ҳисобварақ орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (тўловларни) амалга ошириш ва
ундан нақд пул маблағларини олиш имконини берувчи электрон тўлов воситаси ҳисобланади.
229.
“Слип” тушунчасига тариф беринг
Жавоб: Банк пластик карточкасидан фойдаланган ҳолда операция ўтказилганлигини тасдиқловчи
ва ўзида операция суммаси, тури, санаси, шунингдек банк пластик карточкасини ҳамда ушбу
слипни шакллантирган терминални идентификация қилиш имконини берувчи ахборотларни акс
эттирувчи терминал квитанцияси.
230.
Савол: “Эмитент”, тушунчаларига тариф беринг?
Жавоб:
Эмитент - БПКнинг эмиссиясини амалга оширувчи, ўзи эмиссия қилган БПКларга нисбатан мулк
ҳуқуқига эга бўлган, ўз номидан уларнинг сақловчилари ва эквайерлар олдида нақд пулсиз ҳисоб-
китобларга оид қонун ҳужжатлари талаблари асосида мажбуриятларни зиммасига олган,
шунингдек БПК сақловчиларининг тўлов операциялари бўйича авторизациялаш, транзакцияларни
йиғиш ва уларга ишлов бериш функцияларини амалга оширувчи банк.
231.
Савол: “Эквайринг” тушунчаларига тариф беринг?
Жавоб:
Эквайринг - БПК орқали амалга оширилган операциялар бўйича товарлар (ишлар бажарувчи,
хизматлар кўрсатувчи) сотувчилари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек БПК
сақловчисига бевосита касса ёки банкомат орқали нақд пул бериш.
232.
Савол: “БПК сақловчиси тушунчаларига тариф беринг?
Жавоб: БПК сақловчиси - эмитент банк билан шартнома асосида фойдаланувчи мижоз ёки
мижоз томонидан ваколат берилган шахс.
Do'stlaringiz bilan baham: |