Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

250. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон 
Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги 
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси нечта йўналишдан иборат? 
Жавоб: 7 та йўналишдан иборат. 

Биринчи йўналиш: инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада 
ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш; 

Ўзбекистонда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий 
ва зарур шартига айлантириш; 

Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш
-
Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш

Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш; 

Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш; 
-
Ўзбекистон хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол 
ташқи сиёсат олиб бориш. 
251. 
Ишончнома, Юридик шахснинг ишончномаси ва ишончноманинг муддати 
тўғрисида нималарни биласиз? 
Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи 
шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли 
вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради. 
Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг 
уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш 
учунгина берилиши мумкин. 
Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу 
юридик шахснинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) босилади. 
Давлат мулкига асосланган юридик шахс номидан пул ва бошқа мулкий бойликларни олиш 
ёки топшириш учун бериладиган ишончнома шу юридик шахснинг бош (катта) бухгалтери 
томонидан ҳам имзоланиши керак. Банкда операцияларни амалга оширишга ишончнома бериш 
тартиби ва унинг шакли қонунчилик билан белгилаб қўйилади. 
Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат 
кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. 


Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling