Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

ЮРИДИК ДЕПАРТАМЕНТИ 
244. 
Банк сири тўғрисида”ги қонунга кўра, кимлар учинчи шахс ҳисобланади? 
Банк, унинг мижози (вакили) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ташқари бошқа 
барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади. 
245. 
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар кимларга тақдим этилиши мумкин? 

мижознинг (вакилнинг) ўзига; 
-
Марказий банкка; 

Банк сирини ташкил этувчи, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар 
тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни 
молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш 
билан боғлиқ бўлган ахборот қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус 
ваколатли давлат органига; 

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар 
бу маълумотлар унинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса; 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги 
банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар мазкур ташкилотлар 
фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши юзасидан назорат қилиш соҳасида ўз зиммасига 
юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса; 

Кредит ахборотини белгиланган тартибда кредит бюроларига; 
-
прокурорнинг санкцияси билан прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига 
уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича ҳолатларни аниқлаш, шунингдек етказилган 
зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида — терговчининг ёхуд 
суриштирувчининг асослантирилган қарорига кўра терговчининг ёхуд суриштирувчининг 
асослантирилган қарорига кўра; 
-
прокуронинг санкцияси билан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга 
уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни 
бажариш мақсадида — тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан 
тасдиқланган асослантирилган қарор асосида; 

Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар судга унинг ёзма сўрови асосида, мазкур банк 
мижозига (вакилига) нисбатан суднинг иш юритувидаги ишлар бўйича; 

Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат ижрочисига унинг ёзма сўрови, шу 
жумладан электрон ҳужжат тарзидаги сўрови асосида, мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан 
давлат ижрочисининг иш юритувида бўлган ижро иши бўйича; 

Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига банк мижозига 
(вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда қонунчиликка мувофиқ; 

Мижоз (вакил) тўғрисидаги, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар унинг меросхўрлари 
ёки ҳуқуқий ворисларига, агар уларнинг ўзи ёки улар ваколат берган вакиллар қонунчиликка 
мувофиқ мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи барча зарур ҳужжатларни тақдим 
этсалар тақдим этилади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling