Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Интизомий жазо турларини айтиб беринг?


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

252. 
Интизомий жазо турларини айтиб беринг? 
-
ҳайфсан; 
-
ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Агарда ички 
меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача 
жарима; 
-
меҳнат шартномасини бекор қилиш. 
253. 
Интизомий жазо қўллаш тартиби қандай?
Интизомий жазолар ходимни ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) 
томонидан қўлланилади.
Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб 
қилиниши лозим. Тушунтириш хати беришдан бош тортиш жазо қўллашга тўсиқ бўлмайди. 
Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин. 
Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин узоғи билан 1 ой 
ичида қўлланилади (бу муддатга ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақти ҳисобга 
олинмайди). 
Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб 6 ой ўтганидан, молия-хўжалик 
фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланганда эса, содир этилган кундан 
бошлаб 2 йил ўтганидан кейин жазони қўллаб бўлмайди (жиноий иш бўйича иш юритилган давр 
бу муддатга кирмайди). 
Интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёки қарор ходимга маълум 
қилиниб, тилхат олинади. 
254. 
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати қанча?
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб 1 йилдан 
ошмаслиги лозим. 
Иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг илтимосига биноан 
жазони 1 йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли. 
Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш 
чоралари қўлланилмайди. 
 
МУАММОЛИ КРЕДИТЛАР БИЛАН ИШЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИ 
255. 
Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий 
йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш 
тартибига қачон ўзгартириш киритилди. 
Жавоб: 2021-йил 19-ноябрда. 
256. 
Активларга изоҳ беринг. 
Жавоб: кредит, микроқарз, овердрафт, лизинг, факторинг, қимматли қоғозлар, инвестициялар, 
бошқа банклардаги маблағлар, ҳисобланган фоизсиз даромадлар, банкнинг бошқа хусусий
мулклари. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling